Ўқинг...фақат йиғламанг!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020
Админ: @HusniddinMirzaliyev

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Сизга икки дунё саодати ЖАННАТ.
ЖАННАТДА РОББИМ жамолини  кўришлигини. Росулуллох кафтиларидан сув ичишлигни тилайман мехрибонларим.

Хайрли тун қадирлигим
Яхши дам олинг.

Аллоҳнинг сизни ҳифз-у ҳимоясида асрасин 🤲

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

8.6k 1 289 13 66

Унвонсиз мактуб:


Бир турк бошидан ўтган воқъани хикоя қилади: бир кишидан икки минг риёл миқдорда қарз олдим , ишим битиб қайтариш вақти келди ва у инсон хаққини талаб қилиб келди мен у кишидан қарз олганимни инкор қилдим чунки менга қарз берганлиг тўғрисида хеч қандай хужжат йўқ эди ,ва мени бу қилмишим эвазига нима кутиб турганлигини билмас эдим бошланишида ярим милион риёл зиён қилдим ва шу кундан бошлаб зиёним давом этаверди , дар хақиқат аёлим менга қарзимни қайтариб беришм кераклиги ва менга келаётган бу балолар шу қилмишимни
натижаси эканлиги хақида насихат қилди, минг афсуслар бусинки мен унга қулоқ солмадим ва ўз ман-манлигимда давом этдим,хатто авта халокат сабаслик энг азиз бўлган уч фарзандимдан ажралдим, шу воқъадан сўнг қарзимни қайтариб беришга қарор қилдим ва у инсондан кечирим сурадим!!!

Икки марта эрдан ажраган бир ўқитувчи аёлни киссаси: иккинчи эримдан ажрашганимдан кегин аёли ва беш фарзанди билан ахил ва тотув яшаётган бир кишига тумшга чикмокчи бўлдим ва бу кишини аёлини яхши кўрган холамни ўғли билан келишиб унинг аёли эрига хиёнат қилгнлиги тўғрисида миш-миш чиқардик ва танишлар ўртасида бу гапни тарқатдик,ва кунлар ўтиши билан уларни оиласини бузишга эришдик ,( бу аёл йиғлаб хикояни давом этди) бир йил ўтгандан кегин у аёл бишқа бир яхши инсонга турмушга чиқди ва эр мендан бошқасига уйланди мен ва холамни ўғли мақсадимизга етмадик,ва лекин биз зулмимиз натижасини тотдик мен саратон касалига дучор булдим ва холамни ўғли эса бу воқъидан уч йилдан сўнг тўқ уриб ўлди.

Яна бир қисса: саъд хикоя қилади : мени экин экадигон еримни ёнида озгина ер бор эди ва эгасидан бир неча бор шу ерни менга сотишини сўрадим кўнмади ва мен бу ерга куч билан бўлса хам эгалик қилишни хохладим чунки у ерни отасидан мерас қилиб олиб қолган эди, лекин хужжатлари йўқ эди чунки қишлоқ ахли хужжатларга этибор беришмайди ва мен бу ер меники эканлигига қозини олдида гувохлик беришлари учун икки кишига олтмиш минг риёлдан бердим ва ерни қўлга киритдам ,ва бу ерда экин экишга бир неча бор уринмай хосил ололмадим ва холанки мутахассислар бу ер экин экишга яроқлик деб айтишса хам ва ўзимни еримга хам қурт қумитсқа босиб кетди ва натижа бир қанча зара қилдим ва сўнг ерни ўз эгасига қайтариб бердим эгаси яхши хосил ола бошлади ва мени еримдаги қурт қумирсқалар хам йуқолди!!!
Уйлауманки зулимни оқибати ёмон эканлиги хаммага маълум зеро АЛЛОХ таоло ( иззатим ва жалолимга қасамки вақит ўтса хам мен албатта сенга ёрдам бераман) деган. Лекин афсуслар бўлсинки кўпчилик буни эсдан чиқаришмоқда ва зулим қилишда давом этишмоқда, золим ким бўлишидан қатъий назар АЛЛОҲ албатта мазлумга ёрдам беради.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

7k 0 37 6 85

​​“Сув пастга қараб оқади…”

Онам Файзихон ая дадам оламдан ўтгач, 11 ойлик кичик укамни  болалар боғчасига бериб ишга жойлашган экан.

