Ona xaqida sherlar


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


🫶Ota Onasiga mexribonlar kanali♥️
Alhamdulillah
Bizning maqsad yaxshilikka yetaklash☪️
🧑‍💻Reklama qabul qilamiz ➪ @rekfm1
https://www.youtube.com/c/Otaonasigamexribonlar
https://www.instagram.com/Ona_haqida_sherlar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кездим сарсон бу кенг дунёни,
Тополмадим нурни зиёни,
Мехри чексиз, йўқдир поёни,
Ўз Онамдек бўлолмас хеч ким!

Довон ошиб юртлар кезсам хам
Кўзда ёшим, соғинч сезсам ҳам,
Йиғлаб кутар киприклари нам,
Ўз онамдек кутолмас хеч ким!

Бошим тошдан, кенгдир пешонам,
Онам борки чайлам кошонам,
Бахтим кўриб кўзи гирёнам,
Ўз онамдек бўлолмас хеч ким!

Кийганимда кимхобу-зарлар,
Дўстман дейди қўл бериб чорлар,
Йиқилсам гар тикишар дорлар,
Ўз онамдек бўлмайди дўстлар!

Мен бой бўлсам боши осмонда,
Дуо қилар жоним қалқонда,
Чин дўст онам ёруғ жахонда,
Онамдайин бўлмайди хеч ким!

Жон оғриса жон фидо Онам,
Бу дунёда танхо ягонам,
Мехри дарё якто бирдонам,
Ўз онамдек бўлмайди хеч ким!

Шеърлар битди йиғлаб Камрони,
Камолимни кўриш Армони,
Фидо бўлган ох менга жони,
Онамдайин бўлмайди хеч ким!

✍Камронбек

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

5.2k 0 164 34 40

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
СИЗ СИЗ ЯШАШ ҚИЙИН БЎЛЯПТИ ОТА.!

Ёлғизланиб қолдим бугундан бошлаб,
Қолавердим мана кўзларим ёшлаб,
Кунлар ўтаётир юрагим ғашлаб,
Сиз сиз яшаш қийин бўляпти ота.

Хувиллади шундай гуллаган боғим,
Қулаб тушди шулдам суянган тоғим,
Ўчмас бўлди энди юракда доғим,
Сиз сиз яшаш қийин бўляпти Ота.

Кўниб бўлмаяпти тақдир ишига,
Ота сизлик азоб экан кишига,
Нон ҳам ботмас экан ҳатто тишига..
Сиз сиз яшаш қийин бўляпти Ота.

Кўмаяпти мени ташвишу ғамлар,
Билинмоқда баъзан баъзи бир камлар,
Хиралашиб қолди кўксимда шамлар,
Сиз сиз яшаш қийин бўляпти Ота.

На бир суянчим бор на бир таянчим,
Соғинчларда ёниб бормоқда ичим,
Йўқламай қўйдилар энг яқин кишим,
Сиз сиз яшаш қийин бўляпти ота.

Тақдир экан на чора чидайман,
Худойимдан сизга жаннат тилайман,
Ёлвораман тушларимда кўрайман,
Сиз сиз яшаш қийин бўляпти Ота.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

4k 0 52 1 22

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жудаям таъсирли ролик экан ҳайвон бўлса ҳам у барибир онада фарзандини ҳўрланишига чидаб туролмади...

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ОНАМ БОРДИР

На шухрат шон, на молу дунё,
Ҳеч нарсам йўқ, йўқотадиган.
Кўнглим тўлиб йиғласам гоҳо,
Онам бордир юпатадиган.

Хаёт экан паст, баланд, чуқур,
Кўп, ортимдан тош отадиган.
Яхши ёмон кунимда шукур,
Онам бордир асқотадиган.

Душман чиқди писмиқ дўстларим,
Дўст бўлмайди сир сотадиган.
Ғафлат босиб қолса кўзларим,
Онам бордир уйғотадиган.

Кам бўлмагин сира деб болам,
Дуоларга қўл очадиган.
Бошимдаги қуёшим - онам,
Онам бордир нур сочадиган.

Бошимдаги гул тожим отам,
Ғурбат сенми ғам ортадиган.
Мен бадавлат мен, мисли ҳотам,
Онам бордир дил тортадиган.

