Туркистонда “оқ олтин” саноатининг ривожланишига АҚШдаги фуқаролар урушининг нима алоқаси бор?
Туркистонда етиштирилган пахта Россия империясининг пахта хомашёсига бўлган эҳтиёжининг ярмини таъминлаган.
1884 йилдан бошлаб Тошкентда америкаликларнинг “Upland” деб номланган пахта нави пайдо бўлади. Бу нав маҳаллий осиёча навларга қараганда анча юқори сифатли тола олиш имконини берарди.
Пахтани қайта ишлаш учун махсус толани уруғлардан ажратиб берувчи тозалаш машиналари қўллана бошлайди. Бу ускуналар пахтани қўлда тозаловчи маҳаллий усталарни тезда бозордан сиқиб чиқаради. Чунки машина нафақат тезроқ, балки анча тоза ишлайди – қўлда тозалашда тола ичида уруғ ва барг парчалари кўп қолиб кетарди.
Аслида, бу ўзгаришлар бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Агар 1861-1865 йилларда АҚШда фуқаролик уруши бошланмаганида, Шунда Европада пахта хомашёси танқислиги юзага келмасди. Шунинг учун ҳам европаликлар бошқа ҳудудлардан, кимдир Мисрдан, кимдир Туркистондан пахта қидиришни бошламасди.
🧠@nurbekalimov