Камида ўттиз олти йиллик одатимизга кўра, ҳар йили 31 декабир куни уйқуга эрта ётамиз. Болаларим туғила бошлаганидан бери шундай тартиб ўрнатганман уйимизда. Оилавий анъанага айланиб кетган яъни.
Ёш ўтгани сайин одам уйқусизроқ бўлиб қоларкан. Охирги йиллари мен кечаси ўн икки, бир, ҳатто иккидан кейин ухлайдиган, бомдодга турганимдан сўнг ҳам уйқум келмайдиган бўлиб қолганман.
Шунда ҳам, Оллоҳнинг қудрати билан, ҳар йили 31 декабир куни шомдан кейиндан бошлаб ўзидан-ўзи уйқу босиб келади, аранг чидайман ва хуфтонни ўқибоқ кўрпага кириб кетаман. Уйқусизлигим бу кунга кучи етмайди.
Бугун ҳам шундай бўлди. Ҳатто 31 декабир экани ҳам эсимда йўқ. Шунақа келди... шунақа келди... Хуфтонни аранг ўқидиму соат 20:00 га етар-етмас ётдим ва нақ ўн соат ухлабман! Шунақа маза қилдим!.. шунақа маза қилдим!.. Оллоҳга шукр! Оллоҳга шукр!
Нимага ёздим буни? Билмадим. Кампутирда ишлаб ўтириб, бирдан эсимга тушиб қолди, нимагадир ёзгим келди ва сизларга ҳам илиндим.