На шухрат шон, на молу дунё,
Ҳеч нарсам йўқ, йўқотадиган.
Кўнглим тўлиб йиғласам гоҳо,
Онам бордир юпатадиган.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

4.7k 0 160 5 15

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Офтоб нурларига тўлди ховлимиз.
Яна баҳор ўтиб, келди ёзимиз.
Кўзимда ёш қалқиб, ярим кўнглимиз.
Дехқоним отажон соғиндим сизни.

Боғимизда олма, анорлар пишди,
Бандидан узилиб анхорга тушди.
Қадрдон ёшлигим ёдимга тушди.
Боғбоним отажон соғиндим сизни.

Дастурхон бошида дуолар қилган,
Умримга барака, ризқим тилаган,
Гар хомуш бўлсам кўнглим кўтарган.
Дуогўй отажон соғиндим сизни.

Тонглари ибодат сари чорлаган,
Иймон эшгини зулфин ушлатган,
Ўзи емай бизга ризқин тутқазган.
Дардимга дармоним соғиндим сизни.

Ловулаб ёнади соғинчдан юрак,
Бир бор кўриш учун кўзларим халак,
Келасиз хар оқшом бўлиб капалак.
Энг буюк армоним соғиндим сизни.

Шояд қалби узра яшайсиз мудом.
Сиздан қолди бугун яхши деган ном.
Жаннатлар тилайман сизга отажон.
Бошимга соябон соғиндим сизни.

✍Шояд Бек.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

5k 0 66 11 29

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ОНАЖОНИМ СОҒИНДИМ

Армон бўлди юзингизни кўриб қолиш,
Қийин экан сизсиз яшаш, якка қолиш,
Кўзимда ёш қучоқлайман Қаттиқ- болиш,
Сизсиз яшаш қийин экан, онажоним.

Сиз йўқ уйнинг деворлари мени ютар,
Қучоқласам бир бор қани, хумор тутар,
Зулмат босиб, ҳар бир куним қийин ўтар,
Сизсиз яшаш қийин экан, онажоним.

Сиз кетдингиз уймизда файз йўқдек,
Ёшлик қилиб ҳаммани ҳам кўрдим бирдек,
Қалби тўғри бўлмас экан, она сиздек,
Сизсиз яшаш қийин экан, онажоним.

Қовоғини солгандайин осмонда ой,
Тополмайман сиздайин ҳусни чирой,
Шарқироқ ҳам бўлмай қолди сизсиз бу сой,
Сизсиз яшаш қийин экан, онажоним.

Дардларимни айтай десам йўқдир сирдош,
Она айтинг қайерларга қўяйин бош,
Тушларимга кириб туринг берайин дош,
Сизсиз яшаш қийин экан онажоним.

Суратингизга қараб олиб тўйиб йиғлаб,
Овунаман ҳидлаб олиб дуода лаб,
Жойларингиз жаннат қилиб қўлласин Раб,
Сизсиз яшаш қийин экан онажоним.

✍Солиҳабегим

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

5.6k 0 149 20 29

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЗАРДА ҚИЛМА БОЛАМ... 😞

Дуоларга қўл кўтариб,ҳеч тинмайман,
Сенга зарар етказишга уринмайман,
Уйга келган дўстларинга кўринмайман,
Менга қилган зардаларинг қилар алам,
Овозингни кўтармагин, жоним болам.

Индамайман,мендан кўнгил узавергин,
Отанг қурган айвонларни бузавергин,
Овқатингнинг сўнггин менга сузавергин,
Менга қилган зардаларинг қилар алам,
Овозингни кўтармагин,жоним болам.

Ахир умр дарёсида оқаяпман,
Юрагимни армонларда ёқаяпман,
Индамасдан болаларинг боқаяпман,
Менга қилган зардаларинг қилар алам,
Овозингни кўтармагин,жоним болам.

Мендан нолиб нолаларинг сўзламагин,
Бўлак яшаш учун уйлар кўзламагин,
Бир кун келиб мозоримда бўзламагин,
Менга қилган зардаларинг қилар алам,
Овозингни кўтармагин,жоним болам.

