Ғазо сектори шимолига қочқинлар қачон қайтарилади?
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг идораси маълум қилишича, Ғазо сектори шимолига қочқинларни қайтариш фақат ҲАМАС томонидан Арбель Иеҳуд озод қилинганидан сўнг амалга оширилади. Times of Israel нашри орқали берилган хабарга кўра, 29 ёшли Арбель Иеҳудни айни дамда “Исломий жиҳод” гуруҳи асирликда сақламоқда. Уни озод қилиш бўйича келишувга ҳали эришилмагани, аёлнинг ўта оғир шартларда сақланаётгани қайд этилган.
Иеҳуд аввалроқ озод қилинадиганлар рўйхатида бўлган, аммо охирги дақиқада унинг исми чиқариб ташланган. ҲАМАС эса бугун фақат 7 октябрдаги ҳужумлар пайтида асир олинган тўрт нафар аёл ҳарбийни озод қилган. Бошланғич келишувга кўра, отишмаларни тўхтатиш жараёнида биринчи навбатда фуқаролар озод қилиниши керак бўлган, аммо ҳарбийларнинг озод қилиниши кейинги босқичга қўйилиши маълум қилинган эди.
Қатар Бош вазири Доҳадаги музокаралар давомида Арбель Иеҳудни келгуси шанбага қадар озод қилиш учун барча кучларни сафарбар этишга ваъда берди. Мазкур дипломатик саъй-ҳаракатлар Ғазо секторидаги шиддатли вазиятни юмшатиш ва қочқинларнинг уйларига қайтишини таъминлашга қаратилган.
Шу билан бирга, Исроилнинг Ғазо шимолида қочқинларнинг ҳаракатланишини чеклаш қарорини инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро баҳсларга сабаб бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги музокаралар ҳозирда жиддий босим остида давом этмоқда.
🧠@nurbekalimov