Кундузи ишлаб, кечаси бировларнинг кўрпа-тўшакларини тикиб, етишмовчилик бўлса-да, мактабда яхши ўқишимиз учун шароит яратиб берар, баҳоларимизнинг аъло бўлишини талаб қиларди. Тез-тез мактабга чиқиб ўқитувчиларимизга "Болаларим шунчаки баҳо учун эмас, астойдил уқиб, билимли бўлишларини истайман. Яхшироқ ўқишини талаб қилинглар, ҳали улар институтга ўз билимлари билан ўқишга киришлари керак”, дея тайинларди. Онамизнинг нияти холис экан, биз — фарзандлар билимимиз, ҳаракатимиз билан олий маълумот олдик, жамиятда ўз ўрнимизга эга бўлдик.

Аммо энг армонлиси, онамиз авжи роҳат-фароғатда яшайдиган вақтида касалликка чалинди. Шифокорлар муолажаси, фарзандлар парвариши билан анча пайтгача касалликни енгди. Аммо бу пайтда фарзанд кўриб, уларни улғайтиргунимча онамга ўзим орзулаганимдек меҳр-эътибор беролмаганим ҳанузгача қалбимга азоб беради. Онам ўзи кекса, бетоб бўлса ҳам биз ва невараларининг ташвиши билан яшарди. У кишини кўргани борганимда тез-тез хабар ололмаганимдан хижолат бўлсам, "Болам, сув пастга қараб оқади. Онам мени деб яшаган, мен сизларни деб, сизлар невараларимни деб яшайсизлар”, дея юпатарди. Бугун фарзандларим улғайиб, ҳаётда ўрнини топишга интилаётган, ўз ташвиши билан андармон бўлган дамларда онам бизни ҳар куни, ҳар соат соғиниб кутганини кўпроқ ҳис қиламан…

© Муштарий

ОНАНГДАН АҲВОЛ СЎРАБ ҚЎЙ

Кўчада юрсанг ҳам тоғни қўпориб,
Дунёлар ишидан кетсанг ҳам хориб,
Телефонга қўлинг чарчамай бориб,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.

Неча бор телефон қиласан ёрга,
Чарчаш йўқ, болангчун ярайсан корга.
Онанг ҳам сеники, ўхшатиб борга,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.

Кераклардан керак, майли қилмагин,
Керак бўлган деб ҳам, майли билмагин,
Топганинг номард бўб, майли иймагин,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.

Кетса кетар дегин оғзингни ели,
Ел учун оғримас хеч кимни бели.
Меҳрингга умидвор, онанинг фъели,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.

Бўри ошинг кутмас, бўри сўз кутар,
Яхшилик cенга деб, ёмонинг ютар.
Керак қилсанг ол деб, жонни ҳам тутар,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.

Қутилар кунинг бор, кетиши аниқ,
Жонинг ҳам навбатга етиши аниқ.
Қайтар дунё, қилмиш қайтиши аниқ,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.

Онангни аҳволи яхшидир, ёмон,
Соғиниб кўзлари боқар сен томон.
Муштипар онангни эслаб хар замон,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.

Аслида лойиқ у, барча эъзозга,
Ғолиб чиқар она, қўйсам овозга.
Овозингни ўхшатиб мулоим созга,
Қани биир, онангдан аҳвол сўраб қўй.

Мурувват истар деб қўрқма бродар,
У сени кўтарган осмонга қадар.
Яна ҳам кўтарса, насихати—зар,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.

Дуосин ололгин, гул бўлар ,,чўл”инг,
Хеч йўқ ўзинг учун, мард бўлсин қўлинг.
Хеч сабаб тиркама тўсолмас йўлинг,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй!!!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

15.4k 0 196 16 150

Соф севги

Қиз каравотга чўкди. Бола қиз айнан унинг ёнига ўтирганидан хурсанд бўлиб кетди. Фурсатдан фойдаланиб дилидаги гапни изҳор қилди:
— Мен сизни жуда қаттиқ яхши кўраман.
— Биламан. Мен ҳам, — деди қиз. Сўнгра унинг пешонасидан ўпиб секингина ўрнидан турди. Кетаётиб қайрилиб қаради:
— Энди ухлаш керак.
— Хўп, — деди Бобур. Хонадан чиқиб кетаётган боғча опасига жилмайиб боқди-да, кўзчаларини юмди.

Эркин Шоназаров

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

12.5k 0 32 12 162

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😢Қизлик уйимда онам ҳар куни турли овқатлар тайёрлашни ўргатишга ҳаракат қилар эди. Мен эса эринчоқлик қилардим...

Турмушга чиқдиму, онамни тушундим! Лекин энди кеч эди! Нимадир қилиш керак! Ахир бу ерда тухум қовуриб бериш энди ўтмайди! 😅

Шу пайтда овсинин жонимга оро кирди! У менга телеграмдаги "Кунлик Рецептлар" каналини кўрсатди! Бу каналга қўшилдиму, "овқат" муаммосидан қутулдим!

Сизларга ҳам қўшилиб олишни ЧИН ЮРАКДАН тавсия қиламан👇


Аёл киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:

1. Қайсарлик.
2. Жаҳл, асаббузарлик.
3. Шубҳа-гумон.
4. Овозни баландлатиш.

Эркак киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:

1. Узоқлашиш.
2. Эътиборсиз бўлиш.
3. Қаттиққўл бўлиш.
4. Бахиллик қилиш.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

16.2k 0 252 29 101

Мушкулот

Ака-ука ҳамма нарсани талашиб тенг иккига бўлиб олишди. Фақат тугунини қучоқлаганча мўлтираб турган қари оналарига танлов имкониятини беришди:
— Ким билан кетасиз?

Аржумандбегим

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

15.8k 0 39 22 133

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🧠 Бир бошни қотириб кўрамизми?

Саволни жинниси чиқиб қолди 😁

3 та жонзотда ДУМБА бор!
1. Одамда 🧑🏻 2. Қўйда 🐏

Савол: Думбаси бор 3-жонзот нима?

Жавобни билсангиз текшириб кўринг, билмасангиз билиб олинг 👈


Чин муҳаббат

Йигит мотоциклни катта тезликда учириб кетяпти.
Қиз:
— Илтимос, мен қўрқяпман, тўхтатинг!
Йигит:
— Йўқ, ахир бу ниҳоятда завқли-ку.
Қиз:
— Мен завқли томонини кўрмаяпман. Илтимос,
сал секинлатинг!
Йигит:
— Айт, мени севасанми?
Қиз:
— Ҳа, сизни севаман! Энди тўхтатинг!
Йигит:
— Энди мени қаттиқ қучиб ол ва кўзларингни юм!
Қиз йигитнинг айтганини қилди. Бироз вақт
ўтгач, йигит яна қизга сўз қотди:
— Бошимдагини ечиб, ўзинг кийиб ол! У менга халақит қиляпти...
Эртаси куни газеталарда мақола пайдо бўлди:
“Бошқарувни йўқотган мотоцикл тўрт қаватли бино ёнида ҳалокатга учради. Бу бахтсиз ҳодиса туфайли мотоциклдаги икки кишидан бири омон қолди.
Воқеа бундай бўлганди. Ярим йўлда йигит мотоцикл тормози ишдан чиққанини фаҳмлади. У севгилисига билдирмай, сўнгги марта уни севишини айтишини ва қаттиқроқ қучишини илтимос қилди. Ўз ҳаёти эвазига қизни ўлимдан асраб қолиш учун бошидаги темир каскани кийишга мажбурлади”.

Том Форд

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

15.3k 0 52 38 232

ОТИЛГАН ТОШ...(таъсирли ҳикоя)

Кунларнинг бирида бадавлат бир ёш эркак ўзининг янги харид қилиб олган чет эл машинасида елиб учиб борар эди. Уни кайфияти аъло ва завқ билан мусиқа тинглаб борар эди. Йўл четида ўтирган болаларни кўрдида машинасини секинлаштириб ўтиб яна тезликни оширмоқчи эди. Шу вақт машинасига келиб бир тош урилди. Машинасини тўхтатган эркак жахл билан машинасидан тушди-да, тош отган болакайни ёқасидан олиб силтаб бақира бошлади: 
“Ахмоқ бола. Қайси калланг билан машинамга тош отдинг. Биласанми бу машина қанча туришини?” 