Тушларимда отанг билан кезаяпман,
Қўлим билан ёнидан жой қазаяпман,
Кўп турмайман,кетишимни сезаяпман,
Доим қилган зардаларинг қилар алам,
Овозингни кўтармай тур,жоним болам.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

8.2k 0 206 23 57

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БОЛАМ..😢

Ёшим ўтиб сенга суянсам,
Қилсам бироз яна ҳархаша.
Қувиб солма кўнглингдан нари,
Болам  қалбим ўкситмай яша.

Чойни совуқ, нон қаттиқ десам,
Ёш боладек эркалик қилсам.
Кунда бирбор соғиниб ўлсам,
Болам кўнгим ўкситмай яша.

Гап бошласам ўйламай кўнглинг,
Кетсанг пойлаб ўтирсам йўлинг.
Келгин доим кўксингда қўлинг,
Болам кўнглим ўкситмай яша.

Омонатдир Оллохга жоним,
Кўринмасанг чиқар фиғоним,
Қариликда ғулдирар оним.
Болам кўнглим ўкситмай яша.

Дуодаман ўнгин ўс болам,
Сен борсанки чиройли олам.
Қариганда биргина нолам.
Болам кўнглим ўкситмай яша.

Кечроқ қолсанг хавотирдаман,
Юрак дарров бўлади ғаш-а. 
Ажин босган юзимда ҳадик,
Болам мени кутдирмай яша.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

9.4k 0 143 18 40

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❤️ Dada mehri!!!

Nursiz boqar ko‘zlari,
Ajin bosgan yuzlari,
Sodda, Xushfe’l o‘zlari,
Dadamning mehri shirin.

Zaxmatdan qo‘li qadoq,
O‘zi kasalmand biroq.
Sog‘inchi qilar so‘roq,
Dadamning mehri shirin.

Foydasi yo‘q do‘stlardan,
To‘ydim o‘ynoq ko‘zlardan,
Oqibatsiz yuzlardan,
Dadamning mehri shirin.

Dardim olar quchog‘i,
Ovingum xasrat chog‘i,
Qalbi mehr o‘chog‘i,
Dadamning mehri shirin.

Bag‘rimga bossam deyman,
G‘uborim yozsam deyman.
Tokay sog‘inchni yeyman,
Dadamning mehri shirin.

Ismoil der do‘stlarim,
Uni izlar ko‘zlarim,
Ko‘zga suray izlarin,
Dadamning mehri shirin.

Mexrsiz og‘u oshim,
Ishonchli do‘st sirdoshim,
Keksa Qalbi quyoshim,
Dadamning mehri shirin.

Istardim yuzga kirsin,
Davru davronlar sursin.
Doim yonimda tursin,
Dadamning mehri shirin!


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

6.7k 0 170 7 35

МОМОНИНГ ЎЛГАН ЧОЛИГА МАКТУБИ.

(Ўқинг, факат йиғламанг.)

Охирги кунларда келин жудаям қўполлашди. Чойимни хам ярим пиёла беряпди...  Яхшиямки қулоқларим кар, эшитмайман нима деганини. Аммо ҳис қиламан...
Менимча мени бу уйда кўришни ҳоҳламаяпди. Ўғлингиз хам икки йўл орасида қолди... Хатто мени хотинидан яширинча қучоқлаяпди. Кеча кечаси ухлаётганимда келиб ўпди...
Жудаям АЛАМ қилди.
Менга холва олиб келмай қўйди. Тишларим йўқку, еётганимда чапиллатаётган эканман. Невараларим бехузур бўляпти экан.

Аллох шоҳид мен чапиллатиб нарса ермидим бегим?. Келин энди болаларга эртак айтиб беришимни хам таъқиқлаб қўйди. Сиз билан гаплашаётганим учун девордаги
расмингизни хам беркитиб қўйди. Майли...

Ич чўнтагимдаги расмингизни билишмайди. Мен уни қарғамайман бегим. Нима бўлса хам ўғлимни хотини. Невараларимни онаси. 2-3 кун аввал қўшнилар келди... Мени эшитмасин деб хонамни эшигини қулфлаб қўйди. Эшитмадим. Эшитолмадим. Лекин ҳис қилдим.

