"Психологлар" ҳамма сиздаги камчилигу нуқсонларга болаликдаги сизга нисбатан ота-онанингизнинг муносабатлари сабабчи дейишни одат қилиб олишди.
Ҳар муаммони ота-онага рўкач қилишни инсонлар миясига сингдиришни бошлашди.
Ким нима деса десин, лекин айнан шундай — ҳозирги ҳолимдаги шахс бўлиб етишганимга сабабчи бўлган отам- онамга ташаккурлар айтаман. Аллоҳдан уларга муносиб фарзанд бўлишни насиб қилишини сўраб дуо қиламан.
Улар ўзларида борини беришган, билганларича тарбия қилишган.
Сиз ҳам шуни унутмангки, ОТА-ОНАЛАРИМИЗ ҳам биринчи марта яшашяпти, улар ҳам баъзи хатоларни қилишга, камчиликларга йўл қўйишга ҳақлилар
Бу муборак кунларда уларни кўнглини кўтаришга, ҳақларига дуо қилишга, севгингизни изҳор қилишга шошилинг.
Вақт ҳеч кимни аямаслигини унутманг.
https://telegram.me/nutritsiolog_Alimova