Шунда болакай кўзида ёши билан қалтироқ овозда деди: 
“Узр, амаки. Мен сизга ва машинангизга ёмон ниятда тош отмадим. Мени кечиринг. Мени акам ногиронлар аравасидан йиқилиб тушдилар. Мен акамни кўтариб аравага ўтказишга кучим етмади. Бир неча соатдан буён ўтган машиналардан ёрдам сўрадим, аммо ҳеч ким тўхтамади ҳам, ахамият ҳам беришмади. Кейин мажбур бўлдим шундек йўл тутишга. Бўлмаса сиз ҳам тўхтамас эдингиз” 

Машина хайдовчиси ногирон болакайни аравасига ўтказар экан, томоғига захарли тош тиқилгандек эди. Кўзларидан беихтиёр ёши шашқатор оқар эди. У одам ушбу машинасида бир неча йил юрди. Ҳар гал машинасини таъмирлаш учун берганида ўша тошдан қолган изни асло таъмирлатмас эди. 

Сабаби: ўша тошни изи унга одамийлик ҳақида сабоқ берар эди.
Агар сен атрофингдигиларни унсиз, фарёдсиз қалб оғриқларини ҳис этмасанг, сенга ҳам тош отилади.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

21.2k 1 111 11 209

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
O'zbekistondagi birinchi attestat beruvchi onlayn maktab

"Leader Online" — bu mamlakatimizning eng yaxshi xususiy maktablaridan biri bo'lgan "Leader School" bazasi asosida yaratilgan, davlat namunasi bo'yicha attestat beruvchi birinchi onlayn maktab.

✅ Litsenziyaga ega onlayn maktab
✅ Davlat namunasi bo'yicha attestat berish
✅ Darslar o'zbek va rus tillarida
✅ Moslashuvchan o'quv jadvali
✅ 4–11-sinflar uchun

Farzandingiz uchun sifatli ta'limni uyda o'tirgan holda ta'minlang! Onlayn mashg'ulotlar qanday o'tishini saytimizda bilib oling.

Saytga kirish

#reklama
leader-online.uz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Рамазон ойининг навбатдаги куни муборак азизлар!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

38.5k 2 500 20 59

Битта эри йўқ хотинни уйидан битта дўхтир чиқиб кетган экан, қўшниси кўриб қолибди...

Эртасига:
- вой қўшни, сизникидан дўхтир чиқиб кетётуруди тинчликми? Маззаиз қочтими деса...

Иее қўшни унақа совуқ гапларни гапирманг. Сизникиданам ҳафтада 2 марта...

Давоми 🤣👇


⏱️Эртага 3-март Рамазоннинг учинчи куни

🌙Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун.

Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲

Яқинларга улашинг👇

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин.
Аллоҳга омонатсиз азизларим!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

22.6k 2 252 13 52

😍3️⃣ ҲАФТАДА 8 -15 КИЛОГАЧА ОЗИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

❤️Роза ун Бугун Чегирма 500 минг сўмлик курсни атиги 133 минг сўмга олинг!
    
❤️ Шошилинг жойлар сони чегараланган
  ❇️ ХАММА НАРСА ЕБ ОЗАМИЗ

🎓Олий малумотли, Олий тоифали Профессионал Диетолог_Нутрисиолог
Дилноза_Шахриёровна
бн биргаликда озасиз

➕ Асосийси дориларсиз ва хеч кандай диеталарсиз, yйингиздаги бор масалликлардан меню тузилади, xатто эмизикли аёллар хам оза олади.

Назорат ва натижага, 21 кунда 8 килограмдан 12 килограмгача озишга кафолат берамиз.

🤖Гурухимизга киринг👇
https://t.me/+IB7x5UZGRpU5NTMy
https://t.me/+IB7x5UZGRpU5NTMy


Зиқналар

Дарвозанинг қаттиқ чертилиши хонадон аъзоларини хавотирга солди.
— Светдандир...
— Газдандир...
— Ишқилиб гадой ҳам бўлмасин, пул бергим йўқ...
— Ваҳима қилмасдан бориб очсаларинг, биламиз,-деди уйнинг каттаси ўдағайлаб.
— Бобо, қўрқманглар, қўшни маҳалладаги Ориф ака вафот этибди, жанозага айтгани келишибди,-деди эшикка қараган болакай.
Ҳамма баравар чуқур нафас олиб бир овозда жўр бўлди:
— Худога шукр...

