КИМ АЛДАСА БИЗДАН ЭМАСРасулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидан бири бозорда бўлаётган ишларни айнан ўзлари кузатиш эди. Ана шундай кузатишларидан бири ҳикоя қилинган ҳадисда шундай дейилади:
أنَّ رَسولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ مَرَّ علَى صُبْرَةِ طَعامٍ فأَدْخَلَ يَدَهُ فِيهَا، فَنَالَتْ أَصَابِعُهُ بَلَلًا فقَالَ: "مَا هذا يَا صاحِبَ الطَّعامِ"؟ قالَ أَصَابَتْهُ السَّماءُ يا رَسولَ اللهِ، قالَ: "أفَلا جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعامِ كَيْ يَراهُ النَّاسُ، مَن غَشَّ فليسَ مِنِّي"
(رواه الإمام مسلم عن أبى هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир буғдой сотувчининг олдидан ўтиб, қўлларини буғдой уюми ичига тиқсалар, унга ҳўллик тегди. Шунда:
“Эй, буғдой эгаси, бу нимаси?” деб сўрадилар. Шунда у киши: “Ё Расулуллоҳ унга ёмғир теккан эди”, деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
“Сиз ўша жойини одамлар кўриши учун тепасига чиқариб қўймайсизми?” деб танбеҳ бердилар ва изидан:
“Ким алдаса, биздан эмас”, дедилар
(Имом Муслим ривоятлари).Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундан бошқа бир қанча ҳадисларида
“биздан эмас”, деган машҳур иборани ишлатганлар. Бу иборадан нимани назарда тутганликлари борасида уламоларимизнинг бир-бирига яқин шарҳлари мавжуд. Ибн Ҳажар Асқалоний ушбу ҳадис шарҳида мазкур иборани
“бизнинг йўлимизда ва суннатимизда эмас” маъносида деб шарҳлаб, бу иборани ишлатилиш – ўша гуноҳнинг нақадар оғир эканига ишорадир деганлар. Шунга ўхшаш фикрларни имом Нававий ҳам келтирганлар. Айрим уламоларга кўра, ушбу иборанинг маъноси
“комил имонли мўминлардан эмас, балки имонлари борку, лекин нуқсонли”, деб ҳам шарҳлаган.
📱
OQMASJID.UZ ga 👆
OBUNA bo'ling va ✈
ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook