#Ҳадис_908
ДАРДНИ БЕРГАН БЎЛСА, АЛБАТТА, УНИНГ ДАВОСИНИ ҲАМ БЕРГАН
📜 Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «У зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан», деган жумланинг маъноси «Устида йиртқич қуш учиб юрганда жим бўлиб қолган баъзи паррандалар каби қимир этмай, жим ҳолда ўтиришган экан», деганидир.
Бу ҳадиси шарифда ҳам аввалги маъно таъкидланмоқда, фақат қариликнинг давоси йўқлиги қўшиб қўйилмоқда.
Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан.
┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ДАРДНИ БЕРГАН БЎЛСА, АЛБАТТА, УНИНГ ДАВОСИНИ ҲАМ БЕРГАН
عَنْ أُسَامَةَ بْنِ شَرِيكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَصْحَابُهُ كَأَنَّمَا عَلَى رُؤُوسِهِمُ الطَّيْرُ، فَسَلَّمْتُ ثُمَّ قَعَدْتُ، فَجَاءَ الْأَعْرَابُ مِنْ هَاهُنَا وَهَاهُنَا، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ أَنَتَدَاوَى؟ قَالَ: تَدَاوَوْا، فَإِنَّ اللهَ لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلَّا وَضَعَ لَهُ دَوَاءً غَيْرَ دَاءٍ وَاحِدٍ الْهَرَمُ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ
Усома ибн Шарийк розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, у зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан. Салом бериб, ўтирдим. У ёқдан, бу ёқдан аъробийлар келишди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, даволанайликми?» дейишди.
«Даволанинглар, чунки Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам берган. Фақат бир дард – қариликдан бошқасини», дедилар».
✍ «Сунан» эгалари саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.