ҲАР ҚАДАМДА ҲИКМАТ ЯШИРИН…
Филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборов билан суҳбат
- Нурбой ака, ёш авлод таълими ва тарбиясига масъул бўлган муассасада фаолият олиб боряпсиз. Ёшлар тарбиясида университет ва маҳалла ҳамкорлигининг аҳамияти, Сизнингча, қандай? Бу борада кўпроқ самарага эришиш учун нималарга эътибор бериш керак?
- Авлод тарбияси энг муҳим вазифа экани ҳеч бир таъкидсиз ҳам кундек аён. Маърифатпарвар Абдурауф Фитрат таъбири билан айтганда: “Авлод тарбияси – миллат тарбияси”. Бу борада университет ва маҳалла ҳамкорлигига келсак, бунга учинчи бир муассаса – оила ҳам қўшилмаса, тарбия ҳақидаги гаплар гаплигича қолиб кетади. Ахир бола оилада таваллуд топади, биринчи навбатда, ана шу муҳит таъсирида улғаяди. Отамнинг бир гаплари ҳеч эсимдан чиқмайди: “Билиб қўйгин, болам, ҳалолнинг томири тоғдай, боши қилдай бўлади. Шунинг учун ҳалол одам мағлубият нималигини билмайди. Ҳаромнинг эса боши тоғдай бўлса ҳам, томири қилдай келади. Шу сабабли қанчалик важоҳатли кўринмасин, томири “чирт” этиб узилиб кетганини ўзи ҳам билмай қолади”.
Дарҳақиқат, ҳаётий тажрибамда бу ҳикматнинг тасдиғига кўп бора гувоҳ бўлдим. Бундан бир неча йиллар муқаддам маҳалламизда бир одам бўларди. Эшитишимча, анча “мойли жой”да ишларди. Муомаласи ҳам шунга яраша эди. Нима бўлдию, ўша кимсанинг боши ёстиққа тегди. Жуссаси саноқли кунда таниб бўлмас даражада кичрайиб қолди. Кейинчалик эшитсам, судхўрлик билан шуғулланар экан. Аввал озроқ пул олиб, фоизи билан қайтарган, ишончини қозонган мижозлари анча катта маблағ олгач, уни “тушуриб” кетишибди. Мол аччиғи – жон аччиғи эмасми, акахон юрагини чангаллаб йиқилибди. Ана сизга, ҳаромнинг томири қилдан ҳам ингичка эканлигига далил. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, ана шундай оила муҳитида ўсган болани университет ёки маҳалла тарбиялай оладими?! Йўқ албатта.
Бироқ таъкидлаш керак: маҳалла – катта куч. Халқимизда “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган нақл бор. Бу нақл замирида чуқур маъно яширин. Зеро, маҳалла аҳли ўша ҳудудда яшайдиганларнинг қандай инсон эканини яхши билади. Баъзан маҳалла таъсирида бундайроқ оиланинг фарзандлари ҳам олижаноб инсон бўлиб камол топиши мумкин. Чинакам баркамол авлодлар етишмоғида оила – маҳалла – ўқув юрти ҳамкорлиги мустаҳкам асосга қурилгандагина кутилган натижага эришиш мумкин.
- Бугун бизда жамият маънавиятини юксалтириш масаласи мамлакат тараққиётининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бу борада қувонарли ютуқларга эришаётганимиз рост. Бироқ табиийки, муаммолар ҳам йўқ эмас. Сизнингча, бу муаммолар нималардан иборат? Уларни ҳал этиш йўллари-чи?
- Менимча, бунинг уун биринчи навбатда, ёшларда ибрат туйғусини тарбиялашимиз зарур. Ҳаётга, атроф-муҳитга ибрат назар билан қарай билиш – маънавият жабҳасидаги ютуқларнинг калити, асосий омилдир. Ҳикматларга тўлиқ бир нақлни эшитганим бор:
Ҳотами Тойдан сўрабдилар:
- Саховатни кимдан ўргангансиз?
- Ғиштдан.
-Ие, ғиштдан ҳам ўрганиб бўларканми?
- Бирор марта ҳашарда қатнашганмисиз? - деб жавоб берибди Ҳотами Той. – Одамлар қатор туришиб, бир-бирига ғишт узатадилар. Агар қўлингиздаги ғиштни узатиб юборсангиз, яна ғишт келади. Узатмасангиз – йўқ. Билдимки, Худо берган бойликни бошқалар билан баҳам кўргандагина хайр-барака бўлади...
Бу биргина мисол. Давоми...
Нурбой Жабборов