Forward from: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Мен яқинда 54 ёшга тўламан, стажим 20 йил, шундан 5 йил бола парваришида ўтирганман. Мен 54 ёшдан пенсияга чиқишим мумкинми?
🧑🦳 «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 12¹-моддасига кўра, ушбу Қонун 37-моддасининг «а», - «г» ва «к» бандларида назарда тутилган камида 20 йиллик иш стажи бўлган аёллар 54 ёшга тўлганда имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари белгиланган.
⏩ Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йилининг меҳнат стажига қўшилиши 37-модданинг “ж” бандида келтирилган.
⬅️ Демак, кўрсатиб ўтилган «ж» банди 54 ёшда имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш учун Қонун 37-моддасининг «а», - «г» ва «к» бандларида назарда тутилган 20 йиллик иш стажига киритилмасдан ҳисобланади.
📌 Шу сабабли, ушбу вазиятда аёл фуқаро 54 ёшдан пенсияга чиқа олмайди. Бунда шахснинг Қонун 37-моддасининг «а», - «г» ва «к» бандларида назарда тутилган стажи 20 йил эмас 15 йил сифатида белгиланади.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X