ОТМАГАН ТОНГ.
Шифокорнинг гапи самимий ва бениҳоя қатъий эди:
– Хорижга олиб бориш керак. Эҳтимол, у ерда ҳам давоси йўқдир, ҳарҳолда маълум муддат умрини узайтириши мумкин. Мен сизни кўнглингизни кўтаришим, яхши бўлади, дейишим ва умид бор, деб айтишим ҳам мумкин эди, бироқ, ўзингиз ростини сўрадингиз…
У каридорга чиқиб деразадан ташқарига қаради. Қизи ўриндиқда оёғини осилтириб турар, сал нарида бир аёл боласига ниманидир берилиб тушинтиряпти, бола гоҳ дарахтларга, гоҳ қизчага қараб қўяди. Ҳали кўрмагандай бўлиб кетасан, мана кўрасан, бу дўхтирларингни гапи чикора, мени сени дунёдаги энг бахтли қизга айтлантираман, деб эркак ташқарига йўналди. Қизини бағрига босиб дарвоза томон юрди.
Балониям билмайсан, нега ўқидинг, виждонинг борми ўзи, хориж эмиш… Нима ўзимизда даволаш қўлингдан келмайдими? Нега ахир? Шунча одам яшаб юрган дунёда нега энди бу дард келиб-келиб жажжи қизимга учраркан, нималигини айтолмадинг-ку, яна дўхтир эмиш…
Эркак тўнғиллаб дераза остидаги уч қулочдан ортиқ жойни кетмон билан чопар, аҳён-аҳён пешонасини артар ва бемаҳал, бир оғиз касалман, деб айтмаган, икки кунда оёқдан, сўнг тилдан қолган хотини билан хаёлан гаплашарди: сенам эшитдингми, Нисо, қизимизнинг дардига даво йўқ эмиш. Бу касалликнинг номи ҳали тиббиётда аниқланмаган, миллиёндан биттагаям учрармиш, топган гапини қара, миллиёнтадан битта.
Шу, дейди ўзига ярашмаган мўйлов қўйган, буям камдай кўзойнак тақиб олган дўхтир, бемор индамай юраверади, балки ўн йил, йигирма йил, балки уч кун, уч соат ҳам бўлиши мумкин, бироқ кутилмаганда, йиқилади-да, аввал оёқдан, сўнг тилдан қолармиш…
Шуям гап бўлдию, хотиним ҳам балодай юрувди, кейин… деб сенинг бу дунёда йўқлигингни айтсам, генитикаям бўлиши мумкин, бу сингари касалликлар суяк суриши, авлоддан авлодга ўтади, худди қанд касаллигининг бир тури-да, лекин қандга даво бор, дейди, Нисо. Бўладиганини гапир десам, хориж дейди, агар сен айтган ўша хорижингга олиб борсам, ҳеч бало кўрмагандай бўлиб кетишига кафолат берасанми, десам, мен бир воситачиман, Худо билади уёғини, дея сигарета чекди, тутуниниям ўхшовсиз чиқараркан, дод деб юборасан. Пул…
Ўша нарса йўқ-да. Тўйнинг дастурхони – бир кун, азаники – қирқ кун дерканлар. Бор йиғиб қўйганим кетди-да. Нусрат бова дўхтирлар оғзига келганини валдирайверади, сан яхшиси гулзор барпо эт, ана, шу гулзорни яхшилаб парвариш қилсанг – қизинг ундан завқ олса, кўрмагандай бўлиб кетади, дейди. Билмадим, Нисо, билмадим, одамнинг бошига ташвиш тушса хаёли ўзида бўлмас экан: ким нима деса қилаяпман. Сен ҳам йўқсан-да, бўлмаса-ку, эҳ, бағри қаттиқ дунё… Пул… Хабаринг бор эди,
Маданият уйининг директори иш ваъда қилган: хабар бераман, деганигаям ҳафталар бўлиб кетди. Ё ҳовли-жойни, мол-ҳолни сотиб, хорижга об кетсаммикин, нима дейсан, Нисо? Ахир, ўзинг биласан-ку, шу ёлғиз тирноқ учун йигирма йилдан ортиқ сабр қилмадикми… шу тирноқ учун сен бечора қанақа дашномларга чидадинг, камситишларга, хўрлашларга жимгина дош бердинг, ҳатто туғмас байтал дейишгандаям ғинг демадинг-а, жонинг ҳам тошдан экан, сен шўрликни. Мен-чи? Мени шохи синган ҳўкиз дейишдилар-а? Э, одамлар, одамлар…
Эркак жаҳд билан ерга кетмон урар, кичкина кесаклар деразага отилиб чирс-чирс овоз чиқарар, бунга сари унинг ғазаби тошарди. Талош вақтигача ерни ағдариб, омбордан сарғиш қопга солинган уруғни олиб чиқди-да, менмас устоз гулчиларнинг қўли дея, қорайиб турган ерга сепди. Бу ерни шундай гулзор қилайки, қизим, худди шу ерда дардига даво топади. Дўхтирлар оғзига келганини валдирайди-да, ҳали кўрсатиб қўяман…
Эртаси тушликка яқин қизалоқ дераза раҳигача кўтарилган осма кароватда ётиб, отаси барпо этган, сал кунда гулзорга айланадиган, айни дамда маллатоб тусдаги ағдарилган ерни томоша қилиб ётарди. Шундай гулзор қиламанки, унинг муаттар ҳиди етти иқлимга таралади, деган отасини кутиб аҳён-аҳён дарвоза томонга қараб қўяди қизалоқ. Отаси бозорга кетган: қўғирчоқ олиб келади. Тугмачасини босса юрармиш. Ҳозир ўша урф бўлган экан. Қизалоқ ақлли, қўрқмайди – ботир, майли, кеч қолсаям, қўғирчоқ олиб келади-ку........