Fitrat.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Роббим танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

РАМАЗОННИНГ ЎН БЕШИНЧИ КУНИ муборак бўлсин!!!


@fitratuz


#Ramazon_2025

15 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎН БЕШИНЧИ КУНИ ШАНБА

САҲАРЛИК: 05:17
(Тошкент вақти билан)


САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


РАМАЗОН – ҚУРЪОН ОЙИДИР

Ҳаммамизга маълумки, олий ўқув юртларига кириш учун 3-4 та фандан имтиҳон топширилади. Ана шулар орасидан биттасига бошқаларига нисбатан юқорироқ баҳо берилади.

Шу сабаб абитуриентлар ўша фанга кўпроқ таёргарлик кўришади. Бошқаларига ҳам ҳозирлик кўрилади, лекин катта балл бериладиганига алоҳида эътибор билан тайёрланилади. Чунки қолган фанлардан тушадиган саволларнинг барчасига тўғри жавоб берса ҳам, имтиҳондан муваффақиятли ўтишга етмай қолиши мумкин.

Рамазонда ҳам ана шундай юқори баҳо бериладиган амал бор. Бу – Қуръон хатми. Рамазон – Қуръон ойи! Шундай экан, бу ойда Каломуллоҳнинг тиловатига, хатмига кўпроқ вақт ажра-тайлик!

Азиз биродарим, Рамазон ҳам шиддат билан ўтиб бормоқда. Ўтган вақт ичида Сиз Қуръонга етарли вақт ажрата олдингизми?! Ғанимат онларни қўлдан бой берманг!

Рамазон – Қуръон ойи. Бундай дейилишига сабаб, аввало, бу ойда унинг нозил қилинганлиги бўлса, иккинчидан унинг тиловати, хатми билан Рамазонни жонлантиришга тарғиб бор.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш жоизки, ушбу муборак ойда шошилиб, тажвид қоидаларига амал қилмай, ҳарфларни бир-бирига қориштириб, бирор оятини тадаббур, тафаккур қилмасдан кўп марта хатм қилгандан оятлардаги мазмунмоҳиятни англаб, янги маълумотлар кашф қилиб, илоҳий чақириқлар ва қайта-риқларни ҳис этиб, ҳаётга татбиқ қиламан, деган мақсаду ниятларни қалбга туккан ҳолда ўқиладиган бир дона хатм афзалдир.

Зеро, барчамиздан кўра Аллоҳни яхшироқ таниган, У Зотга яқин бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрлари мобайнида Рамазонда бир марта хатм қилганлар, фақат ҳаётларининг сўнгидагина икки марта хатм қилган эдилар!

Аллоҳнинг каломи кимўзарга, тезлик билан ўқиб чиқиладиган китоб эмас! У шунчаки кўз югуртириб чиқиш учун бизларга юборилмаган! Унинг нозил қилинишидан мақсад – ундаги кўрсатмаларнинг ҳаётга татбиқ қилинмоғидир!

Шундай экан, Қуръонга ошуфта, Аллоҳнинг каломини хатм қилаётган азиз биродарлар! Унутманг, мақсадингиз Қуръонни англаш, унга амал қилиш бўлсагина вақтингизни унумли ўтказган бўласиз ва асл саодат – Аллоҳнинг розилигига эришасиз, иншааллоҳ!

Аллоҳим барчамизни Ўзининг муқарраб бандаларидан қилсин!

"Рамазон соғинчи" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 15 МАРТ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:17
⏰ ҚУЁШ -    06:35
⏰ ПЕШИН - 12:37
⏰ АСР -        16:43
⏰ ШОМ -      18:33
⏰ ХУФТОН -19:45

Улашинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О широком праздновании 1155-летия со дня рождения Имама Матуриди"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


САХОВАТДАН КЎНГИЛЛАР ШОД

Давлатимиз Раҳбарининг «Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» ғояси асосида саховат тадбирлари давом этяпти.

Бу жараёнда ўзга миллат вакилларига алоҳида эътибор қаратилаётир.

