Эколог депутатлар Алишер Қодиров постига муносабат билдирди
Сўнгги кунларда муҳокамалар марказида турган Алишер Қодировнинг газ ўрнига электрдан фойдаланиш таклифини Экопартия аъзолари таҳлил қипти.
Партия аъзоси Жавлон Абдуллаев газ ўрнига электр энергиясидан фойдаланиш бугунги кун талаби эканини тушунтирибди: "Газ ва бошқа энергоресурсларга муносабатимиз ҳам ўша эскича тарзда қолиб кетаверади. Биз истаймизми-йўқми, чекланган ресурслар тақчиллиги муттасил ошаверади, чунки эҳтиёжларимиз ҳам, аҳоли сони ҳам шунга мутаносиб тарзда ўсмоқда.
Масаланинг ечими эса — қайта тикланувчи муқобил энергияга ўтиш. Айни вақтда бизнинг олдимизда бундан бошқа оқилона йўл йўқ".
Партиянинг яна бир аъзоси Ойбек Раҳимов эса Қодировнинг таклифи мамлакатимизда “яшил” энергияни ривожлантириш, шу орқали иқлим ўзгариши каби салбий оқибатларни камайтириш, қуёш, шамол, сув каби қайта тикланувчи манбалар орқали ҳосил қилинадиган энергия турларидан фойдаланишга қаратилганини таъкидламоқда.
🧠@nurbekalimov