Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёши улуғ танишларимдан бири отаси ҳақида эслаб шундай дейди: “Отам раҳматли жуда тақводор, Аллоҳдан қўрқадиган, биз фарзандларига яхши тарбия берган, ҳақиқий комил инсон эдилар. Баъзан улар Аллоҳга йиғлаб илтижо қилиб “Эй, Парвардигорим, негадир менинг болаларимга ташвиш, муаммоларни юбормаяпсан. Мен ва фарзандларимни синовларинг билан йўқламаяпсан. Наҳотки, бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйган бўлсанг?” дердилар. Биз “Отажон, нега бунақа дейсиз? Ахир фаровон, тўкис, муаммосиз яшаш мазза-ку!” дея хафа бўлсак, отам “Болам, одам боласи қийинчиликлар, ташвишлар билан покланади, Аллоҳга яқин бўлади. Ҳамма иши жойида, беғам яшаётганларнинг охири оғир синов бўлади. Мен сизларга охири оғир синовни эмас, охири хайрли, роҳат-фароғат бўлган тақдир истайман” дердилар”...
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?