Бугун, Рамазоннинг 14 куни (14 март) Оққўрғон тумани бош имом-хатиби Низомиддин домла Марҳумов туман имомлари билан биргаликда маҳаллалардаги кам таъминган, боқувчисини йўқотган, ногирон парваришланаётган оилалар ҳолидан хабар олдилар.

Ҳомийлар кўмагида ўзга дин ва бошқа миллат вакиллари – рус, татар, корейс юртдошларимиздан беш нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатишди.

Эҳсонларни олган ҳақдор инсонлар Яратганга шукроналар айтиб, шу азиз Ватанимиз янада тинч, халқимиз турмуши бундан-да фаровон бўлишини тиладилар.
* * *
Ҳа, ҳақиқатан, ўзгаларга кўмаклашиш динимиз талабидир. «Сунани Абу Довуд» ва «Сунани Байҳақий» китобларида бундай ривоят келтирилади:

«Абдуллоҳ Ҳавзанийдан ривоят қилинади: “Мен Билол розияллоҳу анҳу билан кўришиб қолдим ва: “Эй Билол, менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нафақалари қандай бўлганини айтиб беринг”, дедим. У киши: “Пайғамбар алайҳиссаломга тааллуқли бирор иш бўлса, ўзим ўша ишни қилардим, яъни молларига мен қарар эдим. Аллоҳ таоло у кишини пайғамбар қилиб юборганидан то вафотларига қадар шундай қилдим. Агар у зотнинг ҳузурларига бирор киши мусулмон бўлиб келса, уни кийимсиз ҳолда кўрсалар, менга қарзга кийим сотиб олиб унга беришни ва овқатлантиришни буюрар эдилар”, деди».

Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин!

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ФАРЗАНД ҲАҚЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Fitratuz


#Ramazon_2025


14 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎН ТУ́РТИНЧИ КУНИ ЖУМА

ИФТОРЛИК: 18:32
(Тошкент вақти билан)

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


«Ҳаж» сўзи қандай маънони англатади? 📚«Мўминнинг умр сафари» китобидан
Poll
  •   Кечирилиш
  •   Роҳатланиш
  •   Қасд қилиш
  •   Энди билиб оламан
342 votes


Уй қуриб сотувчилар қандай закот беришади? 📚«Мўминнинг нажоти» китобидан
Poll
  •   Уйнинг қийматидан закот берадилар
  •   Улар закот бермайдилар
  •   Йигирмата уй қурган бўлсалар биттасини закотга берадилар
106 votes


#xabar #juma #ramazon #muftiy
🌘 АЛЛОҲ ЭҲСОН ҚИЛУВЧИЛАРНИ ЯХШИ КЎРАДИ

🕌 Бугун, 14 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Андижон вилояти Асака туманидаги "Холид ибн Валид" жоме масжидида адо этдилар.

🗣Жума намозидан олдин Муфтий ҳазратлари жомега йиғилган жамоатни Рамазони шариф билан қутлаш баробарида “Закот ва хайриянинг ижтимоий аҳамияти” мавзусида суҳбат қилиб бердилар.

🌙 Муфтий ҳазрат маъруза давомида муборак Рамазон ойида хайр-саховат, меҳр-оқибат ишлари кўлами янада кенгайиши, бу ойда бажариладиган барча амалларга ажрлар бир неча баробар кўпайтириб берилиши, шу боис мўмин-мусулмонлар закотларини айнан ушбу ойда беришга одатлангани ва закоти берилган молга барака киришини баён этдилар.

💬 Мавъиза асносида Аллоҳ таоло бандаларига қўли очиқ, хайр-саховатли бўлишни буюриб, муҳсинларни севишини баён этган: “Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг. Албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради” (Бақара сураси, 195-оят), деган мазмундаги ояти каримани шаръий далил ва ҳаётий мисоллар билан шарҳлаб бердилар.


🤲 Гўзал суҳбат охирида Муфтий ҳазратлари Ҳақ таоло барчага икки дунё саодатини насиб қилишини сўраб, элу юртимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддаси

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Тошкент туманидаги “Ҳасанбой ота” жоме масжидида жума намози шукуҳи.

👉 @fitratuz



14 last posts shown.