🌹Кеч бӯлади билганингда онанг қадрини🌹
Фарзанд бўлиб сўрамадинг онанг дардини.
Улғайгунча хуб синадинг унинг сабрини.
Фарзанд кўриб, билганингда онанг қадрини.
Энди онанг манзил этар ернинг бағрини.
Афсус бориб қучоқларсан совуқ қабрини.
Қирқ жонида қирқ азобла сени яратган.
Қуёш ботса бешигингда нурин таратган.
Кўзида ёш лекин сени ғамдан аритган.
Энди ғамин ололмассан билиб дардини.
Бориб қучоқлагин совуқ қабр заҳрини.
Қораларин сенга берган сочлари қиров.
Фарзанд бўлиб соғиндингми бўлиб интизор.
Келмаслигинг билса ҳамки кутарди у зор.
Энди сира тополмассан онанг меҳрини.
Бориб кӯргин онанг ётган қабр қаҳрини.
Эслайсанми, қанчалар бор берган озоринг.
Лек шунда ҳам сени деди у беозоринг.
Шундай онанг зах қабрда бўлди мозоринг.
Энди онанг силолмайди азиз бошингни.
Бориб қўйгин онанг учун қабр тошингни.
Болам шуни евол деса қилдинг зардалар.
Бироқ ёт бегоналарга қилиб хандалар.
Билмасмидинг омонатдир ахир бандалар.
Энди онанг сенга таом беролмас кулиб.
Бориб йиғла совуқ қабр бағрини ўпиб.
Кўролмаслар олами ҳам онангни кўрди.
Ҳар қадамда иғво қилиб ғийбатлар қурди.
Бўҳтонларга сендек ношуд фарзандни бурди.
Энди онанг ғийбатларга бўлмайди хуноб.
Букун онанг қабрига нур таратар офтоб.
Онанг умри ўтди қилиб мудом яхшилик.
Баъзан қайтди иймонсиздан бўлиб ёмонлик.
Лекин онанг тилар эди доим омонлик.
Энди онанг бошгинангда бўлолмас қалқон.
Бориб кўргин қабрда ҳам боқар сен томон.
Суйганинг хиёнат қилса, онангни единг.
Бошқа ёрни деса она сиз айбдор дединг.
Бошга кулфат тушганда ҳам юрагин тилдинг.
Энди онанг юпатмайди бошингни силаб.
Бориб йиғла совуқ қабр бағрини тиғлаб.
Отажонинг ширакайфда келса жим дединг.
Отам тўғри йўлда деб кўп маломат қилдинг.
Яқинларинг онанг хаста деса сен кулдинг.
Энди онанг инграмайди ухласанг туриб.
Бориб кўргин инграмоқда совуқ қабр тўлиб.
Куни келиб уйгинангда янграйди ёр ёр.
Боланг бахти этар сени беҳад бахтиёр.
Бир кун келиб дилгинангга берганда озор.
Энди онанг сўролмайди афсус ҳолингни.
Қабр ичра
бардош тилар ўйлаб жонингни.
Овозлари қўнғироғинг онанг йўқ энди.
Юзлари ойдек мисоли онанг йўқ энди.
Ҳамма ҳавас қилган ўша онанг йўқ энди.
Энди онанг уйгинангга экмайди райҳон.
Бориб кўргин совуқ қабр ичи тўла қон.
Бир кун сен ҳам фарзангдингдан буларсан хуноб.
Балки кўнглин овлаб олар битта Моҳитоб.
Лекин сен ҳам болам дерсан айлаб бир хитоб.
Қайтар дунё экан энди йиғлама зор зор.
Энди онанг қабр узра ётар беозор.
Оналари ҳаёт фарзанд сен бўлгин огоҳ.
Онажонлар омонатдир ўтганлар гувоҳ.
Онани зор қақшатмоқлик энг оғир гуноҳ.
Шунда онанг рози кетар манзили томон.
Бориб кўрсанг қабри узра ўсар гул райҳон.
Мавжуда Саййид сӯзлари келмасин малол.
Ҳали ҳануз ўтирган бор бўлиб бемалол.
Ажал оти етиб келар бўлганда беҳол.
Оналарга оллоҳ жаннат этса ижобат.
Чин дунёда онажонлар топар ҳаловат!
✍Мавжуда Саййид
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Фарзанд бўлиб сўрамадинг онанг дардини.
Улғайгунча хуб синадинг унинг сабрини.
Фарзанд кўриб, билганингда онанг қадрини.
Энди онанг манзил этар ернинг бағрини.
Афсус бориб қучоқларсан совуқ қабрини.
Қирқ жонида қирқ азобла сени яратган.
Қуёш ботса бешигингда нурин таратган.
Кўзида ёш лекин сени ғамдан аритган.
Энди ғамин ололмассан билиб дардини.
Бориб қучоқлагин совуқ қабр заҳрини.
Қораларин сенга берган сочлари қиров.
Фарзанд бўлиб соғиндингми бўлиб интизор.
Келмаслигинг билса ҳамки кутарди у зор.
Энди сира тополмассан онанг меҳрини.
Бориб кӯргин онанг ётган қабр қаҳрини.
Эслайсанми, қанчалар бор берган озоринг.
Лек шунда ҳам сени деди у беозоринг.
Шундай онанг зах қабрда бўлди мозоринг.
Энди онанг силолмайди азиз бошингни.
Бориб қўйгин онанг учун қабр тошингни.
Болам шуни евол деса қилдинг зардалар.
Бироқ ёт бегоналарга қилиб хандалар.
Билмасмидинг омонатдир ахир бандалар.
Энди онанг сенга таом беролмас кулиб.
Бориб йиғла совуқ қабр бағрини ўпиб.
Кўролмаслар олами ҳам онангни кўрди.
Ҳар қадамда иғво қилиб ғийбатлар қурди.
Бўҳтонларга сендек ношуд фарзандни бурди.
Энди онанг ғийбатларга бўлмайди хуноб.
Букун онанг қабрига нур таратар офтоб.
Онанг умри ўтди қилиб мудом яхшилик.
Баъзан қайтди иймонсиздан бўлиб ёмонлик.
Лекин онанг тилар эди доим омонлик.
Энди онанг бошгинангда бўлолмас қалқон.
Бориб кўргин қабрда ҳам боқар сен томон.
Суйганинг хиёнат қилса, онангни единг.
Бошқа ёрни деса она сиз айбдор дединг.
Бошга кулфат тушганда ҳам юрагин тилдинг.
Энди онанг юпатмайди бошингни силаб.
Бориб йиғла совуқ қабр бағрини тиғлаб.
Отажонинг ширакайфда келса жим дединг.
Отам тўғри йўлда деб кўп маломат қилдинг.
Яқинларинг онанг хаста деса сен кулдинг.
Энди онанг инграмайди ухласанг туриб.
Бориб кўргин инграмоқда совуқ қабр тўлиб.
Куни келиб уйгинангда янграйди ёр ёр.
Боланг бахти этар сени беҳад бахтиёр.
Бир кун келиб дилгинангга берганда озор.
Энди онанг сўролмайди афсус ҳолингни.
Қабр ичра
бардош тилар ўйлаб жонингни.
Овозлари қўнғироғинг онанг йўқ энди.
Юзлари ойдек мисоли онанг йўқ энди.
Ҳамма ҳавас қилган ўша онанг йўқ энди.
Энди онанг уйгинангга экмайди райҳон.
Бориб кўргин совуқ қабр ичи тўла қон.
Бир кун сен ҳам фарзангдингдан буларсан хуноб.
Балки кўнглин овлаб олар битта Моҳитоб.
Лекин сен ҳам болам дерсан айлаб бир хитоб.
Қайтар дунё экан энди йиғлама зор зор.
Энди онанг қабр узра ётар беозор.
Оналари ҳаёт фарзанд сен бўлгин огоҳ.
Онажонлар омонатдир ўтганлар гувоҳ.
Онани зор қақшатмоқлик энг оғир гуноҳ.
Шунда онанг рози кетар манзили томон.
Бориб кўрсанг қабри узра ўсар гул райҳон.
Мавжуда Саййид сӯзлари келмасин малол.
Ҳали ҳануз ўтирган бор бўлиб бемалол.
Ажал оти етиб келар бўлганда беҳол.
Оналарга оллоҳ жаннат этса ижобат.
Чин дунёда онажонлар топар ҳаловат!
✍Мавжуда Саййид
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?