Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган устивор вазифалар
Жорий йилнинг 4 март куни Оққўрғон тумани маданият бўлими фаоллар залида Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Қорабоев, туман ҳокими Т.А.Боболов ва қишлоқ хўжалиги соҳасига алоқадор тегишли масъуллар ҳамда фермерлар иштирокида қишлоқ хўжалиги соҳасида 2025 йилда амалга ошириладиган устивор вазифалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш иштирокчиларига амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ ва режали топшириқлар берилди.
✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
💎@Oqqorgon_hokimligi

Хусусан, фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг имтиёзли кредит, солиқ ва бошқа қарздорликларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ирригаця тармоқларини тозалаш, таъмирлаш ҳамда ички ариқларини бетонлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-465-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида дала четларига мевали дарахт ҳамда озиқ-овқат экинларини экиш, солиқ олдидаги қарздорлиги, 2025-йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш хамда 2025 йил ҳосили учун чигит экиш тадбирларига тайёргарлик кўриш, мавжуд боғ-токзорларни хатловдан ўтқазиш, яроқсиз ва самарасиз боғлар ўрнида интенсив боғлар ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилиш иштирокчиларига амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ ва режали топшириқлар берилди.
✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
💎@Oqqorgon_hokimligi