Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali
Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter




















Амалдаги ислоҳотлар: Ёшлар мисолида

Президент Шавкат Мирзиёев:

Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан фаолиятларида юқори натижаларга эришган ёшлар етакчилари ва уларнинг ота-оналари билан Оққўрғон тумани ҳокими Т.А.Боболов учрашув ўтказди. Учрашув давомида тумандаги ёш иқтидорли ва ўзи изидан ёшларни эргаштира олган бир гуруҳ ёшлар етакчиларига вилоят ҳокими З.Мирзаевнинг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғаларини топширди.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi


#Yongʻin_xavfsizligi_oyligi

"Yongʻin xavfsizligi oyligi" doirasidagi tadbirlar davom etmoqda

Toshkent viloyati FVB Oqqoʻrgʻon tumani Favqulodda vaziyatlar boʻlimi xodimlari tomonidan joylarda "Yong'in xavfsizligi oyligi" doirasida profilaktik tadbirlar kuchaytirilgan tartibda amalga oshirilmoqda.

Unda, aholi va korxona, tashkilot ishchi-xizmatchilariga sodir bo'lishi mumkin bo'lgan yong'in va boshqa favqulodda vaziyatlar, is gazi, gaz-havo aralashmasi chaqnashi holatlarining oldini olish bo‘yicha tushunchalar berilmoqda.

@oqqorgon_hokimligi












“Уч авлод" учрашувлари ёшларга ҳаёт сабоқларини бермоқда

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан “Уч авлод” учрашувлари ташкил этилмоқда. Инсон қадри улуғланаётган юртда бундай учрашувлар ёшларни тафаккур қилишга, юрт истиқболи учун масъулиятли бўлишга ундайди.

Оққўрғон тумани "Зарафшон" МФЙда жойлашган 3-умумий ўрта таълим мактабида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. Учрашувда узоқ йиллар самарали хизмат қилган нуронийлар, устоз ўқитувчилар, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган нуронийлар, устозлар ҳамда ёшлар вакиллари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар, ёшларни ватанни севиш, анъаналар ва қадриятларга содиқ бўлиш, "икки тил-бир касбни эгаллаш" ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi


Bugun, 21 noyabr
🌧 +13°...+8°, Yomg'ir

Hozir: 🌫 +8°, ➡️ 2.1 m/s

Tong: ☁️ +11°
Kun: ☁️ +13°
Oqshom: ☁️ +12°
Namlik: 60%
Shamol: G'arbiy-shimoli-g'arbiy, 2.5 m/s
Bosim: 768 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:18
Quyosh botishi: 16:59





20 last posts shown.