📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#Ҳадис_898

ИМОМ ХУТБА ҚИЛИШИ УЧУН МИНБАРГА ЧИҚҚАНИДАН КЕЙИН НАМОЗ ЎҚИШ




عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا قُلْتَ لِصَاحِبِكَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ أَنْصِتْ وَالْإِمَامُ يَخْطُبُ فَقَدْ لَغَوْتَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни имом хутба қилаётганида шеригингга «Жим тур», десанг, лағв қилибсан», дедилар».

✍️ Бешовлари ривоят қилишган.


📌 Лағв – беҳуда, бефойда, маза-матрасиз гап-сўзлар ва хатти-ҳаракатлар.

Мана шу ҳадис ҳанафийларнинг «Имом хутба қилиши учун минбарга чиққанидан кейин намоз ўқиш ҳаром», деган қавлларига энг кучли далиллардан биридир. Бировга «Жим тур», дейиш амри маъруф. Амри маъруф – фарз. Фарз амални қилиб бўлмаганидан кейин, суннат ўқиш жоиз бўлмаслиги турган гап.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


#Ҳадис_897

ИФФАТ ИЙМОН МЕВАСИДИР



عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ:
أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ:
«اللَّهُمَّ، إِنِّي أَسْأَلُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَافَ والْغِنَى»
رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2721].

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, инний асъалукал-ҳудаа, ват-туқоо, вал-ъафаафа вал-ғинаа», дер эдилар.
Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва беҳожатлик сўрайман».

✍️ Имом Муслим ривояти.


📜 Шарҳ: «Иффат» сўзи луғатда «қабиҳ нарсадан тийилиш» маъносини англатади.

Ибн Манзур: «Иффат аслида қолдиқнинг ўрнига ўтадиган нарсани тановул қилиш ила кифояланишдир. Иффат ҳалол ва гўзал бўлмаган нарсадан ўзини тийишдир. Иффат ўта покликдир», деган.
Уламолар иффат ҳақида бир-бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтишган.

Роғиб айтади: «Иффат нафсда бир ҳолатнинг ҳосил бўлишидир, у ила шаҳватнинг ғалабасидан четланади.
Иффат нафсни ҳайвоний лаззатлардан тийиб туришдир. У ҳаддан ошган нафси бузуқлик билан нуқсон ҳисобланган шаҳватсизлик орасидаги ўртача ҳолатдир», деган.

Жоҳиз шундай деган: «Иффат нафсни шаҳватлардан жиловлаш, жасадни тик тутишга ва соғлигини муҳофаза қилишига етадиган нарса билан кифояланишдир. Барча лаззатли нарсалардан четта бўлиб, мўътадиллик йўлини тутишдир. Кифояланган шаҳватлари ҳам мустаҳаб равишда ва уни қондиришга иттифоқ қилинган ҳамда ҳожат тушган вақтдагина бўлиши керак».

Журжоний: «Иффат шаҳвоний қувватга оид ҳайъат бўлиб, у қувватнинг ҳаддан ошган ҳолатидаги фужур ва нуқсонга учраган ҳолатидаги турғунлик орасидаги ўртача ҳолатдир. Иффатли киши ишларни шариат ва мурувват асосида олиб борадиган одамдир», деган.

☝️ Иффатнинг фойдаларидан:
1. Иффат динларнинг самараларидандир.
2. Иффат иймон мевасидир.
3. Иффат бу дунёда обрўни муҳафаза қилади.
4. Иффат охиратда жаннати наъийм лаззатига эриштиради.
5. Иффат аъзоларни ҳаромдан сақлайди.
6. Иффат мурувватнинг рукнларидан бир рукндир.
7. Иффат жамиятни фисқу фасод ва гуноҳдан тозалай-ди.
8. Иффат нафс баркамоллиги далилидир.
9. Иффат иззати нафс далилидир.
10. Иффат ақл тўлалигига далолат қилади.
11. Иффат нафснинг тозалигига далилдир.
12. Иффат эгасини хотиржам қилади.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

812 0 11 2 12

САҲОБА БЎЛАДИМИ
#бидъат

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир амру маъруфда Росулуллоҳ (с.а.в)ни тушида кўрган одам саҳоба бўлади деб эшитдим. Шу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ёлғон айтибди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/167694)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

БУГУНГИ ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

✍️ Имом Термизий ривояти

📚 KУНЛИК ҲАДИС


#Ҳадис_896

КЎП ХОТИНЛИЛАРНИНГ ҲОЛИ


عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْسِمُ بَيْنَ نِسَائِهِ فَيَعْدِلُ وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ هَذَا قَسْمِي فِيمَا أَمْلِكُ، فَلَا تَلُمْنِي فِيمَا تَمْلِكُ وَلَا أَمْلِكُ. رَوَاهُمَا أَصْحَابُ السُّنَنِ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинлари орасида тақсимни адолат билан қилар эдилар ва:
«Аллоҳим! Бу ўзим эга бўлган нарсадаги тақсимим. Сен Ўзинг эга бўлиб, мен эга бўлмаган нарсада мени маломат қилмагин», дер эдилар».

Икковини «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.


