ЧЎЛПОННИНГ ЎТЛИ НИДОСИ
“Истанбулда бир кунда 5 ўзбекистонлик қалбаки алкоголдан заҳарланиб, вафот этди”...
“Самарқандда 10 дан зиёд киши қўлбола спиртдан заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда”...
Интернетдан ушбу хабарларни ўқиб, қалбим ларзага келди. Дунёга маърифат тарқатган буюк аждодларимиз қандай сиймолар эди-ю биз – уларнинг бугунги авлодлари нима билан машғулмиз? Келажак наслларга қайси ишларимиз билан ўрнак бўлмоғимиз зарур? – деган ҳасратли савол юрагимни ўртади. Техника-технология юксак даражада тараққий этган бугунги замонда ҳам, наҳотки, инсон ҳатто ўз жонини ҳам асрай олмайдиган ҳолатда залолатга ботса... Ногаҳон улуғ жадид бобомиз Абдулҳамид Чўлпоннинг хавотирли ва ўтли нидоси хаёлимга келди: “Эй қариндошлар... катта илтимосимиз шулдурки, Оврўпонинг мўдосидин, шишасидан, бузуқ ахлоқидан намуна олмасдан ва бунларға бул жиҳатдан тақлид қилмасдан, балки илм, фан, ҳунар, саноатға ўхшашлик маданиятларидан намуна олуб, бул жиҳатдан тақлид қилмоғимиз лозимдур. Оврўпонинг мўдоси, шишаси ва бузуқ ахлоқи сизларни хонавайрон, беватан, асир, қул қиладур. Бундан сақланингиз!
Оврўпонинг мактаб, мадраса, илм-фан, саноат, ҳунарға ўхшаш маданиятлари сизларни обод, маъмур, олим қилуб, жоҳилликдан, асорат қуллигидин қутултуродур. Биродарлар, кўзларингизни очиб, яхши ўйлангизлар!”
Назаримда, миллатнинг ёруғ истиқболини ўйлаб изтироб чеккан, бутун жону жаҳонини ана шу мақсад йўлига тиккан буюк Чўлпоннинг мурожаати бугун ҳам аҳамиятини заррача бўлсин, йўқотган эмас.
Нурбой Жабборов