Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам батафсил жавоб бердилар:
«Ақлнинг нуқсони – икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тўғри келади. Бу ақлнинг нуқсонидир», дедилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша вақтда аёллар учун энг тушунарли бўлган шаръий мисолни келтирдилар. Аллоҳ таоло баъзи бир ишларга гувоҳлик беришда бир эр ва икки хотин бўлса, икки эр гувоҳнинг ўрнига ўтишини таъкидлаган. Бунда, албатта, аёл кишининг аёллиги эътиборга олинган. Чунки Исломдаги аёлнинг ҳар хил ноқулай ҳолатларда иштирок этиши кам бўлади. Шунинг учун ёлғиз аёл гувоҳлик пайтида адашиб қолиши мумкин. Икки киши бўлсалар, бир-бирларига эслатиб туришлари ояти каримада ҳам айтиб ўтилган.
Шу билан бирга, баъзи бир фақат аёлларга хос туғиш ва эмизишга ўхшаш ишларда бир аёлнинг гувоҳлиги қабулга ўтаверади. Кўп эркакнинг гувоҳлиги эса ўтмайди. Шунинг ўзи ҳам юқоридаги гап вазиятни эътиборга олиб айтилганини кўрсатади.
Аёлларнинг эркакларга нисбатан ақли ноқислиги нозик масала бўлиб, Ислом душманлари бу ҳақдаги гапни динимизга қарши таъна тошини отиш учун кўп ишлатиб келмоқдалар. Улар бу масалада икки хотиннинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тенг келишини ва ушбу ҳадисни далил қилиб келтирадилар.
(Икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тенг қилиниши ҳақида юқорида қисман гапирилди, ким бу ҳақда муфассал маълумот истаса, «Тафсири Ҳилол» китобига мурожаат қилсин).
Биз эса бу ерда ҳадиси шарифдаги гап ҳақида сўз юритамиз. Гувоҳлик масаласи шароитга қараб айтилган мисол эканлиги айтиб ўтилди.
Энди аёлларнинг ақли ва дини ноқислар, деб васф қилиниши ҳақида бир оз гаплашиб олайлик. Бу аёлларни қасддан камситиш эмас, балки бор ҳақиқатни очиқ-ойдин айтишдир. Келинг, ҳақиқатнинг кўзига тик қараб, бу масалада очиқча гаплашайлик.
Аввало аёлларнинг ақли ноқис, дегани ҳар қандай аёлнинг ақли ҳар қандай эркакнинг ақлидан паст, дегани эмас. Бу гап нисбийдир. Умуман олганда, ақл нисбатида эркаклар аёллардан устун туриши ҳақидаги гапдир. Чунки, баъзи бир аёлларнинг ақл жиҳатидан кўплаб эркаклардан устун туришини бошқалар эмас, Ислом дини олға сургандир. Бу ҳақиқат Қуръони Каримдаги Сабаъ маликаси ҳақидаги қиссадан ҳам билинади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига келсак, ҳадисларни кўп ривоят қилишда Оиша онамиз иккинчи ўринда турадилар. Кўплаб машҳур саҳоба эркаклар ўзлари ҳал қила олмаган масалаларни ҳал қилиб беришни Оиша онамиздан сўрар эдилар. Ҳеч ким «Аёл кишининг ақли паст бўлади, унинг ривоятини олмаймиз», деган эмас.
Лекин умумий ровийларни олганда, эркаклар устун турадилар. Энг кўп ривоят қилган шахс ҳам эркак киши, ровийлар сони ҳам улар ичида эркаклар аёллардан кўп эканлигини кўрсатади. Худди шу ҳолат бошқа иш ва соҳаларда ҳам яққол кўринади.
Қайси бир соҳани олиб кўрсак, аёллардан баъзиларининг ақли ўткир бўладилар, аммо асосий ўткир ақл эркакларда бўлади. Жисмоний лаёқатларни бир томонга қўйиб турайлик. Чунки, бугунги кунда эркакларнинг жисмоний тузилиш ва имкониятлар борасида аёллардан устун эканлигини ҳеч ким инкор қилмай қўйди. Негаки, аёллик талаблари шуни тақозо қилади.
Аёл киши хотин, она бўлиши керак. Бунинг учун унга алоҳида латиф тана, тузилиш, жисм ва аъзолар керак. Ҳатто баданидаги тўқималар, ҳужайралар ҳам эркакникидан ўзгача, нафис, юмшоқ, нозик бўлади. Энди ўша нафис, юмшоқ ва нозик нарсалардан таркиб топган нозик аёлда қўпол, кучли, қаттиқ нарсалардан таркиб топган эркакнинг мияси – ақли бўлиши мумкинми? Ҳамма нарсаси ўзига хос бўлган аёлнинг ақли ҳам ўзига хос бўлиши керак. Аёл кишига унинг аёллигига хос ақл керак. Шундай бўлган ҳам. Умуман олганда, эркаклар аёллардан кучли, десак ҳеч ким ажабланмайди.
Энди соф ақлий соҳаларни олиб, солиштириб кўрайлик. Қайси бир соҳани кўриш эса сизнинг ихтиёрингизда. Шоирликни, носирликни оласизми? Алжабр илмини оласизми? Ёки шахматни оласизми? Хоҳлаган соҳангизни олиб кўринг. Баъзи аёллар баъзи эркаклардан зўр бўлиши мумкин. Аммо, умуман олганда, эркаклар ақлий жиҳатдан ҳам худди жисмоний жиҳатдаги каби устун чиқаверадилар. Бу аёлларни камситиш эмас. Балки, уларни ўзига мос, ўзига хос тақдирлашдир. Аллоҳ таоло беҳикмат иш қилмайди.