Posts filter


🇺🇦 Менинг Starlink тизимим Украина армиясининг таянчидир. Агар мен уни ўчириб қўйсам, уларнинг бутун олдинги чизиғи қулаб тушади, – Илон Mask




🇺🇸🇺🇦 Трамп ўз ёрдамчиларига Зеленскийни Украина президенти лавозимидан кетишга тайёргарлик кўришини исташини айтди.




🇹🇯🇰🇬 Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 12-13 март кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади.

Шу муносабат билан 2025 йилнинг 12-13 март кунлари Бишкек ва Чуй вилоятининг айрим ҳудудларида транспорт ҳаракатида вақтинчалик чекловлар жорий этилади.




🇺🇸 Доналд Трамп АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг хавфсизлик рухсатномасини бекор қилди.

Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича брифинглари ҳам бекор қилинди.


🇺🇸🇷🇺 Reuters: Трамп маъмурияти россиялик олигархларни нишонга олган ишчи гуруҳни тарқатиб юборди.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ Адлия вазирлиги санкцияларни қўллаш ва Кремлга алоқадор тадбиркорларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича фаолиятини тўхтатган.




🇺🇸🇺🇦 Британиянинг Daily Mail газетаси Доналд Трампнинг Украинадаги урушни тўхтатиш режасини қўлга киритганини даъво қилмоқда:

1. Оташкесим 20 апрель қадар амалга оширилади.

2. Украина НАТОга аъзо бўла олмайди.

3. Украина Россиянинг назоратидаги ҳудудлар устидан суверенитетини тан олади ва қўшинларини Курск вилоятидан олиб чиқади.

4. Демилитаризация зонаси ташкил этилади. Европа кучлари, эҳтимол Британия қўшинлари, АҚШнинг ҳарбий иштирокисиз вазиятни назорат қилади.

5. Европа Иттифоқи ўн йил давомида Украинани қайта тиклашга 468 миллиард доллар сармоя киритади.

Музокаралар жадвали:

1. Февраль бошида – Путин ва Зеленский ўртасида телефон суҳбати.

2. Февраль охири – март бошида – Путин ва Зеленский учрашуви.

3. 20 апрель – оташкесимнинг амалда бошланиши.

4. 9 май – Барча келишувлар эълон қилинади, Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик бекор қилинади.

5. АҚШ Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам беришда давом этади.

6. Украина 2030 йилгача Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлини сақлаб қолади.


Трамп: Исроил уруш тугаганидан кейин Ғазо устидан назоратни АҚШга ўтказади. АҚШ аста-секин энг катта ва энг таъсирли лойиҳалардан бири бўладиган қурилишни бошлайди.




КЕЧАГИ ВА БУГУНГИ КУН
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ




Бошлаган янги кунингиз меҳр- муҳаббатга ва муваффақиятга ту‌ла кун бу‌лсин.

      Бугун  чоршанба
        12 март, 2025 й.
        12 Рамазон, 1446 й.

Яхши кайфият доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

Биз билан бирга қолинг!
https://t.me/nuroniylarovozi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Assalomu alaykum
XAYRLI TONG, kanalimiz a'zolari. .....

✍XURSHIDABONU

🎤MAXLIYOXON

🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼




Тонг ҳам отди, бошланди ташвиш,
Қалбда исён кўтармиш туйғу.
Унитиб кечани қилиб фаромуш,
Бир муддат чекинди келган у қайғу.

Орқага ирғитгин, ўйлама бисёр,
Бугунинг энг гўзал ўтмоғи учун.
Яшаш керак дўстим, бўлиб бахтиёр,
Кечани ўйлама, ўйлайсан нечун?


Ҳаётга бир бора келамиз ахир,
Гиналар сақламоқ керакми, айтгин.
Тақдирнинг ошлари бўлса-да тахир,
Бахт томон чопгин-у, аламдан қайтгин.


Қувончни чорлагин, шодумон яша,
Вужудингда ёнсин, туғёнлар тинмай.
Олға юр, минг битта довонлар оша,
Чарчоқ не, яшагин ғамларни билмай.

РАҲИМА МЎМИНОВА,
Тожикистон.

22.10.2023



20 last posts shown.