Ҳаёт чўпоннинг арзанда қизи. Сулувлиги тилларда достон бўлган. Унга кўплар ошиқ эди, жумладан, қабоҳатга ботган раиснинг ўғли ҳам. Бир кун қизни ўғирлаб кетиб, уни бутун орзуларидан айирган. Ўша кеча бечоранинг оҳини ҳеч ким эшитмаган. Қиз эса эс-ҳушини йўқотди. Бир муддат қишлоқ кўчаларида тентираб юрди. Одамлар раиснинг ўғли қилган қабиҳ воқеадан хабардор бўлишса-да, уни хўрлади. Бир кун тонгда уни ўз кулбасида шифтга осиғлиқ ҳолда топишди. Чўлдан қайтган ота қизини ҳимоя қилолмагани учун қишлоқдан бош олиб кетди. Шундан буён ўша хўрланган сулувнинг руҳи оламни безовта кезармиш.
Мен бу гапга бир ишондим, бир ишонмадим. Бироқ у туфайли ўғлим жиннига айлангани рост. Анчадан бери уни олиб табибма-табиб, докторма-доктор югурдим, бироқ ҳеч нарса фойда бермаяпти. Ўғлимни қандай ҳаётга қайтаришни билмаяпман. Ёрдам беринг.
Иқбол АДИЛОВА, психолог:
— Инсу жинсларнинг борлиги ҳақиқат. Бошқа оламдаги шарпалар одамларга зиён етказиши билан боғлиқ кўп ҳикояларни эшитганмиз. Аммо уларни ёлғон дейишга тилим бормайди. Фарзандингизнинг тузалиши кўнглингиздаги ишончга боғлиқ. Ишонч балоларни даф қилади.
Шундай экан, ўғлингизни ҳаётга қайтаришни истасангиз, шифокорнинг олдига ҳам, табибнинг олдига ҳам ишонч билан олиб боринг. Ўшанда ҳаммаси яхши бўлади. Эҳтимол, ўғлингизнинг сўқир қизга уйланишига тўсқинлик қилганингиз учун бу унинг руҳиятига таъсир кўрсатгандир. Нима қилганда ҳам болангизнинг соғайиши, аввало, сизга боғлиқ.
Бир соғлиғи ёмонлашган одам жуда кўп табибларнинг олдига борибди, бироқ шифо топмабди. Ҳаммаси уни бироз даволаб, уйига қайтариб юбораверибди. Охири бемор Луқмони Ҳакимнинг олдига шифо излаб борибди. Табиб унинг аҳволини текшириб, тузалмас дардга чалинганини пайқабди.
— Уч ойда оёққа туриб кетасиз, — дебди Луқмони Ҳаким беморга.
Орадан уч ой ўтибди. Бемор чиндан тузалибди ва табибга берган дори-дармонлари учун раҳмат айтибди. «Мен сенга фақат уйқу дори бергандим. Сени оёққа турғазган дори эмас, балки тузалишингга бўлган самимий ишончинг», деган экан Луқмони Ҳаким.
Ишонч ҳар қандай дарднинг калити, шуни унутманг.
Шаҳноза РАҲМОНОВА ёзиб олди.
Ўқинг... Фақат йиғламанг!