НИМА НИМАДАН БОШЛАНАДИ?
* Боланинг одоби, одати ота-онага тақлиддан бошланади: "Қуш уясида кўрганини қилади".
* Худони унутиш унинг бандасига сиғиниш ёки бандасидан қўрқишдан бошланади.
* Илмга интилиш иштиёқдан, иштиёқ эса илмли кишининг қадр топганидан бошланади.
* Одоб илмдан эмас, илм одобдан бошланади.
* Ҳасад ўз касбини яхши билмасликдан бошланади.
* Шуҳратпарастлик унга имкон, яъни уни ҳазм қилувчилар борлигидан бошланади.
* Порахўрлик, тўрачилик ваколатдан бошланади.
* Сувнинг тиниқлиги чашма ва булоқдан бошланади.
* Замоннинг нотинчлиги такаббурлик ва кибрдан бошланади.
* Ҳар қандай уруш ички сиёсатдан бошланади.
* Эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик бир-бирининг феълини, мижозини билмасдан турмуш қуришидан бошланади.
* Жиноят унинг жазосидан қутилиб қолиш имконияти борлигидан бошланади.
* Танадаги касаллик нафсдан бошланади.
* Тилнинг ихтиёрсизлиги феълдан ва фаросатсизликдан бошланади.