#Ҳадис_882
ТЎРТ ХИЛ САВДО ҲАЛОЛ ЭМАС
بَيْعٍ وَلاَ رِبْحُ مَا لَمْ يُضْمَنُ وَلاَ بَيْعُ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ
Сунан эгалари келтирган ривоятда:
📗 «Қарз устига савдо ҳалол эмас, бир савдода икки шарт ҳам, зомин бўлмаган нарсанинг фойдаси ҳам, ҳузурингда бўлмаган нарсани сотиш ҳам», дейилган».
📜 Шарҳ: Ушбу ривоятда тўрт хил савдо ҳалол эмаслиги ҳақида сўз бормоқда:
📌 1. «Қарз устига савдо».
Бунда бир одам иккинчисига бир нарсани қарзга беради. Кейин эса ўша нарсани устига нарх қўйиб, унга сотади. Бунда рибонинг шубҳаси борлигидан рухсат йўқ. Чунки Исломда қарздан фойда олиш мумкин эмас, рибохўрлик бўлади. Қарзнинг устига фойда қўйиб савдо қилинганда ҳам шундоқ бўлганидан ман қилинган.
📌 2. «Бир савдода икки шарт» қўйиш ҳам ҳаром.
Мисол учун, сенга ушбу кийимни тикиш ва бўяш шарти ила сотдим, деб бўлмайди. Битта шарт бўлса, бўлади.
📌 3. «Зомин бўлмаган нарсанинг фойдаси ҳам», ҳаром. Яъни, бир нарсани савдолашиб қўйиб, қўлига келмасдан бошқа одамга сотиб юбориши ҳам мумкин эмас. Чунки бу ўртада ҳеч нарса қилмай фойда кўрмоқда. Мол ҳали сотган одамнинг қўлида турибди, агар унга бирор нарса бўлса ҳам қўлида турган одам зомин бўлади. Савдолашиб қўйиб қўлига олмаган одам зомин бўлмайди.
Демак, бу ўртадаги одам фақат фойда кўриши мумкин, холос. Унинг зиммасига бирор масъулият тушмаяпти. У худди бировнинг нарсасини устига фойда қўйиб сотиб, даромад олган бўлади.
📌 4. «Ҳузурингда бўлмаган нарсани сотиш ҳам» ҳаром. Чунки аввал ҳам ўрганганимиздек, харидорга бериш имкони бўлмаган нарсани сотиш йўқ нарсани сотиш билан баробар.
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС