БЕМОРНИ ДОМЛАГА ЎҚИТИШ ДИНИМИЗДА БОРМИ?
#дам_солиш
❓CАВОЛ: Халқ орасида касал бўлган инсонни мулла ёки эшонга ўқитиш деган тушунча бор. Шу тушунча шариатга қанчалик тўғри келади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу иш шариатимизга мувофиқ келади. Фақат дам солувчи киши мулла ёки эшон бўлишидан ташқари, Қуръони каримни тўғри ўқийдиган киши, ё беморнинг яқинлари, ёки беморнинг ўзи ҳам бўлиши дуруст. Дам солиш асосан Қуръони карим суралари ва оятлари, ҳадиси шарифда келган дуолар билан бўлади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ичида ширк сўзлари бўлмаган дам солиш дурустлигини баён қилганлар. Яна ҳадиси шарифларда турли газанда ҳайвон ва ҳашаротлар чаққанда, жинниликда, кўз текканда, иситмада ва шу каби касалликларда Қуръон ўқиб даволашга кўрсатмалар берганлар. Жумладан: Қайс ибн Талқ отасидан ривоят қилади:
كُنْت عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَدَغَنِي عَقْرَبٌ ، فَجَعَلَ يَمْسَحُهَا وَيُرْقِيهِ
“
📗 Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнларида эдим. Мени чаён чақиб олди. У киши (чаён чаққан жойни) силаб, дам солдилар” (✍️ Имом Таҳовий ривоятлари).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
لَدَغَتْ رَجُلًا مِنَّا عَقْرَبٌ ، عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، أَرْقِيهِ فَقَالَ مَنْ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يَنْفَعَ أَخَاهُ فَلْيَفْعَلْ
"
📗 Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнида биримизни чаён чақиб олди. Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули, дам солайми?” деди. У зот айтдилар: “Ичингизда ким биродарига фойда келтира олса, шундай қилсин!” (✍️ Имом Таҳовий ривоятлари).
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу сўзларидан беморга фойда берадиган ҳар қандай дам солиш дурустлиги тушунилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бемор бўлганларида Жаброил алайҳиссалом қуйидаги сўзлар билан дам солганлар:
بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيك مِنْ شَرِّ كُلِّ ذِي نَفْسٍ وَنَفَسٍ ، وَعَيْنٍ ، اللَّهُ يَشْفِيك ، بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك
📗 яъни: “Сенга озор берувчи ҳар бир нарсадан, ҳар бир жонли, нафас олувчи ва ёмон кўздан Аллоҳнинг номи билан руқя қиламан (дам соламан). Аллоҳ сенга шифо беради. Аллоҳнинг номи билан дам соламан” (✍️ Имом Таҳовий ривоятлари), (📚 “Шарҳи Маонил осор” китоби).
Дам солиш учта шарт билан дуруст бўлади:
📌 Қуръони карим ёки Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан бўлиши;
📌 Араб тилида бўлиши ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси тушунарли бўлиши;
📌 Дам солишнинг ўзи билан эмас, Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан шифо топишига эътиқод қилиши (“Ал-мавсуъатул фиқҳийя ал-Кувайтия”).
☝️ Дам солиш ҳам даволанишнинг бир тури бўлиб, у бошқа даволаниш турлари: анъанавий тиббиёт ва замонавий тиббиётдан фойдаланишни ман қилмайди. Балки Қуръон оятлари мўминларнинг ҳам руҳига, ҳам жасадига шифо бўлганидан даволанишнинг бошқа турларига ёрдамчи бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