Самарқанд шаҳрига икки туман ҳудудидан ер қўшиш лойиҳаси маъқулланди
Самарқанд шаҳрига икки тумандан 400 гектардан ошиқ ер қўшилиши режалаштирилаётгани ва муҳокамага тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик.
14 январь куни бўлиб ўтган мажлисда ушбу қарор лойиҳаси тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ҳамда вилоят Кенгашларида муҳокама қилиниб, чегараларнинг картографик чизмаси ва чегаралар чизиғининг таснифи маъқулланганлиги қайд этилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан, Самарқанд шаҳрида 2023 – 2030-йилларда “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази ва тураржойлар комплексини барпо этиш дирекциясини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг таклифига асосан, Самарқанд туманидан 170 гектар ва Оқдарё туманидан 243 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилади.
Kanalga ulanish👇👇👇
✅@oqdaryoovozi1931