Тошкент мактабларида сил касаллиги аниқланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди
Шайхонтоҳур туманидаги 59-умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида сил касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар жамоатчилик орасида хавотир уйғотди. Санэпидқўмита ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятга ойдинлик киритиб, барча зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 26 декабрида 11-синф ўқувчисида сил касаллиги қайд этилган ва бемор шифохонага ётқизилган. У билан мулоқотда бўлган 22 нафар ўқувчи ҳамда 30 нафар ўқитувчи 2025 йилнинг 4 январидан бошлаб комплекс тиббий текширувдан ўтказилган. Хайриятки, улар орасида касалликни юқтириб олганлар аниқланмаган.
Текширувлар давомида мактабдаги санитария қоидаларига риоя қилинмагани, беморнинг ўз вақтида аниқланмагани ва педагогларнинг даврий тиббий кўрикдан ўтмагани каби жиддий камчиликлар очиқланган. Бу масалалар бўйича мактаб директорига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Шу билан бирга, эпидемиологик тадбирлар режали тарзда давом эттириляпти.
Масъул ташкилотлар вазият назоратда эканини таъкидлашяпти. Бундан ташқари, зарарсизлантириш, тозалаш ва профилактик чора-тадбирлар мактабларда такроран амалга ошириляпти. Бемор билан мулоқотда бўлган шахслар олти ойдан сўнг қайта текширувдан ўтади.
Бу ҳолат жамоатчилик учун жиддий сигнал бўлиши керак. Фақат санитария қоидаларига риоя қилиш эмас, балки тиббий кўриклар ва беморларни ўз вақтида аниқлаш жараёнларини такомиллаштириш ҳам муҳим. Ваҳимага тушиш ўрнига масъулиятлиликни ошириш, тизимли назорат ва профилактика орқали бундай вазиятларнинг олдини олиш мумкин.
🧠@nurbekalimov