ҲАҚОРАТНИНГ ЖАВОБИ – ДУО
Ёмонликка ёмонлик билан эмас, яхшилик билан жавоб қацйтара олиш осон эмаслиги аён. Лекин ўзбек халқи бунга қодир. У ҳатто ғанимига ҳам Худонинг бир бандаси-да, билса, ёмонлик қилмас эди, деб қарай олади. Душманнинг ҳам қабоҳатини кечира билади. Бобур шеъриятида миллатнинг ушбу фазилати ўзига хос бадиий талқин этилади. Шоир ғазалидан олинган мана бу байт ҳам буни тасдиқлайди:
Бобур, ул умр сени сўккан учун
Умр боринча дуо қилғайсен.
Бир умр сени сўккан одамнинг ҳақига умр бўйи дуо қилиш, табиийки, ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Олижанобликнинг, инсоний камолотнинг чўққиси бўлган бундай хулосага келиш осонми? Ҳам осон, ҳам қийин. Осонлиги шундаки, бу наинки шоҳ ва шоир Бобурнинг, балки мансуб бўлганимиз миллатнинг асл табиатига хос юксак фазилат. Қийинлиги шундаки, ёмонликка нафрат – инсон фитратига хос туйғу. Ушбу нафрат ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтаришни тақозо этади. Нафратни енгиш, ёмонликка яхшилик билан жавоб бериш, шу жиҳатдан ҳам осон эмас. Бунинг учун ушбу фазилат инсонга қондан ўтган бўлиши керак.
Шоир шеърларида миллатнинг менталитети билан боғлиқ қуйма фикрлар оҳорли ифода этилади. “Нимани эксанг, шуни ўрасан”, деган халқ мақоли ҳаёт синовларидан ўтиб, тасдиғини топган фалсафий тўхтам. Миллатимиз эътиқодининг асоси бўлган Қуръони каримдаги “Залзала” сураси 7-8-оятларида ҳам ушбу мазмун ифода этилган: “Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар”. Муборак ҳадислардан бирида ҳам: “Дунё – охиратнинг экинзоридир” дейилади. Демак, халқимиз тўрт сўзда ихчам ва лўнда ифодалаган “Нимани эксанг, шуни ўрасан” мақолида миллатнинг асл табиати ва эътиқодий тушунчалари теран асосларда уйғунлашиб кетган. Машҳур рубоийсида Бобур ана шу мазмунни ўқувчининг қалбини титроққа соладиган даражада таъсирли ва гўзал бадиий шаклда оҳорли талқин этган:
Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур!
Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур!
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидур!
Бобур лирикасида фақат ўзбеккагина хос бўлган тушунчалар оҳорли бадиий талқин этилгани кузатилади. Масалан, “севинчи” сўзи ҳозирги кунда халқимиз орасида “суюнчи” шаклида кенг ва фаол ишлатилади. Ҳаётдаги энг қувончли дамлардагина тилга олинувчи бу сўзни шоир ғазалнинг ёр висоли билан боғлиқ бадиий лавҳасида маҳорат билан қўллайди:
Хуш улки, бир киши кўзум йўлида эрканда,
“Севинчи!” – деб югуриб етсаким: “Фалон” келди!”
Бундай сатрлар шоирнинг халқ турмуш тарзини теран билиши, шеърда миллий қадрият даражасига кўтарилган тушунчаларни санъаткорона талқин эта олиши исботидир.
“Уйинг буғдойга тўлгур!” – ўзбекнинг кўпни кўрган оталари, донишманд боболари ёшларга шу сўз билан дашном бериши кўпчиликка аён. Ушбу одат миллатимиз оқсоқолларининг танбеҳи ҳам яхши ниятга йўғрилгани исботидир. Аслида, уйнинг буғдойга тўлиши – фаровонлик белгиси. Ёқимсиз қилиғи боис болани қарғамаслик учун, дашномни ҳам шу каби эзгу ният орқали ифодалаш наслнинг давомчиларига бўлган тенгсиз меҳр натижасидир. Моҳиятан, бу қарғиш эмас, олқиш. Бу сўз баъзан ўз маъносида ҳам қўлланиши мумкин. Бобур рубоийларидан бирида халқимизнинг табиатига мос ана шу мазмунни гўзал бадиий талқин этади:
Ишлар бари кўнгулдагидек бўлғусидур!
Инъому вазифа – бори буйрулғусидур!
Ул ғаллаю маҳмалки, деб эрдинг, бердим,
Маҳмалға бўю ғалладин уй тўлғусидур!
Ушбу фикрлар Бобурнинг миллий урф-удумларни, халқ турмуш тарзини, энг муҳими, ҳаёт фалсафасини теран англаган ва лирик асарларида бетакрор ифодалаган шоир экани исботидир.
Нурбой Жабборов