Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Онажоним тонг сахардан ғамларин еб.
Шўх кизчамнинг сочин ўриб, берганча зеб.
Узоқ юртдан келар бугун дилбандим деб.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.
Мен нотавон соғинтириб қўйибманда.
Келгин деса хазилларга ёйибманда.
Тонг сахардан намозини қилмай канда.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.
Соғинтириб қўйганим-чун урмоқ бўлиб.
Бир бор кўриб кўнгиллари тўлмоқ бўлиб.
Шукур қилиб пешонамдан ўпмоқ бўлиб.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.
Рахми келиб отамнинг хам кампирига.
Деяверар шамоллайсан киргин уйга.
Лекин онам қулоқ солмай гап сўзига.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.
Тунлар бедор деразадан минг бор қараб.
Яна ўша шўх кизчамнинг сочин тараб
Узоқ юртдан келганлардан мени сўраб.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.
Фарзандларим айтиб қўйди билиб, билмай.
Эшитган чоғ кетди мадор қолдим юрмай.
Онам хатто сўфи азон айтиб бўлмай.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.
✍ Низомиддин.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Шўх кизчамнинг сочин ўриб, берганча зеб.
Узоқ юртдан келар бугун дилбандим деб.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.
Мен нотавон соғинтириб қўйибманда.
Келгин деса хазилларга ёйибманда.
Тонг сахардан намозини қилмай канда.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.
Соғинтириб қўйганим-чун урмоқ бўлиб.
Бир бор кўриб кўнгиллари тўлмоқ бўлиб.
Шукур қилиб пешонамдан ўпмоқ бўлиб.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.
Рахми келиб отамнинг хам кампирига.
Деяверар шамоллайсан киргин уйга.
Лекин онам қулоқ солмай гап сўзига.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.
Тунлар бедор деразадан минг бор қараб.
Яна ўша шўх кизчамнинг сочин тараб
Узоқ юртдан келганлардан мени сўраб.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.
Фарзандларим айтиб қўйди билиб, билмай.
Эшитган чоғ кетди мадор қолдим юрмай.
Онам хатто сўфи азон айтиб бўлмай.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.
✍ Низомиддин.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?