Леонардо да Винчи ва Шарқ алломалари
Леонардо да Винчи – Ғарб уйғониш даврининг энг буюк намояндаларидан бири. Аммо у илмий ишлари ва санъатда Шарқ олимларининг илмий меросидан илҳомланганини билармидингиз?
Яқинда Италиянинг таниқли олими ва дизайнери Марио Тедди ушбу масалада шов-шувли баёнот берди. Унинг таъкидлашича, да Винчи ўзининг кўплаб ғояларини Шарқ алломалари илмий меросидан олган. Бу илм-фан тарихида катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин!
Марио Тедди Ўзбекистонга ташрифи чоғида Леонардо да Винчи ва Шарқ алломалари меросини бирлаштирган кўргазма ташкил этиш режаси борлигини ҳам маълум қилди. Мазкур кўргазмада Шарқ олимларининг илм-фанга қўшган улкан ҳиссаси намойиш этилади.
Бугунги кунда илм-фан нафақат тарихни ёритиш, балки янги инновацион лойиҳалар яратишда ҳам муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Леонардо да Винчи ва бошқа буюк мутафаккирларнинг илмий меросини кашф этиш ҳамда уларни замонавий технологиялар ёрдамида жонлантиришни мақсад қилган.
🧠@nurbekalimov