Етимликнинг азоблари ўйди бағрим,
Сизсизликда юрагимга тўлди дардим.
Осмон эди бугун ердек бўлди қадрим,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
Етимман деб юраккинам тилмагин оҳ,
Ҳар бир қилган ишларингда Роббим паноҳ.
Ёнингдаман, борлигимдан қилай огоҳ
Йиғламагин, асло болам, сен зинҳор-а.
✍Беназирим
Юрагимни оғритди-я ишонганим,
Сиздек бошим силолмади жигарларим.
Бугун кулди устимдан ҳўп дўсту ғаним,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
Соҳта, айёр инсонларни йўқ виждони,
Энг аввало дўст бил, болам сен Раҳмонни.
Покиза тут шукринг ила сен иймонни,
Ўкинмагин, асло болам сен зинҳор-а.
✍Беназирим
Ёлғизликнинг азоблари ёмон экан,
Оёғимнинг ости наҳот бўлса тикан.
Ярим кўнглим сизсиз яна тўлармикан,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
Онам йўқ деб ўйламагин ёнингдаман,
Ҳар бир кунинг, ҳар бир сония, онингдаман.
Кўздан оқган ҳар бир томчи ёшингдаман,
Онам йўқ деб ўйламагин, оҳ зинҳор-а...
✍Беназирим
Онажоним соғиндим-а бирам сизни,
Маҳшарларда учраштирсин Роббим бизни.
Аҳволини кўринг шўрлик қизингизни,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
Ҳар нарсани олаверма юрагингга,
Раббим сени етказсин-эй, тилагингга.
Топширолмай кетдим-да оҳ, керагингга,
Мендан сира ранжимагин оҳ, зинҳор-а..
✍Беназирим
Эркалигим кўтаролмас яқинларим,
Юрагимга оғир ботар армонларим.
Худойимга бормиди-я айтганларим,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
Худо суйган бандасига берармуш ғам,
Сабрли бўл, она қизим не бўлса ҳам.
Ўзим барча дардларингга қўяй малҳам
Ёлғизман деб ўйламагин оҳ зинҳор-а.
✍Беназирим
Кечалари йиғлайман-у, биров билмас,
Ухлай десам кўзларимга уйқу келмас.
Юрак энди ҳўрликларга тоқат қилмас,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
Юрагингдан олай барча қийноғингни,
Кўз ёшларга тўлдирмагин қароғингни.
Болам энди сен ёқасан чироғимни,
Қўй, бағримни тирнамагин болам, зинҳор.
✍Беназирим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Сизсизликда юрагимга тўлди дардим.
Осмон эди бугун ердек бўлди қадрим,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
Етимман деб юраккинам тилмагин оҳ,
Ҳар бир қилган ишларингда Роббим паноҳ.
Ёнингдаман, борлигимдан қилай огоҳ
Йиғламагин, асло болам, сен зинҳор-а.
✍Беназирим
Юрагимни оғритди-я ишонганим,
Сиздек бошим силолмади жигарларим.
Бугун кулди устимдан ҳўп дўсту ғаним,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
Соҳта, айёр инсонларни йўқ виждони,
Энг аввало дўст бил, болам сен Раҳмонни.
Покиза тут шукринг ила сен иймонни,
Ўкинмагин, асло болам сен зинҳор-а.
✍Беназирим
Ёлғизликнинг азоблари ёмон экан,
Оёғимнинг ости наҳот бўлса тикан.
Ярим кўнглим сизсиз яна тўлармикан,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
Онам йўқ деб ўйламагин ёнингдаман,
Ҳар бир кунинг, ҳар бир сония, онингдаман.
Кўздан оқган ҳар бир томчи ёшингдаман,
Онам йўқ деб ўйламагин, оҳ зинҳор-а...
✍Беназирим
Онажоним соғиндим-а бирам сизни,
Маҳшарларда учраштирсин Роббим бизни.
Аҳволини кўринг шўрлик қизингизни,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
Ҳар нарсани олаверма юрагингга,
Раббим сени етказсин-эй, тилагингга.
Топширолмай кетдим-да оҳ, керагингга,
Мендан сира ранжимагин оҳ, зинҳор-а..
✍Беназирим
Эркалигим кўтаролмас яқинларим,
Юрагимга оғир ботар армонларим.
Худойимга бормиди-я айтганларим,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
Худо суйган бандасига берармуш ғам,
Сабрли бўл, она қизим не бўлса ҳам.
Ўзим барча дардларингга қўяй малҳам
Ёлғизман деб ўйламагин оҳ зинҳор-а.
✍Беназирим
Кечалари йиғлайман-у, биров билмас,
Ухлай десам кўзларимга уйқу келмас.
Юрак энди ҳўрликларга тоқат қилмас,
Меҳрингизга муҳтож бўлдим сизни она.
✍Фаришта
Юрагингдан олай барча қийноғингни,
Кўз ёшларга тўлдирмагин қароғингни.
Болам энди сен ёқасан чироғимни,
Қўй, бағримни тирнамагин болам, зинҳор.
✍Беназирим
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?