Мурманскка қилинган энг катта бомбардимон ҳақида
Иккинчи жаҳон уруши даврида Мурманск Германия авиацияси томонидан энг кўп бомбардимон қилинган шаҳарлар қаторига кирди. Айниқса, 1942 йил 18 июнь куни шаҳар мисли кўрилмаган авиаҳужумга учради. Немис бомбардимончилари бир кунда 350 тонна бомба ташлади, жумладан, портловчи (фугасс) ва ёндирувчи (зажигательный) бомбалар қўлланди. Бу бомбалар шаҳар бўйлаб дахшатли ёнғинларни келтириб чиқарди.
Мурманскнинг кўп қисми ёғоч уйлардан иборат бўлгани сабабли ёнғин тез тарқалди ва шаҳар деярли бутунлай вайронага айланди. Немис қўмондонлиги Мурманскни қўлга кирита олмаганидан сўнг, уни осмондан йўқ қилишга қарор қилган эди. Уруш давомида шаҳар 792 марта ҳаводан ҳужумга учради ва умумий ҳисобда 185 минг бомба ташланди.
Мурманскликлар матонат билан шаҳар мудофаасини сақлаб қолди. Бу қаҳрамонлик натижасида шаҳар бутунлай йўқ бўлиб кетмади ва уруш давомида стратегик аҳамиятини сақлаб қолди. Бугунги кунда Мурманск Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати учун “Қаҳрамон шаҳар” унвонига эга.
Германияда эса уруш сўнгида Дрезден шаҳри ана шундай дахшатли бомбардимон қурбонига айланади. Бу энди бошқа пост.
🧠@nurbekalimov