Бухоро вилоят ва туманлараро маъмурий судлари судьялари томонидан Бухоро вилоят солиқ бошқармаси хамда Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Хусусан, йиғилишда иштирок этган маъмурий судлар судьялари мазкур қонун билан қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш, маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институтини жорий этиш белгиланганлиги, шунингдек, 2025 йил 1 майдан тадбиркорлар томонидан тан олинган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ органи томонидан ушбу тадбиркорнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тартиби жорий этилиши ва бошқа шу каби маълумотлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Йиғилиш якунида юқоридаги қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш бўйича масъул шахсларга тавсиялар берилди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram