#Ҳадис_906
АГАР ҚИЙМА-ҚИЙМА ҚИЛИБ ТАШЛАНСАНГ ҲАМ
📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ҳозирги кунимиздаги жуда керакли нарсалар зикр қилинган. Буларнинг ҳаммасига эътибор беришимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Дардо розияллоҳу анҳуга қилган васиятлари барчамиз учун қилинган васиятлардир. Келинг, ушбу муборак васиятларга бир назар ташлаб чиқайлик.
1. «Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам».
Дунёда Аллоҳ таолога ширк келтиришдан катта гуноҳ йўқлиги ҳаммамизга маълум. Шунинг учун мўмин-мусулмон банда ширкка яқинлашиши зинҳор ва зинҳор мумкин эмас. Албатта, қиймалаб ташланса ҳам, ўтга солиб ёқилса ҳам келтириб бўлмайдиган ширк қалб ила бўладиган ширкдир. Қалбида иймон собит бўла туриб, ўлимдан қутулиш учун тилида ширк келтиришга Аллоҳ таолонинг Ўзи рухсат берган.
У зот Наҳл сурасида айтади:
«Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса, – қалби иймон ила ором топа туриб, зўрланганлар бундан мустасно, – ким кўксини куфрга очса, бас, уларга Аллоҳдан ғазаб бор. Уларга улкан азоб бор» (106-оят).
Мушриклар саҳобалардан Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу ва у кишининг оталари Ёсир розияллоҳу анҳу ҳамда оналари Сумайя розияллоҳу анҳони ҳам тутиб келиб, диндан қайтариш учун қаттиқ азобладилар.
Улар азобларга бардош бериб, иймонларидан қайтишга кўнмадилар. Сумайя розияллоҳу анҳонинг икки оёқларини қозиққа боғлаб, аврат жойларига найза санчдилар. Сўнгра мушриклар Амморнинг отаси Ёсир розияллоҳу анҳуни ҳам ўлдиришди.
Бу икки улуғ инсон – эр-хотин Ислом йўлида, иймон учун биринчи шаҳид бўлиш шарафига эришдилар. Амморнинг кўз ўнгида ҳам онасини, ҳам отасини ўлдирган мушриклар уни ҳам ўлдиришга қасд қилганларида унинг оғзидан кофирларни рози этадиган гап чиқди. Шундан сўнг мушриклар уни ўлдиришмади. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Аммор муртад бўлди», дейишди.
Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Йўқ! Аммор бошидан товонигача иймонга тўлиқдир. Иймон унинг этига ҳам, қонига ҳам сингиб кетгандир», дедилар. Сўнг юқоридаги оят нозил бўлди.
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
АГАР ҚИЙМА-ҚИЙМА ҚИЛИБ ТАШЛАНСАНГ ҲАМ
عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ قَالَ: أَوْصَانِي رَسُولُ اللهِ ﷺ بِتِسْعٍ: «لَا تُشْرِكْ بِاللهِ شَيْئًا وَإِنْ قُطِّعْتَ أَوْ حُرِّقْتَ. وَلَا تَتْرُكَنَّ الصَّلَاةَ الْمَكْتُوبَةَ مُتَعَمِّدًا، وَمَنْ تَرَكَهَا مُتَعَمِّدًا بُرِئَتْ مِنْهُ الذِّمَّةُ. وَلَا تَشْرَبَنَّ الْخَمْرَ؛ فَإِنَّهَا مِفْتَاحُ كُلِّ شَرٍّ. وَأَطِعْ وَالِدَيْكَ وَإِنْ أَمَرَاكَ أَنْ تَخْرُجَ مِنْ دُنْيَاكَ، فَاخْرُجْ لَهُمَا. وَلَا تُنَازِعَنَّ وُلَاةَ الْأَمْرِ، وَإِنْ رَأَيْتَ أَنَّكَ أَنْتَ. وَلَا تَفْرِرْ مِنَ الزَّحْفِ، وَإِنْ هَلَكْتَ وَفَرَّ أَصْحَابُكَ. وَأَنْفِقْ مِنْ طَوْلِكَ عَلَى أَهْلِكَ. وَلَا تَرْفَعْ عَصَاكَ عَلى أَهْلِكَ، وَأَخِفْهُمْ فِي اللهِ عَزَّ وَجَلَّ».
Абу Дардодан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар:
«Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.
Фарз намозни қасддан тарк қилма. Ким фарз намозни қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.
Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.
Ота-онангга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрсалар ҳам улар учун чиқ.
Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.
Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.
Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.
Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.
Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит».