OHANGARON XONOBOD JOME MASJIDI | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🔹 OHANGARON SHAHAR XONOBOD JOME MASJIDINING RASMIY KANALI
Diniy savollar yo'llash uchun⤵️
@SavollarMuslimUzBot
+998781503344

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Яна бир сокин тонг отиб, фараҳбахш кунга етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Аллоҳ ибодатлармизни қабул этсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли, бекаму кўст ўтсин!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Ohangaron_Xonobod_masjidi


🌹🌹🌹🤩🤩🤩🤩🤩🤩🌹🌹🌹
                        ШАНБА
             
📆19 Апрел    2025й,
                    21 Шаввол, 1446 

          
                    (Оҳангарон шаҳар)

  ≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🌆     ТОНГ -            04:13    🌙 Саҳарлик
           
🕌    БОМДОД
      🔢🔢    🕌

🌅     ҚУЁШ  -         05:37    
😊

🏞     ПЕШИН -           13:00
😊 

🌇     АСР -                  17:10
😊
                                     
🌇     ШОМ -                19:15
🥰 Ифторлик    
                                     
🌃     ХУФТОН -          20:55
😊

  ≌≌≌≌≌🔹🌺🔹≌≌≌≌≌

📖"Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
Тоҳа сураси 132-оят

✨🌺🌺🌸🍃🕌🍃🌸🌺🌺✨

  📲Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👇👇👇
🚀Telegram | 🔵Facebook | 🎬YouTube


#Қуръон #Каҳф #қироат
📖 Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

———
📕 Каҳф сураси
🎙 Шайх Алижон қори

📖 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#tabrik #juma
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).


🤲Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!🌼🌼🌼

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!
🕌🕌🕌

Аллоҳ таоло кунларингизга файз, яхшилигингизга барака берсин!
📿📿📿

Дуоларингиз ижобат, ибодатингиз қабул бўлсин!

🌹🌹🌹

Дўстларимизни ҳам айём билан табриклайлик!

Каналга уланиш учун👇👇👇
@Ohangaron_Xonobod_masjidi


🌹🌹🌹🤩🤩🤩🤩🤩🤩🌹🌹🌹
                        ЖУМА
             
📆18 Апрел    2025й,
                    20 Шаввол, 1446 

          
                    (Оҳангарон шаҳар)

  ≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🌆     ТОНГ -            04:15    🌙 Саҳарлик
           
🕌    БОМДОД
      🔢🔢    🕌

🌅     ҚУЁШ  -         05:39    
😊

🏞     ПЕШИН -           13:00
😊 

🌇     АСР -                  17:10
😊
                                     
🌇     ШОМ -                19:15
🥰 Ифторлик    
                                     
🌃     ХУФТОН -          20:55
😊

  ≌≌≌≌≌🔹🌺🔹≌≌≌≌≌

📖"Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
Тоҳа сураси 132-оят

✨🌺🌺🌸🍃🕌🍃🌸🌺🌺✨

  📲Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👇👇👇
🚀Telegram | 🔵Facebook | 🎬YouTube




#Тарбия
🤲Ким Аллоҳга ошиқ бир солиҳ фарзандни тарбияласа, батаҳқиқ умри бекор ўтмабди, Аллоҳ уни зиёда қилибди!

🤲Илоҳим шундай фарзандларни тарбия қилишлик насиб қилсин🤲

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


#mutolaa #inson
🦠🫷ИНСОННИ ГУНОҲДАН ТЎХТАТАДИГАН НАРСА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

😄Ҳаё зинокорлик ва бузуқлик йўлидаги энг катта тўсиқдир. Лекин қайси банда зино йўлига юрса, энг аввал ундан ҳаё жавҳари кетади ва беҳаёлик унинг табиатига айланади. Ҳадиси шарифда шундай ворид бўлган:

إِذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ

📿 «Ҳаё қилмасанг, у ҳолда хоҳлаганингни қилавер» («Саҳиҳул Бухорий»).


💬 Аллома Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: «Бу ҳадисдан маълум бўладики, инсонни гуноҳдан тўхтатадиган нарса унинг ҳаёсидир. Қачон ҳаёнинг тақозоси талабига кўра инсон амал қилишни тарк этса, у ҳолда у ҳар қандай гуноҳга журъатли бўлиб қолади» («Фатҳул Борий», 10/641).

⚖️ Инсон агар ҳаёни маҳкам тутса, унинг феълида яхшилик ғолиб туради. Бордию беҳаёликка мубтало бўлса, ёмонлик ғолиб келади. Айнан ҳаё инсонни шаҳват йўлига юришдан тўсади. Унутмаслик керакки, бузуқликнинг энг ёмон зарари беҳаёлик, уятсизлик шаклида зоҳир бўлади.

⚡️Гўзал ахлоқдан маҳрум қилади

💬 Зинонинг яна бир зарари шуки, қайси инсон шу ёмон йўлда юришни одат қилган бўлса, у ахлоқ-одоб масаласида энг паст даражага тушиб кетади. Силаи раҳм қилиш ўрнига қариндошлик ришталарини узади. Дағал муомалага одатланади. Ўзгалар ила қўпол муомала унга оддий ҳолат бўлиб туюлади. Очиқ юзлилик ўрнига хўмраяди. Дилозорлик, фаҳш сўз айтиш, сўкиш-сўкиниш каби иллатлар айни зино ва бузуқликнинг натижасидир. Покиза ахлоқнинг асоси тўрт нарсадан иборат: ҳикмат, шижоат, иффат ва адолат («Иҳёу улумиддин»).

🤦Зинокор ва бузуқилар иффатдан маҳрумдирлар. Бу йўлда юришга одатланган инсонда на ҳикмат бўлади, на шижоат. Улар иффатларини йўқотиб бўлган ва адолатдан буткул узоқ бўлади. Улар гўзал ахлоқ неъматидан маҳрум бўлади. Бу маҳрумликлар жуда катта зиёндир.


📖 «Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ☝️ Аллоҳга суяниб яшаш саодатдир

    👀 Тасаввур қилинг, отангиз Сизни кўриб турибди

    📿 Расулуллоҳ ﷺ мени кўргани келдиларми?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌥 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин
🤲

🌱 Ҳар бир нафас – инъом, ҳар бир кун – имконият!
🌱 Бугунги кун шукр ва зикрга бой, файзли ва баракали бўлсин!
🌱 Бошланган янги кун, барчамизга саодат ва омад олиб келсин!

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


🌹🌹🌹🤩🤩🤩🤩🤩🤩🌹🌹🌹
                        ПАЙШАНБА
             
📆17 Апрел    2025й,
                    19 Шаввол, 1446 

          
                    (Оҳангарон шаҳар)

  ≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🌆     ТОНГ -            04:16    🌙 Саҳарлик
           
🕌    БОМДОД
      🔢🔢    🕌

🌅     ҚУЁШ  -         05:41    
😊

🏞     ПЕШИН -           13:00
😊 

🌇     АСР -                  17:10
😊
                                     
🌇     ШОМ -                19:10
🥰 Ифторлик    
                                     
🌃     ХУФТОН -          20:50
😊

  ≌≌≌≌≌🔹🌺🔹≌≌≌≌≌

📖"Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
Тоҳа сураси 132-оят

✨🌺🌺🌸🍃🕌🍃🌸🌺🌺✨

  📲Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👇👇👇
🚀Telegram | 🔵Facebook | 🎬YouTube


Президент Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Давлатимиз раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

Манба

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЧЕКСИЗ МУҲАББАТ ТАРИХИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Ohangaron_Xonobod_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видео

ЛИЦЕНЗИЯСИЗ ТУРФИРМАЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

👥 Facebook 🟥 Youtube 🔵 Telegram 📷 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


