Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энди педагогларнинг психологик ҳолати ҳам ўрганилади - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ҳозирги кунда боғча тарбиячиларининг психологик ҳолати ўрганилмаяптими? Биз бу масалани қанча яширишга уринсак, эътибор бермасликка ҳаракат қилсак ҳам нега бу муаммо камаймаяпти? Бундан ташқари, боғчаларда навбат масаласи ҳам бор. Ҳозирда хусусий боғчаларга болаларни бемалол жойлаштириш мумкин, давлат боғчаларида эса узун навбатлар сақланиб қолмоқда?
Ogoh.uz журналистининг ушбу мазмундаги саволига Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов қуйидагича жавоб берди.
"Боғча тарбиячиларининг малакасини ошириш бўйича янги тизим жорий қилинмоқда. 2023 йилнинг 1 октябридан бошлаб, Президент қарорига мувофиқ, педагогларнинг касбий малакасини баҳолаш ва уларни қайта тайёрлаш тизими тубдан ўзгартирилди. Бу жараёнда педагоглар ва психологларнинг билимлари чуқур ўрганилиб, улар алоҳида модулларга бўлинган дастурлар асосида аттестациядан ўтказилади. Малака ошириш дастурлари педагогларнинг психологик саводхонлигини оширишга ҳам қаратилган. Ҳозирда янги махсус дастурий таъминот ишлаб чиқилган ва тез орада тўлиқ ишга туширилади. Навбат масаласи бўйича давлат боғчаларида қамров даражаси 27% ни ташкил қилмоқда. Ушбу кўрсаткични ошириш учун давлат-хусусий шериклик асосида янги боғчалар ташкил қилинмоқда. Бироқ, бу муаммо бир куннинг ичида ҳал этилмайди. Ҳозирги вақтда навбатларни қисқартириш ва жойлар сонини ошириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда", деб жавоб берди.
Шунингдек, журналист вазирликнинг бундан олдинги матбуот анжуманида ҳам боғча опалардаги агрессив ҳолатлар ҳақида савол берилганда, вазирлик ходими бу бўйича энди иш бошланади, деб жавоб берганини ва ҳозир ҳам жавоб мазмуни "Энди бошланади" деган жавобга яқин эканлигини эслатди. Вазирлик ходими эса малака ошириш курсларида педагогларнинг психологик ҳолатини назорат қилиш ва яхшилаш бўйича алоҳида модул ташкил қилинганлигини айтди.
https://t.me/ogohuzofficial