📜 ШарҳПайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хотинларига нафақани, кийимни, турар жойни, муомалани бир хил қилар эдилар. Шу билан бирга, кўнгил ишига келганида ўзларининг хоҳишларидан ташқари нарсада камчилик содир бўлса, Аллоҳ таолодан кечиришини сўраб турар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот шундай бўлганларидан кейин оддий кишилардан кўп хотинлиларнинг ҳолини билиб олсак бўлаверади.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


“РАМАЗОН КИРИШИ…” ҲАҚИДАГИ УЙДИРМА ҲАДИС
#ҳадис

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум устозлар. Ҳозирда ижтимоий тармоқларда мана бундай ёзувлар келмоқда: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бир инсон бошқа бир инсонга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилинади” дeган ҳадислари бор”. Шу ҳадис ишончлими? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. “Бир инсон бошқа бир инсонга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилинади” мазмунида ҳадис йўқ! Балки, бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга тўқилган уйдирмалардан биридир. Буни бир неча жиҳатдан асослаш мумкин:

📌 Биринчидан – ушбу тўқима “ҳадис”ни бирор ҳадис тўпламига келтирилмаган ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган исноди – ровийлар силсиласи мавжуд эмас. Зеро, ҳар бир ҳадиснинг исноди бўлиши лозим. Агар бирор ривоятни исноди бўлмаса уни ҳадис деб, аташга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шунинг учун ҳам буюк муҳаддислардан бири Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: «Иснод диндандир! Агар иснод бўлмаса, хоҳлаган кимса ўзи хоҳлагандек гапираверади», деганлар.

📌 Иккинчидан – Рамазон ойининг кириб келиш санаси олдиндан ҳеч кимга маълум бўлмайди. Балки, Рамазон ойининг ҳилолини кўриш билан маълум бўлади. Демак, у ҳақида аввалдан эслатиш мантиқан имконсиз ишдир.

📌 Учинчидан – Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатган кишига дўзах олови ҳаром қилиниши ҳам шариатимизнинг умумий қоидаларига зиддир. Чунки, ким жаннатга кириши, ким дўзахга кириши бу каби амаллар билан белгиланмайди. Балки, шариат кўрсатмаларига амал қилиши билан белгиланади.

Имом Жалолиддин Суютий (раҳимаҳуллоҳ) ўзининг ҳадис илмига бағишланган китобида тўқима ҳадислар ҳақида сўз юритиб, муҳаддис олим ибн Жавзийдан қуйидагиларни нақл қилиб келтиради:
“Агар бирор ҳадисни ақлга тўғри келмаслигини ёки (саҳиҳ) нақлларга мувофиқ эмаслигини ёхуд асл манбаларга зид эканини кўрсанг, билгинки, у – тўқима ҳадисдир. Асл манбаларга зид эканидан мурод – муснадлар ва машҳур китоблардан иборат Ислом оламидаги (ҳадис) тўпламларига киритилмаганидир” (📚 “Тадрибур-ровий”, 469-бет).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, билиб-билмай турли гапларни ҳадис деб айтиш катта гуноҳдир. Бу ўша одамнинг дўзахга киришига сабаб бўлади. Шунинг учун бирор ривоятнинг ҳақиқий эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмасдан туриб, нақл қилиш яхши эмас.

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин”, дедилар” (✍️ Имом Бухорий ва Имом Термизий ривоят қилишган).

Имом Муслимнинг ривоятида:
“Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менга ёлғонни билиб туриб тўқиса, дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин”, дейилган.

Яъни, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган гапни у зотдан, деб нақл қилиш, инсонни дўзах томонга етакловчи амалдир. Бундай йўл тутишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак.

Муғийра ибн Шўъба разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менинг номимдан ёлғон деб гумон қилинган ҳадисни айтса, у ёлғончилардан биридир”, дедилар” (✍️ Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз тўқима ҳадисларни айтиш ва тарқатишдан қаттиқ қайтарганлар. Ҳатто баъзи уламолар уни гуноҳи кабиралардан санаган. Фақат ўша “ҳадис” тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида айтишга рухсат берилган. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тақатишни тўхтатишсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


