#дефецит
ДЕФИЦИТларга ким айбдор? 🤔
⏺ 30 дан кейин организм нимадир етишмаётганлиги ҳақида пиччиллашни (баъзан бақиришни) бошлайди. Албатта гап кечаси 12 даги шоколад ҳақида эмас. Гап янги кунни қанчалик қувватга тўла кутиб олишимизни ва қанчалик тез чарчашимизни ҳал қилувчи витамин ва минераллар ҳақида кетяпти. Мана сизга рўйхат!
Магний ⭐️
Ҳар куни имтиҳонга тенг бу оламда магний – бу қора қиролликдаги ёруғликлик нури кабидир. Тинчлик ва хотиржамлик.
Витамин D – капсуладаги қуёш 🌞
Статистика бўйича ҳозирги кунда ҳар биримизга витамин Д етишмаяпти. Витамин D нафақат суякларга кремний каби бўлишга ёрдам беради, балки ҳудди ҳозиргина сайру саёҳатдан қайтгандек бахт ҳиссини ҳадя қилади.
Витамин С – гўзаллигингиз архитектори 🍋
Коллаген кучли бўлиши учун унга бй йигитча керак. Коллаген ва тўқималарни қўллаб-қувватлаш сизнинг беқиёс жозибадорлигингиз ва терингиз таранглиги асосидир.
Омега 3 – ички кучингиз ҳисобланади 🐠
Ҳудди УСТОЗ (мастер) даражасида йога билан шуғулланаётгандек бўласиз: томир ва юрак учун эгилувчанлик, куч, хотиржамлик.
Коэнзим Q10 – шахсий қувват генератори ⚡
У кунингизга старт беради. Усиз митохондриялар ғамгин бўлиб қолади, қувват эса қаҳва ҳақида ўйлашга етади, холос. Q10 билан сиз юлдуз каби порлаб, чарақлаб турасиз.
Селен – яширин қўриқчи🛡
Сокин, аммо ўта кучли ҳимоячи. Селен билан сизнинг иммунитетингиз ҳудди тоғ ортида тургандек ҳимояланган бўлади.
Коллаген – тоза кўринишдаги гўзаллигингиз ✨
Бу ҳудди сеҳрли кремга ўхшайди. Тери, тирноқлар, сочлар саломатлиги ва ташқи қиёфангизни ёш қилиб кўрсатадиган барча нарса ана шунда мужассамланган. 🌷
➖👉 Ана энди асосий масалага етиб келдик: ушбу ҳаёт учун зарур бўлган элементлар дефицитига ким айбдор?
- Ўзимиз.
Аммо яхши хабар шундаки, буни ўзгартириш қўлимиздан келади. Бу сеҳрли компонентларни ўз рационимизга қўшарканмиз, ўзимизга ҳар бир кун учун қувониш имконини ҳадя қиламиз. 🚀
⚡️ Бу пост саломатлигингизни қўллаб-қувватлашингиз учун чек-листингизга айлансин, шунинг учун уни сақлаб олинг ва дугоналарингиз, яқинларингиз билан бўлишинг, зора манфаатли бўлса. 💖
Нутрициолог-психологhttps://telegram.me/nutritsiolog_Alimova