Forward from: Nurboy Jabborov saboqlari
Бир байт шарҳи
ИШҚ – АЖДАҲО, АҚЛ – ЧУМОЛИ
Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий шеърияти – маънолар хазинаси, фасоҳат ва балоғат дафинасидир. Бу шеърият сирларини англашга уриниш ақлни чархлайди, мудроқ босган тафаккурни уйғотиб юборади, кўнгил кўзини гарду ғуборлардан поклайди. Қуйидаги байт шарҳи ҳам ушбу фикрни тасдиқлайди:
Ақл қочти кўнглум ичра сокин ўлғач дарди ишқ,
Мўр манзилгоҳи эрмас аждаҳолар маскани.
Ушбу байт “Ғаройиб ус-сиғар” девони 604-ғазалдан олинган. Ҳазрат Алишер Навоий ижод концепциясига кўра, ақл ва ишқ бир маконда жам бўла олмайди. “Ҳайрат ул-аброр” достонининг ҳамд бобидаги “Ишқ елин еткурубон тунду тез, Ақл алочуғин этиб рез-рез” сатрларида ҳам ишқнинг шиддатли шамоли етса, ақл чайласини майда-майда қилиб совуриши теран мазмун ва мукаммал бадиият уйғунлигида талқин этилган. Ушбу концептуал қараш “Лайли ва Мажнун”да Қайснинг Мажнунга айланиши мисолида поэтик асосланган. Таҳлил этилаётган байтнинг дастлабки сатрида кўнгилни ишқ дарди манзил айлагач, ақлнинг қочиши ифодаланиши сабаби ҳам шунда. Бу фикр буюк шоирнинг ишқ моҳияти ҳақидаги ирфоний-эстетик тутумини акс эттиргани билан қимматлидир.
Дастлабки сатрда тасаввуфий-фалсафий қарашларни ифодалаб, иккинчи мисрада шунга монанд тамсил келтириш – улуғ мутафаккир назмий услубининг асосий хусусиятларидан бири. Ушбу байтдаги тамсилга кўра: “Мўр манзилгоҳи эрмас аждаҳолар маскани”. Яъни аждаҳо маскан тутган жойда мўрга – чумолига ўрин йўқ. Ушбу байтда мўр – ақл рамзи бўлса, аждаҳо – ишқ тимсоли.
Хулоса қилиб айтганда, ҳазрат Алишер Навоийнинг ишқ концепциясига кўра, аждаҳо қаерга бормасин, чумолига қирон келтиргани каби ишқ қай кўнгилни манзил этса, ақл ошиқни тарк этмоққа мажбурдир.
Нурбой Жабборов