ГУЛҲАЁ АНОРОВАГА МУКОФОТ ТОПШИРИЛДИ
Яқинда 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларига давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев шахсан ўзлари тантанали маросимда топширдилар. Оқдарёда туғилиб вояга етган истеъдодли шоири Гулҳаё Анорова ҳам муҳтарам Президентимиздан Давлат мукофотини қабул қилиб олди. Шу ўринда, Гулҳаё Анорованинг онаси Гулрабо Тиркашова “Оқдарё наволари” фольклор ансамблининг энг фаол ижодкори ҳисобланади. Албатта ўз қизининг Зулфия мукофоти соҳибасига айланиши бу бахтли онахон учун бир олам қувонч бағишлади.
Бир сўз билан айтганда, шундай истеъдодли қизни тарбия қилган фаол ижодкор Гулрабо Тиркашовага тумандошларимиз номидан чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Kanalga qo’shiling:
👇👇👇
👉 @oqdaryoovozi1931