Бобом мени эркалаб, «жужуқ» дерди, шу гапни эшитганда доим юмшаб, нима деса, дарров кўна қолардим. Биз бобом билан ёз ойларида дераза ва эшикларни очиб ухлардик. Хонамиз деразаси орқа ҳовли томонга қараб қурилган. Бобом уйқуси меникидек қаттиқ бўлмаганидан сал овозга ҳам уйғониб кетарди. Ўша куни саҳарлаб дадам билан гаплашаётиб:
— Кечаси орқа ҳовлидан ғалати шитир-шитир овозни эшитиб, деразадан қарасам мойли зардоли томонда шарпа кўринди. Кимдир ўтиб кетаётгандир деб эътибор бермагандим, кўриб турганингдай аҳвол шу, — деб бир шохи анчагина сийраклаб қолган ўрикни кўрсатди.
Бу кеча ўзим хабардор бўлиб тураман, сиз хавотир олманг, — деди-ю, ишга кетди дадам.
Бир неча кун ўтиб ярим кечаси бемаҳалда хонамиз чироғи ёнганидан уйғониб кетдим. Орқа ҳовлидан дадамнинг овози эшитилди. Қарасам, бобом ташқарига чиқяпти, чопқиллаб қўлидан ушлаб олдим-да, орқасидан эргашдим. Уришиб, «Сен қол, деса ҳам қолмайман, «жужуқ» деса ҳам қолмайман, мен ҳам бораман», — деб турсам, бобом менга эътибор ҳам бермади. Ҳайрон қолдим. Хуллас, ташқарига чиқсак, дадам билан бизникига кўп-кўп келиб турадиган, ҳар сафар мен яхши кўрадиган китобларни олиб кетадиган киши турибди. Ўрталарида ярим челак мойли зардоли… Ур-а-а, ўғрини ушладик, деб ич-ичимдан қувониб, яна дадамни яхши кўриб ҳам кетдим. Менинг дадам ўғри тутадиган кучли киши. Қандай яхши! Бобом ўғрини уйига кеткизаётиб ярим челак ўрикни ҳам бериб юборди. Қувончим эса кўпга чўзилмади, бобом кун бўйи хафа бўлиб юрди. Энг ёмони, менга умуман эътибор бермади. Намозшомда ўғри киши яна келди. Ҳеч нарса демасдан, бобомга пул узатди. Бобомнинг хафа юзи бирдан оқарди, зарб билан унга тарсаки тушириб юборди. Биринчи марта бобомнинг кимнидир урганини кўрдим.
У киши кетганидан кейин ҳам ҳайрон ҳолда қолганимнини кўриб, бобом ёнига чақирди. Доим чопқиллаб борардим-у, бу гал бироз ҳайиқдим. «Ҳали жаҳлидан тушмаган бўлса-чи?» деб ўйладим. Бобом бўлса ёнига боришим билан пешонамдан ўпиб, ниманидир эслагандай бироз турди-да, секин гап бошлади. Унинг ҳеч қачон менга ниманидир айтиб бериш олдидан бунақа қилмаганини ўйлаб, ҳозир айтмоқчи бўлганлари жуда муҳим эканини англадим.
Шу дарахтни дадам экканини биласан-а, жужуқ? Ўшанда кўчатини мен тутиб турганман, дадам: «Бу кўчатни авайла, уни ҳалоллик мезони деб бил. Ҳар кўрганингда ҳалол яшаш кераклигини ёдингга солсин. Унинг катта фазилати бор: ҳалоллик менга шу кўчатни берди. Катта дарахт бўлсин-у, ўзи сенга ҳалоллик келтирсин», деган. Ўша вақтдаёқ бу дарахт дадам учун ҳам қандайдир бошқача, каттароқ аҳамиятга эга эканини тушунганман. Унга ҳар қараганимда дадамнинг гаплари ёдимга тушади. Ўша ибратни деб бугунгача ҳалол яшашга интилиб келдим. Бу дарахтни дадамнинг ҳалол умри, мен ҳам шу умрни давом эттираётганим тимсоли деб биламан… Шу гапларнинг барини у биларди, билиб туриб шу ишни қилганини кечиролмадим-да, жужуқ.
Шу пайт ўша кишини шунчалар ёмон кўриб кетдимки, яхшиям, у бошқа бизникига келмади, келганида аниқ ёмон кўришимни ўзига айтган бўлардим…
Бугун тушимга кирган кекса ўрик шунча хотирани ёдга солди. Болалигимга қайтгандай яна бобомнинг «жужуғи»га айлангандай бўлдим. Негадир орзиқиб кетдим. Бобомни соғинганимдан дадам билан гаплашгим келди. Дарров қўнғироқ қилдим.
Ассалому алайкум, дадажон. Яхшимисиз? Чарчамаяпсизларми?
Ва алайкум ассалом, омонмисан, қизим? Ўқишларинг яхшими? Қийналмаяпсанми? Пулинг борми?
Ҳар сафар гаплашганимизда Қийналмаяпсанми, пулинг борми? деб сўрашига кўникиб қолганман, беихтиёр жилмайиб қўйдим.
Бор, дадажон. Яқинда стипендия олдим.
Ҳа, яхши. Биз ҳам яхшимиз. Уканг яна Азиз (қўшнимизнинг ўғли) билан уришиб, пешонасини қашқа қилиб ўтирибди.
Шу жанжали тугамади, тугамади-да уларнинг.
Ҳа, майли, шуниси яхши. Ҳалитдан пишади. Айтгандай, сен яхши кўрадиган мойли зардоли бор эди-ку, қуриб қолган? Шуни бугун чопиб ташладик. Зардолининг ўтини яхши бўлади, деб.
Жим бўлиб қолдим, дадам ҳам бироз жим туриб:
Дадам яхши кўрарди, — деб қўйди.
Ҳа, дадам билан хайрлашгач, ўйга толдим ва нега бундай туш кўрганимни англадим.
Муниса Азомова
Ўқинг... Фақат йиғламанг!