Мени қариялар уйига олиб бориб қўйишмоқчи. Росаям алам қилди...
Ха айтгандай адаси, сиз ўғлингизга бир кўриниб қўйинг. Нима бўлса хам отасисиз. Сизни гапингизга киради. Сўз бераман хонамдан чиқмайман умуман. Холва хам емайман майли. Болаларга хам эртак айтиб бермай қўяқолай. Нима бўлса хам мени бу уйдан айирмасинлар. Яшайолмайман.
Хатто нафас хам ололмайман....

Сизни хотираларингиздан узоқда мен қандай яшайман. Бу уйда суратингиз бор. Жавонда бармоқ изларингиз бор. Хассангиз халиям деворда осилиб турибди...

Хохлашмаябди мени бу уйда.
Бегим... Ёнизга чақиринг мени... олиб кетинг! Ёки сиз хам унутиб юбордингизми мени.😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


"MURUVVAT UYIDA" yashovchi qariyalar nomidan.
     ( mushoira)

Ishon ko'p qolmadi, ketmog'im tayin,
Paymonam to'lmoqda, ajal xamxonam.
Sog'inching qiynaydi ko'rsat diydoring,
Bir chimdim mehringga zor qilma bolam!

Har kun yo'l qarayman kelarmisan deb,
Yo xastamikinsan bo'g'zimda nolam.
Ne qilay onaman, keladi ko'rgim,
Bir chimdim mehringga zor qilma bolam!

Tez-tez tush ko'ryapman, chorlaydi otang,
"Ketamiz, otlan" deb qo'ymaydi biram.
Diydor qiyomatga qolmasin deyman,
So'nggi bor mehringga to'yayin bolam.

Bolam, bolajonim bu qaytar dunyo,
Kelmasang yaxshiydi to'ldirib xonam.
"Qaytar dunyo" derlar sendan roziman,
Bir chimdim mehriga zor qilgan bolam!

Movludabonu Imomnazarova


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?


Кулайми, йиғлайми билолмай қолдим,
Аламдан кўнглимни қўйдим ҳоритиб,
Юрагим эзилиб ўйларга толдим,
Янги йил келмоқда Отам қаритиб.

Сочининг оқлари кўпайиб яна,
Томирлар бўртибди қўлларда ана,
Ўтиб кетибдида бир йил ҳам мана,
Янги йил келмоқда Онам қаритиб.

Белларин букибди йиллар шамоли,
Йироқлаб кетибди ёшликнинг соли,
Менку яшаяпман дардлардан ҳоли,
Янги йил келмоқда Отам қаритиб.

Жарангдор овози пастлашиб бироз,
Юзини ажинлар қилибди пардоз,
Қалбимдан чиқади оғриқли овоз,
Янги йил келмоқда Онам қаритиб.

Ўйласам, тинмайин ўртанар дилим,
Юракка заррача сиғмайди қилим,
Шамолдай ўтибди яна бир йилим,
Янги йил келмоқда Отам қаритиб.

Нималар олдиму, нималар бердим,
Қачон хасратлашиб дардларин тердим,
Мен нодон янги йил зўр байрам дердим,
Янги йил келмоқда Онам қаритиб.

