#kun_oyati
وَلَوْ أَنَّمَا فِي الْأَرْضِ مِن شَجَرَةٍ أَقْلَامُ وَالْبَحْرُ يَمُدُّهُ مِنْ بَعْدِهِ سَبْعَةُ أَبْحُرٍ مَّا نَفِدَتْ كَلِمَاتُ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ ) ۲۷
27. Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз-унинг ортида етти денгиз мадад бериб туриб-(сиёҳ) бўлса ҳам, Аллоҳнинг калималари битмас. Албатта, Аллоҳ Азийз ва Ҳакиймдир.
Луқмон сураси, 27-оят
Одамлар билиб-билмай, турли-туман гапларни гапираверадилар. Лекин одамларнинг қурби, умри, имкониятлари чегаралангандир. Шунингдек, гапириш қувватлари ҳам чекланган бўлади.
Аммо, Аллоҳ таолонинг илми, қудрати, имконияти чексиз бўлганидек сўзлари ҳам чексиздир. Агар борлиқдаги ҳамма дов-дарахт қаламга айлантирилса ва дунёдаги барча сув сиёҳ қилинса, яна унга етти баробари қўшилиб ўша қаламлар ўша сиёҳларга ботирилиб Аллоҳнинг сўзлари ёзилса, қаламлар адо бўлади, денгиз-денгиз сиёҳлар ҳам тугайди, аммо Аллоҳ таолонинг сўзлари тамом бўлмайди. Ҳа:
«Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳакиймдир».
У ҳаммадан ғолиб, устун ва ҳар бир ишни ҳикмат ила қилади.
📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✈ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook