#Нафсимга_ўгитлар
Эй нафсим!
Буларга қўйиб берсанг, сени борлиқ дунёнинг энг буюк ҳақиқати бўлмиш "Аллоҳу акбар!" (Оллоҳ буюк!)ни очиқ ва баралла айтишдан қўрқадиган, ҳеч бўлмаганда, хижолат бўладиган қилиб қўйишади.
Ҳолбуки, Оллоҳ чиндан ҳам буюкдир! Ундан буюк ҳеч нарса, ҳеч кимса йўқ! Ундан бошқа ҳеч қанақа илоҳ йўқ! Оллоҳ буюкдир!
Бу ҳақиқатга ҳақиқати билан ишонсанг, сенда хижолатлик бўлмайди, ҳеч нарсадан қўрқмай қўясан, сен кучли бўласан. Қисилиб-қимтиниб, пана-пастқамларда, бошингни эгиб, товушингни чиқаролмай юрганингдан кўра, бошингни тик кўтариб, кўксингни кериб, йўлнинг қоқ ўртасида, теваракка бургутдай қараб юрганинг яхши эмасми?!
Бу буюк ҳақиқатни очиқ ва баралла айтишдан ҳеч хижолат бўлма, асло қўрқма, бошингни кўтариб, дунёнинг кўзига тик қараб ҳайқир:
АЛЛОҲУ АКБАР! АЛЛОҲУ АКБАР! АЛЛОҲУ АКБАР!
Хижолат бўлса, бу буюк ҳақиқатни тан олмаганлар хижолат бўлсин! Қўрқса, улар қўрқсин! Қисилиб-қимтинса, Оллоҳнинг буюклиги ҳамда сенинг имонинг қаршисида улар қисилиб-қимтиниб юрсин!