Ogoh.uz | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ogoh.uz – ахборот-таҳлилий порталининг расмий канали!
✔️ Энг янги хабарлар ва ахборотлар;
✔️ Қизиқарли видеоматериаллар;
✔️ Долзарб мавзулар таҳлили.
⚡️Янгиликларнинг live тасмаси – @ogohlive
📬 Мурожаат қилинг: @Ogohga_yoz_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


❗️Қобул Дусовга чиқарилган суд қарори ўзгартирилди

К. Дусовга нисбатан тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

https://t.me/ogohuzofficial


Тафаккур вақти:

Севган инсонларимизни синаш эмас, шунчаки ишониш керак...

Бир эркак, бир куни ўз хотинини синамоқчи бўлибди. Аммо у бундай натижани кутмаганди ҳам.
Бир куни эркак, хотинини синаш мақсадида хайрлашув хатини ёзади. Хатни стол устига қўядида, ўзи эса кровать тагига яширинади. Ва хотинини ўша ерда кутади.

У, қилаётган иши болаларга хос бўлишига қарамай, унинг хотини нима қилишини билиши керак эди. Эркак, хотини йиғлаши ва дугоналарига хўрсиниб телефон қилишини кутади. Ва ниҳоят хотини ишдан келади ва хатни ўқийди.

Бир неча вақт ўтгандан кейин, хотини уйга келиб, хатни ўқий бошлайди, ручкани оладида эри ёзган хат пастига нималардир ёзади. Кейин эса қанақадир қўшиқни ҳиргоя қилиб, рақсга тушади. Эри кутган ғамгинлик ва йиғидан асар ҳам йўқ эди. У, кўпроқ бахтли инсонга ўхшарди.

Эри бу ҳодисадан ҳайратга тушади. Аммо вақт ўтиши сайин воқеа бундан ҳам ёмонроқ тус ола бошлайди.

Аёл, телефонни қўлига оладида, рақамларни тера бошлайди. Эри эса у ким билан гапираётганини диққат билан эшитар эди:

"Салом азизим, мен тайёрман ва сеникига йўл олаяпман. Анави ахмоқ эрим эса ва ниҳоят мени ташлаб кетибди. Мен бунга эриша олдим. Ўзим, қандай қилиб унга турмушга чиққанимга ҳайронман. Афсуски, биз сен билан олдинроқ учрашмаганмиз. Майли, азизим, кўришгунча!”

У, телефонни қўядида эшикдан чиқиб кетади.

Бироз ўтиб, эри уйнинг эшиги очилиб, ёпилганини эшитади. "Хотиним кетди”, деб хафа бўлади. Кўз-ёшларга тўла кўзлари билан кроватьнинг тагидан чиқади ва хатга нима ёзиб кетганини ўқишга қизиқади.

Кўз-ёшларини артиб, хатни ўқий бошлайди. "Кровать остидан оёқларингиз кўриниб турибди. Мен дўконга нонга чиқиб кетяпман.”

https://t.me/ogohuzofficial


Энди вояга етмаганлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Миллий гвардия ваколатига ўтди

Президент қарорига кўра, 2024 йил 5 февралдан ички ишлар органларининг вояга етмаганлар бўйича инспектор-психологлари лавозимлари Миллий гвардияга ўтказилди. Шунингдек, Миллий гвардияда Болалар билан ишлаш бошқармаси ва ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Мазкур лавозимларда хизмат қиладиган шахсларга ички ишлар органларининг ваколатлари берилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

https://t.me/ogohuzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳомиладор ёки фарзанди бор ходимни ишдан озод қилишга йўл қўйилмайди

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилди. Энди ҳомиладор ёки фарзандли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади. Шунингдек, сиртқи ва кечки таълим турлари аниқлаштирилди. Ишга қабул қилишда паспорт ёки меҳнат дафтарчаси талаб қилинмайди, маълумотлар давлат ахборот тизимлари орқали олинади.

https://t.me/ogohuzofficial


Тошкентдаги хусусий боғчада боланинг калтакланиши оқибатида оёғи синди

Маълумотларга кўра, болага тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам шифохонасига етказилган.

Батафсил: https://ogoh.uz/77320/

https://t.me/ogohuzofficial


2021-2024 йилларда маст ҳолда транспорт бошқариш бўйича умумий 161,209 та ҳуқуқбузарлик аниқланган

Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат келишув комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Батафсил: https://ogoh.uz/77316/

https://t.me/ogohuzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Туркиянинг Кўня вилоятида тўрт қаватли уй қулаб тушди.

Yeni Safak газетаси ёзишича, бир неча инсон вайроналар остида қолиб кетган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар етиб келган. Бино нима сабабдан қулагани ҳозирча номаълум.

https://t.me/ogohuzofficial


Ҳарбий хизматни ўташ тартибида янги ўзгаришлар жорий этилди

Президентнинг 2025 йил 23 январдаги қарори (ПҚ-21-сон) билан айрим қарорларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Батафсил: https://ogoh.uz/77312/

https://t.me/ogohuzofficial


Марказий Осиёда ёнғин қурбонлари статистикаси

Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Тожикистонга тегишли бўлиб, бу ерда ушбу кўрсаткич 3.37 ни ташкил этган. Қирғизистон эса 1.15 кўрсаткич билан энг паст даражада турибди.

Батафсил: https://ogoh.uz/77306/

https://t.me/ogohuzofficial


​​Тафаккур вақти:

“ҚАДРИНГГА ЕТМАГАННИ ҚАДРЛАМА”


«Сен доимо мулоқотда бўлиш ва тез-тез кўришиб туришни истаган ҳар бир одам сени ўз ҳаётида кўраверишни истамаслиги мумкин.

Шу боис сени бору йўқлигингга бефарқ ва мутлақо қизиқмаган инсонни кўнглини топиш ва унга илтифот кўрсатишга кучингни, умрингни сарф этма.

Сен қандай инсон бўлсанг шу тарзда қабул қиладиган, ҳаётида иштирокингни қадрига етадиган одамларга эътибор қарат.

Сенга ўзаро ҳурмат ва эътиборли муносабатингга худди шу тарзда жавоб бермаган кимсага вақт ва кучингни буҳуда сарфлама – чунки умримиз жуда қисқа.

Сени қадрингга етадиган, ўзингни аҳамиятга эга инсон сифатида ҳис эттирадиган ва ҳар қадамда сени қўллаб-қувватлайдиган одамлар даврасида бўл”.

Роберт Де Ниро, америкали актёр ва кинорежиссёр
Жалолиддин Сафоев таржимаси

https://t.me/ogohuzofficial


Тошкент вилоятида эри калтаклаган 23 ёшли келин вафот этди

Бугун, 24 январь куни аёлга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, у шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар қилди. 

Мазкур ҳолат жабрланувчининг ўлимига олиб келгани сабабли қўзғатилган жиноят иши ЖКнинг 126(1)-моддаси 8-қисми "г" бандига қайта малакаланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

https://t.me/ogohuzofficial


«Прописка»га оид қонун бекор қилинади

Бундан ташқари, Қонун билан 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошган шахслар паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилишдан озод этилиши тўғрисидаги янги қоида киритилмоқда.

Батафсил: https://ogoh.uz/77302/

https://t.me/ogohuzofficial


Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, “дрифт”, “шахмат” шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Батафсил: https://ogoh.uz/77298/

https://t.me/ogohuzofficial


Олмалиқда 51 ёшли аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бу ҳақида Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Батафсил: https://ogoh.uz/77294/

https://t.me/ogohuzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қонунбузар банк ходимаси қолиб, буни ўрганган журналист балога қолди

“Менинг юртим” телеканали мухбири Рухсора Ғофурова Халқ банки Жиззах вилояти филиали ходимасининг фирибгарлиги юзасидан материал тайёрлаган. Журналистик суриштирув жараёнида банк ходимаси фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, уни ўзлаштиргани тилга олинган.

“Менинг юртим” (MY5) телеканалига 2024 йил 16 декабрда фуқаро (Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Хўжақўрғон МФЙда яшовчи) Ойбек Очилов томонидан йўлланган мурожаат бўйича телеканал мухбири Рухсора Ғофурова журналистлик суриштирув ўтказган.

Фуқаро (собиқ ҳарбий хизматчи) Ойбек Очилов 2019 йил Халқ банки Жиззах вилояти филиалига истеъмол кредитини олиш бўйича мурожаат қилади. Банк ходими Болтаева Гулинур Шухратовна О. Очиловга йил охири бўлганлиги сабабли лимит ёпилган, деган важ билан рад жавобини берган.

Бироқ, фуқаро О.Очиловнинг таъкидлашича, 2022 йилда унинг собиқ иш жойига кредит қарздорлигини тўлаш шартлиги бўйича Халқ банкидан расмий мурожаат келган. Шу билан бирга, маълум вақт давомида фуқаро О.Очиловнинг пластик картасидан пул маблағи ечиб келинган.

Фуқаро О.Очилов банкка мурожаат қилганида 2019 йилги ариза асосида банк ходимлари унинг номига истеъмол кредити расмийлаштирганлиги маълум бўлган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича мухбир Рухсора Ғофурова лавҳа тайёрлаган ва “Менинг юртим” телеканалида 2024 йил 23 декабрда “Марказий студия” информацион дастури орқали эфирга берилган.

Телеканал орқали ёритилган эфир юзасидан ўзгалар номига кредит расмийлаштириб, уни ўзлаштирган Гулинур Болтаева прокуратура органларига мурожаат қилган. Гўёки унинг “шаъни ва қадр-қиммати камситилган”.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокуратура терговчиси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан кўринадики, фуқаролар номига ўзларидан бехабар шаклда кредит расмийлаштирган ва уни ўзлаштирган банк ходимасининг (маълумотларга кўра, унинг турмуш ўртоғи Олий судда ишлайди) қилмишлари қолиб, ҳолатни ўрганган журналист балога қолмоқда.

https://t.me/ogohuzofficial


Тошкентда 11-синф мактаб ўқувчисида сил касаллиги аниқланди

59-мактаб директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Батафсил: https://ogoh.uz/77290/

https://t.me/ogohuzofficial


Қодиров халқимиз уй иситиш учун газ ёқса косаси оқармаслиги айтди

Депутатга савол: Одамлар тиллақатори газни чекка қишлоқларда уй иситиш уёқда турсин овқат қилишга топа олмаётган пайтда, сиз қайси қоракўзларни иш билан таъминлаб, қайси бирини косаси оқармасликда айблаябсиз?

Батафсил: https://ogoh.uz/77284/

https://t.me/ogohuzofficial


Фақат Ўзбекистон эмас: Марказий Осиёнинг барча давлатларида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига энг кам маош тўланади

Фақат Ўзбекистон эмас: Марказий Осиёнинг барча давлатларида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига энг кам маош тўланади

Батафсил: https://ogoh.uz/77280/

https://t.me/ogohuzofficial


Rankings TOP-1000_2025.pdf
1.3Mb
⚡️ Дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган ТОП-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхати

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2025-йил учун тасдиқланган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхат 2025-йил учун эълон қилинган бўлиб, ҳар йили янгилаб борилади.

Маълумот учун: ТОП-1000 олийгоҳларни тамомлаган талабаларнинг дипломлари Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз тан олинади (нострификация қилинади).

https://t.me/ogohuzofficial


Пентагон Мексика чегарасига 10 минг аскар юборади

Чегарага жойлаштирилган қўшинлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш вазифаларини бажармайди, дейди Пентагон расмийлари. Улар, асосан, қўшимча тўсиқлар қуриш ва чегарада сим тўсиқлар қуриш билан шуғулланади.

Батафсил: https://ogoh.uz/77276/

https://t.me/ogohuzofficial

20 last posts shown.