Меҳригиёҳ Бозорова

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

15.8k 0 70 13 157

Эру -хотин сухбатидан:
- Дадаси, "Instagram"
САЙТИДА "Уйланаман" деб эълон
берибсизми? Профилиз очиқ қолган экан кўриб қолдим.
- Ҳа, хотин хазилку бу, кўнглингга
олма. Проста прикол учун бу...
- Нимага кўнглимга олмас
эканман? Итам жавоб ёзмабди
сизга. Ачиняпман, просто ҳеч кимга керакмас эр билан яшаётганимга.
Уялиб кетяпман...😅

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

16.4k 0 156 32 211

Forward from: СТОП ДИАБЕТ | НО ДИАБЕТ
#Тезкор

ОНАМ САХАР САБАБ ВАФОТ ЭТГАН… АВВАЛРОҚ БИЛГАНИМДА ЭДИ!

Минглаб ҚОРИ шогирди бор бўлган Андижонлик Абдужалол қори дада айнан сахар касаллигига ШИФО топиш ҳақида гапириб ўтдилар!

Батафсил: +998555030505

Видеони албатта кўринг!

https://youtu.be/gfTbLK6wSMk
https://youtu.be/gfTbLK6wSMk


​​ СЕВГИ ва ДЎСТЛИК...

Севган қизингга йиғиб юрган пулларингдан янги “Айфон 6” телефони олиб бердинг, у жуда хурсанд бўлди. Сени қанчалик севишини айтиб чарчамасди. Лекин негадир юрагинг ғаш. Кеча дўстинг уч юз доллар қарз сўраб келганида “Ҳозир пулим йўқ” деб баҳона қилгандинг. Сабабини ҳам сўрамадинг. Кейин билсанг у онасини операцияси учун пул излаб юрган экан. Қилган ишингдан виждонинг қийнай бошлади... 

Орадан вақт ўтди. Ишларинг юришмай қолганида дард устига чипқон бўлиб машинангни уриб олдинг. Ёнингда севган қизинг ҳам ўтирган эди. Сен учун куйингандек эди, лекин уйга кеч борса отаси урушишини айтиб такси тўхтатиб кетди. 
Пулдан қийналиб қолганингдан бери сенга қандайдир совуқроқ муносабатда. Аввалгидек ҳар куни учрашишлар, кафе ва кино бўлмасди. 
Ўзингни машинангни ва сен бориб урган машинани таъмирлаш учун пул излаб сарсон бўлдинг. Севган қизинг эса “Ҳаммаси яхши бўлади, жон” деб овутишга ҳаракат қиларди, лекин ўзини сендан тобора олиб қоча бошлаганди. 
Бир кун бошинг деворга бориб тақалганида эшигингни дўстинг тақиллатиб келди. Қўлида катта ўрамда пул. “Олмайман” деб оёқ тирасанг ҳам қўярда-қўймай бериб кетди. Ёлғиз қолганингда йиғлагинг келди... 

Орадан яна вақт ўтиб севган қизинг бошқасига турмушга чиқаётганини айтди. Кўзларидаги сохта ёш билан “Кечиринг, жон. Дадамни райига қарши боролмайман. Сизни унутмайман” деб таклифнома билан бирга қалбингга катта армонни жойлаб кетди. Шу йили унга уйланишни орзу қилгандинг. Алам қилди... 

Қизингни тўйига бормадинг, ғуруринг йўл қўймади. Ўша куни бошқа жойда, ўша сенга ёрдам берган дўстингни тўйида роса ичдинг. Умрингда биринчи бор аламингни ароқдан олишинг эди. Дўстингга эса самимий бахт тиладинг. Ёшлар бир-бирига жуда мос эди. Узукка кўз қўйгандек. Сен ҳам бир пайтлар қизинг билан шундай келин-куёв бўлишни тасаввур қилардинг орзуларингда. Лекин афсус... 
Тўй жуда чиройли ўтди. Гап орасида улфатларингдан бири келин ҳақида қизиқ гап айтиб қолди. “Ишонасизларми, дўстимизга пул керак бўлганда бу қиз тилла занжирини сотган экан. Кейинчалик дўстимиз унинг ўрнига янаям чиройлисини олиб берибди”... 
Бу гапни эшитгач сени ҳаёлингга келган биринчи фикр аччиқ ҳақиқат эди: 
“Ёр танлашда адашдим”...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

20 last posts shown.