Янги Трамп маъмуриятининг Саудия Арабистони билан алоқалари ва хусийларга қарши санкциялар
Дональд Трампнинг янги маъмурияти Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқдаги устувор йўналишларини белгилашда илк қадамларни ташлади. Президент Трампнинг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан ўтказган телефон суҳбати унинг минтақадаги илк муҳим дипломатик ҳаракати сифатида қайд этилди. Бу воқеа АҚШнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган хусийларни яна террорчи ташкилот сифатида эълон қилиши билан бир вақтда рўй берди.
Трамп маъмурияти хусийларни террорчи деб белгилаш орқали ўзининг Саудия Арабистони билан яқин алоқаларни устувор қиладиган сиёсатига қайтганини кўрсатмоқда. Бунгача Жо Байден маъмурияти хусийларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга ҳаракат қилган эди. Аммо хусийлар ўз сиёсати ва фаолиятини ўзгартирмади. Яқин ойларда улар Исроилга бир неча бор баллистик ракеталар билан ҳужум қилди ҳамда минтақадаги денгиз транспортларига тажовузлар уюштириб, тангликни янада кучайтирди.
22 январь куни Трамп «Ансор Аллоҳ» номи билан танилган хусийларни террорчи ташкилот деб эълон қилиш ҳақида фармон имзолади. Расмий баёнотга кўра, бу гуруҳ Эроннинг «Қудс» кучлари томонидан қўллаб-қувватланиб, қуроллантирилаётгани айтилган. Шундан сўнг, АҚШ хусийларнинг ҳарбий имкониятларини заифлаштириш ва уларни молиявий манбалардан узиш мақсадида минтақавий иттифоқчилар билан ҳамкорликни кучайтиришини эълон қилди.
Хусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик 2015 йилда авж олган эди. Саудия раҳбарлигидаги коалиция хусийларнинг ҳокимиятни босқин йўли билан қўлга олиш ҳаракатларига қарши туриш учун интервенция бошлаган эди. Аммо йиллар давомида бу уруш оғир иқтисодий ва ижтимоий йўқотишларга сабаб бўлди. Эрон эса хусийлардан ўз ракеталари ва дронларини синашда фойдаланди.
Сиёсий кузатувчиларга кўра, хусийларнинг террорчи деб эълон қилиниши уларни халқаро қўллаб-қувватловдан маҳрум қилади ҳамда уларнинг йирик денгиз ва транспорт компанияларига таҳдидлари камайишига олиб келиши мумкин. Бу, шунингдек, минтақада тинчлик жараёнини бошлаш учун яхши имконият яратади. Саудия Арабистонининг АҚШ билан яқин алоқаларини мустаҳкамлаши минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.
🧠@nurbekalimov