✍Зоҳид Зиё

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

7k 0 154 1 19

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

7k 0 30 1 20

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📍📍📍📍📍📍📍📍
    𝙊𝙉𝙇𝘼𝙔𝙉 𝙄𝙎𝙃𝙂𝘼 𝙏𝘼𝙆𝙇𝙄𝙁
✅𝙄𝙎𝙃𝙂𝘼 𝙌𝘼𝘽𝙐𝙇🏪
✅𝙔𝙊𝙎𝙃  𝘾𝙃𝙀𝙂𝘼𝙍𝘼𝙇𝘼𝙉𝙈𝘼𝙂𝘼𝙉🥸
✅𝘿𝘼𝙑𝙇𝘼𝙏 𝙍𝙊'𝙔𝙃𝘼𝙏𝙄𝘿𝘼𝙉 𝙌𝙊𝙉𝙐𝙉𝙔 𝙊'𝙏𝙂𝘼𝙉🇺🇿
✅𝙐𝙔𝘿𝘼 𝙏𝙐𝙍𝙄𝘽 𝙄𝙎𝙃𝙇𝘼𝙎𝙃 𝙄𝙈𝙆𝙊𝙉𝙔𝘼𝙏𝙄😎
✅𝘿𝘼𝙍𝙊𝙈𝘼𝘿 𝙉𝘼𝙌𝘿 𝙆𝘼𝙍𝙏𝘼𝙂𝘼💳💰
💀𝙆𝙐𝘾𝙃𝙇𝙄 𝙈𝘼𝙍𝙆𝙀𝙏𝙄𝙉𝙂 𝙋𝙇𝘼𝙉👍
✅𝙌𝙐𝙑𝙉𝙊𝙌, 𝙔𝙊𝙍𝘿𝘼𝙈𝙂𝘼 𝙏𝘼𝙔𝙔𝙊𝙍 𝙅𝘼𝙈𝙊𝘼💟💟💟
✅𝙈𝘼𝙌𝙎𝘼𝘿𝙄𝙈𝙄𝙕 𝙐𝙔𝘿𝘼 𝙊'𝙏𝙄𝙍𝙂𝘼𝙉 𝘼𝙔𝙊𝙇𝘼𝙍𝙉𝙄 𝙄𝙎𝙃 𝘽𝙄𝙇𝘼𝙉 𝙏𝘼𝙈𝙄𝙉𝙇𝘼𝘽 𝙌𝙊'𝙎𝙃𝙄𝙈𝘾𝙃𝘼 𝘿𝘼𝙍𝙊𝙈𝘼𝙏𝙂𝘼 𝘾𝙃𝙄𝙌𝘼𝙍𝙄𝙎𝙃
𝙊𝙔𝙇𝙄𝙆 𝙃𝘼𝙍 𝙊𝙔 5⃣0⃣0⃣𝙢 𝙙𝙖𝙣 millongacha

https://t.me/+wJD0IBTky3llZTIy
https://t.me/+wJD0IBTky3llZTIy
https://t.me/+wJD0IBTky3llZTIy

8k 0 12 44 19

ОНАМА!😢😢

Бугун яна қабрингизга йўл оламан,
Йўл-йўлакай онамга деб гул оламан,
Энди сизни, тушларимда кўроламан,
Дунёларга тўймай кетган онама!

Хазон босган, қабристонни йўлаклари,
Йўлакларда юрагимни бўлаклари,
Эслатади рўмоллари,  кўйлаклари,
Бир умрга армон бўлган Онама!

Тўйу-ҳашам, маросимга борардингиз,
Яқинидек дуо қилиб турардингиз,
Хар инсонни кўнглин бирдек олардингиз,
Жонкуярим, мехрибоним онама!

Бевақт келган, дардлар сизни қийнадими?
Оч бўридек танангизни чайнадими?
Узун тунлар сизга ором бермадими?
Қариганда дардлар чеккан Онама!

Мадорингиз қолмаганди юргани,
Игна бўлди танангизни кўргани,
Менга оғир, ёнингизда тургани,
Беморликда гулдек сўлган Онама!

Тоғ қуларди, Онажоним сабридан,
Нолимасди Худо берган дардидан,
Чидолмасдан игналарни зарбидан,
Олиб кет деб, зор йиғлаган Онама!

Борар эдим хар кун сизни кўргани,
Армон қолди, юрагимда қолгани,
Куч қолмади, сўнги кунда боргани,
Кўз олдимда гулдек сўлган Онама!

Англаб етдим, не бўлганин кўзларидан,
Танам титрар шифокорни сўзларидан,
Осмон ёнар, ўғлингизни бўзларидан,
Олис йўлга сафар қилган Онама!

Намозимда сизни дуо қилар эдим,
Аллоҳимдан сизга умр сўрар эдим,
Онам ҳали ўлмайди деб билар эдим,
Бир оҳ дея, жони чиққан Онама!

Кутиб-кутиб кўзингиз тўрт бўлгандира,
Жон чиқмасдан бўғзингизда тургандира,
Йўлим кутиб, сабрингиз ҳам тўлгандира,
Риҳлат сари сафар қилган Онама!

Орзуйингиз Самарқандни кўриш эди,
Насиб қилса Ҳажга сафар қилиш эди,
Ниятингиз Ҳожи она бўлиш эди,
Орзулари армон бўлган Онама!

Хазонрезги, ҳаволар ҳам бўлиб салқин,
Ёмғир ёғиб, осмонларда чақар чақин,
Энг суюкли набирангиз тўйи яқин,
Тўйлар кўрмай, кетган мени Онама!

Тополмайман, кенг ҳовлидан изингизни,
Хеч бўлмаса соғинганда юзингизни,
Тушларига кириб туринг қизингизни,
Дунёларга тўймай кетган Онама!

Ўлар инсон, Аллоҳимни айтган куни,
Банда ночор, олдиндан хеч билмас буни,
Учрашамиз Қиёматда, маҳшар куни,
Дийдор энди Қиёматга қолди Онам.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

9.7k 0 233 24 59

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЯРИМ ТУНДА НОН ЁПГАН
           ОНАМ.

Ярим тунда уйғониб кетсам,
Ўтирибди онам бошимда.
Қани энди қадрига етсам,
Бир сават нон турар бошимда.

Ярим тунда нон ёпган онам,
Нонуштага тайёр турсин деб.
Очқолмасин,деб,жоним болам,
Ярим тунда ғамимизни еб.

-Нега,ухламайсиз онажон,
Бизга керак азиз жонингиз.
Меҳрибоним шундай болажон,
Бунча ширин ёпган нонингиз.

Бошқа,бошқа оналар каби,
Сиз ҳам ухланг узун тунлари.
Чарчаяпсиз,сиз борган сари,
Тиним билмас эди кунлари.

Фарзандларга жонини берган,
Жонингиздан айланай ўзим.
Ризқимизни терарди ердан,
Энди изингизга зор ўзим.

✍Мавлуда Мумтоз

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

7.5k 0 188 4 23

Onalar haqida bundanda ta'sirli she'r bo'lmasa kerak! Onasidan uzoqda yashayotgan qizning onasiga aytgan dil izhori.😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

9.2k 0 268 9 39

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Онангизни сўзларини таржимасини биласизми?😢

Онангиз ғанимат, эхтиёт қилинг.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Онажонлар тилидан

Қўлларим дуода қилар илтижо,
Дилдаги ўтинчим бўлсайди бажо,
Ўзимга ҳеч нарса сўрамам, Худо,
Мен чеккан ғамларни болам кўрмасин.

Менга беравергин, тўхтаб қолмагин,
Кўнглимдан доғларни майли олмагин,
Фақат бундай синов бошга солмагин,
Мен чеккан ғамларни болам кўрмасин.

Энди порламайман, сўниб бўлганман,
Армонлар қаърига чўмиб бўлганман,
Менку қисматимга кўниб бўлганман,
Мен чеккан ғамларни болам кўрмасин.

Кўз ёши сел бўлиб ивиб қолмасин,
Бағритош инсонни суйиб қолмасин,
Мен босган чўғларда куйиб қолмасин,
Мен чеккан ғамларни болам кўрмасин.

Қўлларим дуода сўрайман доим,
Улар юлдузимдир,қуёшим,ойим,
Юксак бахтлар билан сийла Худойим,
Мен чеккан ғамларни болам кўрмасин.

Мактуба ШАЙДО

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

7.6k 0 108 2 40

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Tavallud kuningiz muborak ona

Hayot yo'llarimda siz buyuk ustoz
Hamon yuragimda bir tilak Ona
Quvonchim hamisha etarman e'zoz
Tavallud kuningiz muborak Ona.

Nurli yuzingizga boqay termulib Mehrli ko'zingiz chaqnar mardona
G'am ko'rmang ilohim yashangiz kulib
Tavallud kuningiz muborak Ona

Bevafo do'stlardan o'kinmam sira
Menga faqatgina siz kerak Ona
O'tkinchi dunyola bo'lmang ovora
Tavallud kuningiz muborak Ona.

Jannatda malika bo'lasiz bir kun
Allohdan hamisha so'rayman yana
Ibodat qildingiz mudom kun-u tun
Tavallud kuningiz muborak Ona.

Ozor berganlarni kechirmam zinxor
O'zingiz eng go'zal dovyurak Ona.
Matonatli ayol, sadoqatli yor
Tavallud kuningiz muborak Ona.

✍️Sug'diyona

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

9k 0 356 9 59
20 last posts shown.