#Сеҳр

Сеҳрдан сақланиш

Аллоҳ таолонинг шариатда келган сеҳр ҳақидаги ҳукмларини билиб, сеҳргарликдан ўзини четга олиш ҳар бир мўмин-мусулмон банданинг бурчидир.
Шунингдек, сеҳргарга мурожаат қилиш мутлақо мумкин эмаслигини ҳам ҳар бир мўмин эркак ва аёл яхши тушуниб етиши керак.
Иймонли киши бўлган-бўлмаган нарсага "Сеҳрлаб қўйибди, у бўлибди — бу бўлибди", деб васваса қилмаслиги керак. Кўпчилик айнан шунга ўхшаш нарсалар билан ўзини ўзи тушкунликка солиб қўяди. Бунинг ўрнига сеҳрдан сақланишга оид оят ва дуоларини ўқиб, ўзига дам солиш, ҳамма нарса Аллоҳ таолодан эканига қатъий ишонч билан иймонни бақувват қилиб, хотиржам юриш керак.
Сеҳргарларнинг аломатлари кўп. Шулардан баъзиларини айтиб ўтамиз.
• Сеҳргарлар одамларни ўзига ишонтириш учун тақводор бўлиб кўринишга ҳаракат қилишади. Бунинг учун уларнинг намоз ўқишлари, зикр қилишлари ва одамларни жалб қиладиган бошқа ишларни амалга оширишлари кузатилган.
• Сеҳргарларнинг аломатлардан яна бири улар беморнинг ва унинг онасининг исмини сўрашади. Ҳолбуки, шаръий дам солишда бу исмларнинг ҳеч бир кераги йўқ.
• Сеҳргарлар сеҳрланган кишидан баъзи кийимларини ёки кийим парчаларини келтиришни сўрайдилар.
• Сеҳргарлар маълум сифатга эга ҳайвон келтиришни сўрайдилар. Уларни жинларга атаб сўйишлари ёки қонини беморга суртишлари мумкин. Бу ҳам сеҳргарликнинг аломати.
• Сеҳргарлар маъносини тушуниб бўлмайдиган тилсим ва шаклларни чизадилар.
• Сеҳргарлар беморга тўртбурчак шакллар ичига турли ҳарфлар ва рақамлар ёзилган варақлар беришади.
• Сеҳргарлар беморларга одамларга аралашмай, маълум муддат алоҳида хонада яшашни буюрадилар ва ҳоказо.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


​​ГИПС ОЛИНГАНДАН КЕЙИН ОСТИНИ ЮВИБ ҚЎЙИЛАДИМИ?
#поклик #таҳорат
#ғусл

❓1627-CАВОЛ: Оёғим гипсда эди. Бугун олдирдим. Кеча ғусл қилгандим. Энди гипснинг ўрнини ювиб қўйсам бўладими ёки яна тўлиқ ғусл қилишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бирор аъзосидаги жароҳат сабаб гипс қўйдирган киши таҳорат ёки ғусл қилишда уни устига масҳ тортар эди. Ана шу масҳ тортилган гипс жароҳат битмасдан туриб олинса ёки ўзи тушиб кетиб қолса, гипс остини ювиш шарт бўлмайди. Аммо қўйилган гипс жароҳат тузалгани учун олинса ёки ўзи тушиб кетса, ўрнини ювиб қўйиш зарур бўлади ва қайтадан ғусл қилиш шарт эмас.
Шунинг учун сиз ҳам олинган гипс остини ювиш билан кифояланасиз. Чунки бошқа жойингизни ювиб поклаб қўйгансиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 @Ohangaron_Xonobod_masjidi


🌹🌹🌹🤩🤩🤩🤩🤩🤩🌹🌹🌹
                        ЧОРШАНБА
             
📆16 Апрел    2025й,
                    18 Шаввол, 1446 

          
                    (Оҳангарон шаҳар)

  ≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🌆     ТОНГ -            04:18    🌙 Саҳарлик
           
🕌    БОМДОД
      🔢🔢    🕌

🌅     ҚУЁШ  -         05:42    
😊

🏞     ПЕШИН -           13:00
😊 

🌇     АСР -                  17:10
😊
                                     
🌇     ШОМ -                19:10
🥰 Ифторлик    
                                     
🌃     ХУФТОН -          20:50
😊

  ≌≌≌≌≌🔹🌺🔹≌≌≌≌≌

📖"Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
Тоҳа сураси 132-оят

✨🌺🌺🌸🍃🕌🍃🌸🌺🌺✨

  📲Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👇👇👇
🚀Telegram | 🔵Facebook | 🎬YouTube


РУҲИЙ ТАРБИЯ УСТОЗИ
#Хотира

Буюк ватандошимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини нафақат Марказий Осиё давлатлари мусулмонлари, айни пайтда бутун Ислом олами юксак эҳтиром билан тилга олади. Мисрлик олим, Қуръон ҳофизи “ал-Азҳар” университети мударриси Шайх Абдуллоҳ Ҳусайн Шаълон марҳум Шайх ҳазрат ҳақида мақола ёзиб, нашр эттирди.
Бугун – 15 апрель Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг таваллуд топган кунлари. Шу муносабат билан Шайх Абдуллоҳ Ҳусайн Шаълон ёзган мақолани таржима қилиб, сиз азизларга ҳам илиндик.


🔶 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари умрини илм ўрганиш ва ўргатишга бағишлаган мужтаҳид уламолардан. У киши илм ва тақвода юксак мартабага эришди. Илмни амал билан, фикрни сулук билан уйғунлаштирди.

👉👉👉👉Батафсил ўқиш учун.......

✅  @Ohangaron_Xonobod_masjidi


ПОРА ТАКЛИФ ЁКИ ТАЛАБ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1625-CАВОЛ: Айримлар бирор ишни ноҳақлик билан битириш учун пора таклиф ёки талаб қиладилар? Бунга динимизда қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай ишларга “ришва” – пора дейилади ва бу катта гуноҳлардан биридир. Пора деб киши ҳақли бўлмаган нарсасига эришиш ёки зиммасига лозим бўлган нарсадан қутулиш учун тақдим этган мол ёки манфаатга айтилади.
Одатда кўпчилик порахўрлар порани ҳадя, совға сифатида қабул қиладилар. Берувчилар ҳам “Кўнгилдан чиқди”, “Атадик” каби чиройли сўзлар билан қабиҳ ниятларини амалга оширишга одатланишган.
Порахўрлик динимизда қаттиқ қораланган ва бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:
عنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه قَالَ: "لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ وَالرَّائِشَ يَعْنِي الَّذِي يَمْشِي بَيْنَهُمَا" (رواه الإمام أحمد).
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчи, пора олувчи ва уларнинг ўртасидаги воситачини лаънатладилар” (Имом Аҳмад ривояти).
Пора берувчи жамиятда белгиланган низомни бузиб, ҳақсизлик ила ўз ишини бажариб кетган ҳисобланади. Пора олувчи виждон амрига бўйсунмасдан, ноҳақликка, адолатсизликка рози бўлиб, ўз манфаатини ўйлаб, ўзгалар ҳақига хиёнат қилган бўлади.
Қолаверса, ҳадя деб бир нарсани ўзгага холис, эвазсиз беришга айтилади. Ҳадя берувчи киши ҳадяни олувчи кишидан бирор нарсани ноҳақ ундириш нияти бўлмайди. Мана шу нарса ҳадянинг порадан асосий фарқини кўрсатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Alloh – gunohlarni kechiruvchi, mehribon Zot

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@Ohangaron_Xonobod_masjidi

20 last posts shown.