“КИ, ОЛАМ КЎРМАДИ СУЛТОН АНИНГДЕК...”
Ҳазрат Навоий ижодида Мирзо Улуғбек васфи
Туркий мумтоз шеърият тараққиётини мислсиз юксакликка олиб чиққан, миллий бадиий-эстетик тафаккурни жаҳоний миқёсга кўтарган буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий асарларида темурийлар даври адабиёти ҳақида нодир маълумотлар берилган. Жумладан, улуғ адиб Муҳаммад Тарағай Улуғбек (1394–1449) ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳрда математика, астрономия, тарих каби фанлар қаторида адабиёт ва адабиётшунослик ҳам тараққий этгани ҳақида қимматли фикрларни ёзиб қолдирган. Алишер Навоий ва темурийлар даври адабиёти мавзусида бир қатор тадқиқотлар яратилган бўлса ҳам, ушбу илмий муаммо шу пайтга қадар тўлақонли ёритилган эмас. Буюк мутафаккирнинг “Мажолису-н-нафоис” тазкирасида ва бошқа асарларида, айниқса, Мирзо Улуғбек ва унинг даври адабиётига доир қимматли маълумотлар учрайди. Бу маълумотларни тизимга солиб, илмий тадқиқ қилиш навоийшунослик олдида турган долзарб вазифалардандир.
Ҳазрат Алишер Навоий асарларидаги ушбу мавзуга доир фикрлар ва талқинларни қуйидаги тасниф асосида ўрганиш мумкин: 1) улуғ шоир асарларида Мирзо Улуғбек васфи; 2) унинг замонида юзага келган адабий муҳит ва ушбу муҳит намояндалари ижодига муносабат; 3) бу ҳукмдор даврида адабий-эстетик тафаккур ривожи.
Ушбу мавзунинг тадқиқи Алишер Навоий илмий-ижодий қарашларини ўрганиш баробарида Мирзо Улуғбек даври адабиёти ҳамда унинг замонида адабий-эстетик тафаккур ривожига доир янги илмий хулосаларга келиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.
Мирзо Улуғбек васфи. Ҳазрат Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” хотимасида Султон Ҳусайн Бойқаронинг ўғли Шоҳ Ғариб Мирзога насиҳат сўзларини битар экан, унинг улуғ темурий ҳукмдор Мирзо Улуғбекдан ўрнак олмоғини истаб, мана бундай ёзади:
Темурхон наслидин султон Улуғбек –
Ки, олам кўрмади султон анингдек.
Анинг абнойи жинси бўлди барбод –
Ки, давр аҳли биридин айламас ёд.
Валек ул илм сори топти чун даст,
Кўзи оллинда бўлди осмон паст.
Расадким боғламиш – зеби жаҳондур,
Жаҳон ичра яна бир осмондур.
Билиб бу навъ илми осмоний –
Ки, андин ёзди «Зижи Кўрагоний».
Қиёматға дегинча аҳли айём,
Ёзорлар онинг аҳкомидин аҳком. Давоми....
Нурбой Жабборов