Кристофер Уокеннинг замонавий технологияларсиз ҳаёти ҳақида
Голливуднинг афсонавий актёри Кристофер Уокен замонавий технологияларсиз ҳаёт кечиришни афзал кўриши билан томошабинларни ҳайратга соляпти. 81 ёшли Уокен яқинда берган интервьюсида, ҳалигача мобил телефон, электрон почта ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигини тан олди. Унинг фикрича, бу нарсалар ижодий ҳаётига таъсир ўтказмаган, балки унга ўзгача эркинлик берган.
Уокеннинг айтишича, унинг уйида замонавий технологиялардан фақатгина сунъий йўлдош антеннаси бор. Ҳатто у ўзи қатнашган “Severance” сериали эпизодларини ҳам замонавий стриминг платформалари орқали эмас, балки суратга олиш жамоаси томонидан юбораладиган DVD-дисклардан томоша қиларкан. У электрон хат ёзмагани, Twitter ҳақида эса ҳатто тасаввурга ҳам эга эмаслигини айтди.
Бунақа оддий ва минималистик ёндашув Уокеннинг шахсий танлови бўлиб, унинг дунёни қандай кўришини очиқ намоён этади. У замонавий ҳаётда технологиялар ва ахборот оқимига тўлиқ суяниб қолиш ортида пайдо бўладиган стресс ва чалғувчилардан ўзини асрашни афзал кўряпти. Бу, айниқса, ижодкор шахслар учун муҳим масала.
Кристофер Уокен Голливуддаги ўзига хосликни сақлаб қолган фигуралардан бири. Унинг ҳаётга бўлган ноодатий муносабати нафақат у ўйнаган қаҳрамонлар, балки шахсий фалсафаси орқали ҳам кўзга ташланади. Актёрнинг мухлислари унинг замонавий трендларга мослашмаганини ҳурмат қилади, чунки бу Уокеннинг ўзлигини йўқотмаганидан далолат.
Технологияларсиз ҳаёт тарзи унга Голливудда ўз ўрнини сақлаб қолишга халақит бермагани эса диққатга сазовор. Бу орқали Уокен нафақат ўз яқинлари, балки ёш авлодни ҳам ҳаётда қандайдир нарсаларни ўз танловингиз билан амалга ошириш мумкинлигига илҳомлантиряпти.
🧠@nurbekalimov