ҚОН ЧИҚАЗИБ ХУДОЙИ ҚИЛИШ
#эслатма

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Яқинда машина сотиб олдик. Яқинларимиз қон чиқазиб, домла чақириб худойи қилинглар яна тўртала балонини хам қонлаб қўйинглар дейишмоқда. Нима қилишни билмай қолдик. Нима маслахат берасизлар, ҳурматли устозлар?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариатимизда Аллоҳдан ўзгани муқаддас ва улуғ санаб унинг учун жонлиқ сўйишни ширк дейилган. Масалан ҳаждан келган инсоннинг оёғи остига қўй сўйиш, мансаб мартабали киши келганига атаб оёғини остига қўй сўйиш, худди шунингдек бирор мозорга атаб жонлиқ сўйиш кабилар(агар оёғининг остига эмас, балки меҳмонларга таом тайёрлаш учун сўйса зарари йўқ).
Худди шунингдек жуда кўп машина олганлар ёки машинаси бузилишни бошлаганлар Довуд алайҳиссалом, ёки қандайдир темир пирига атаб хўроз, ҳиммати ошиб кетганлари қўй сўйишади. Бу ҳам ширк ҳисобланади. Мусулмон бўлиш асосий нарса бўлганидек, ундан чиқарадиган амалларни ҳам билиш ва ундан эҳтиёт бўлиш ҳам шунчалар зарур.
Ҳозирги кунда ўзларини орқали, боболарим ёки момоларим бор деб ном чиқарган шайтоннинг дўстлари бор. Ўзларини Аллоҳга энг муқарраб банда деб билишади. Шариат мезонига солинганида улар диндан ташқари одам ҳисобланишади. Ўшандайлар одамларни жинларга атаб қўй, товуқ кабиларни сўйишга буюришади. Сўйгандан кейин жинларни тўпланиши учун қонини у ер бу ерларига суртишини вазифа қилиб беришади. Аслида эса ўшандай жойларга жинлар тўпланади. Буюрувчиларнинг янги макони пайдо бўлади.
Инсон кофир бўлганидан кейин ҳар қанча қилган ибодатининг фойдаси бўлмайди. Бунинг учун аввалида куфрга буюриб ортидан яхшиликларга буюришининг ҳеч қандай фойдаси йўқ. Бунга алданмаслик керак. Одатда жинлар шундай нажосат, қон, зино бўлган жойларга жойлашишади. Кейин бир умр одамни иши юришмаса ўшандай жинларга фойда келтирадиган омилга айланиб қолишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/66831)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


ОЛДИ-СОТДИ ВА ҲАҚНИ ТАЛАБ ҚИЛИШ ПАЙТИДА КАРАМЛИ БЎЛИШ

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ،
عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
رَحِمَ اللهُ رَجُلًا سَمْحًا إِذَا بَاعَ وَإِذَا اشْتَرَى وَإِذَا اقْتَضَى.
رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сотганда, сотиб олганда ва ҳаққини талаб қилганда карамли бўлган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».
✍️ Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар


Мусулмон одам доимо карамли, саховатли бўлиши керак. Айниқса олди-сотди ва ҳақни талаб қилиш пайтида. Бундай пайтда мумсиклик қилиб, тийиннинг устида етти думалаб туриб олиш барака келтирмайди. Балки сахийлик, очиқлик, бир оз ўтиб бериш Аллоҳнинг раҳматига, хайру баракага сабаб бўлади.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

БУГУНГИ ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

✍️ Имом Термизий ривояти

📚 KУНЛИК ҲАДИС


БОШДА ИККИТА АЙЛАНА
#бидъат

CАВОЛ: Қизимнинг бошида иккита айланаси бор. Буни кўпчилик ирим қилади. Аслида айланалар нимани билдиради?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қизингизнинг бошида айланаси бор бўлиши, ёки бошқа бирор белги бўлиши шумланадиган ҳолат эмас. Динимизда шумланишдан, турли ирим қилишдан қайтарилган. Қизингизни чиройли тарбия қилиб, ибодатли ва диёнатли қилиб вояга етказсангиз бахтли-саодатли бўлади, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


ҚЎЛ ТЕККАН СУВ ҲАРОММИ?
#бидъат

CАВОЛ: Қўл теккан сувни овқатга ишлатса бўладими? Баъзилар агар сувга қўл тегса уни ҳаром дейишади. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар қўлга нажосат тегмаган бўлса, қўл пок ҳисобланади. Қўлнинг ўзи сувга тегиши билан сув ҳаром ёки нопок бўлиб қолмайди. Валлоҳи аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


БУ ДУОЛАРНИ ЎҚИШНИ МАСЛАҲАТ БЕРАСИЗМИ?
#дуо

CАВОЛ: Ҳозирги кунда нашр этилаётган "Кимёвий саодат", "Ганжум Арш", "Қирқ Коф" дуолари ва шунга ўхшаш дуолар ҳақида маълумот берсангиз ва бу дуоларни ўқиш мумкинми. Кимёвий саодат дуоси хосиятлари ҳақида нима дейсиз, бу дуоларни ўқишни маслаҳат берасизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз санаган дуо китобларнинг бирортасини тавсия қилмаймиз.

Шайх ҳазратларининг "Ҳадис ва ҳаёт" дуолар китоби, Нававийнинг "Ал-Азкор" (ўзбекчага таржима), Мулло Али Қорининг "Исми Аъзам" (ўзбекча таржима) китобларини топиб ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

БУГУНГИ ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

✍️ Имом Термизий ривояти

📚 KУНЛИК ҲАДИС


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Сийрати_набавия

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга уйланганларида маҳрига нима берганлар?

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎

📗 ‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: ‌‎«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу»* деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».‎

Муслим ривоят қилган.‎


‎* «Якка Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад У Зотнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман».‎

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


ШИФО ОЯТЛАРИ

"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:

1. "Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради" (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).

6. "Айтинг: "(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).

Бу маълумот Иброҳим Ҳаққийнинг "Руҳул баён" номли тафсиридан олинди.

📚 "Қуръон қалблар шифоси"
китобидан.

🌐 Улашинг: @nurli_yol

20 last posts shown.