Тонг ҳам отди, бошланди ташвиш,
Қалбда исён кўтармиш туйғу.
Унитиб кечани қилиб фаромуш,
Бир муддат чекинди келган у қайғу.
Орқага ирғитгин, ўйлама бисёр,
Бугунинг энг гўзал ўтмоғи учун.
Яшаш керак дўстим, бўлиб бахтиёр,
Кечани ўйлама, ўйлайсан нечун?
Ҳаётга бир бора келамиз ахир,
Гиналар сақламоқ керакми, айтгин.
Тақдирнинг ошлари бўлса-да тахир,
Бахт томон чопгин-у, аламдан қайтгин.
Қувончни чорлагин, шодумон яша,
Вужудингда ёнсин, туғёнлар тинмай.
Олға юр, минг битта довонлар оша,
Чарчоқ не, яшагин ғамларни билмай.
РАҲИМА МЎМИНОВА,
Тожикистон.
19.04.2025 й.
Қалбда исён кўтармиш туйғу.
Унитиб кечани қилиб фаромуш,
Бир муддат чекинди келган у қайғу.
Орқага ирғитгин, ўйлама бисёр,
Бугунинг энг гўзал ўтмоғи учун.
Яшаш керак дўстим, бўлиб бахтиёр,
Кечани ўйлама, ўйлайсан нечун?
Ҳаётга бир бора келамиз ахир,
Гиналар сақламоқ керакми, айтгин.
Тақдирнинг ошлари бўлса-да тахир,
Бахт томон чопгин-у, аламдан қайтгин.
Қувончни чорлагин, шодумон яша,
Вужудингда ёнсин, туғёнлар тинмай.
Олға юр, минг битта довонлар оша,
Чарчоқ не, яшагин ғамларни билмай.
РАҲИМА МЎМИНОВА,
Тожикистон.
19.04.2025 й.