Нейротармоқлар одамни аҳмоқ қилиб қўядими?
Технологиялар инсон ҳаётини енгиллаштириб, кўплаб вазифаларни автоматик бажаришга имкон берса-да, бунинг оқибатида ақлий қобилиятлар пасаяётгани ҳақида янги тадқиқотлар rel='nofollow'>маълум қилди. Илмий тадқиқотларга кўра, нейросетлар ва сунъий интеллектга кўп вазифаларни топширган инсонлар келажакда мия фаолиятининг пасайишига дуч келиши мумкин.
Бундай ҳолат когнитив тушиш, яъни миянинг ақлий вазифаларни бажаришдаги самарадорлигини йўқотиши билан изоҳланади. Қайд этилишича, инсон қанчалик кўп вазифани сунъий интеллектга топширса, унинг мустақил равишда фикрлаш ва маълумотни таҳлил қилиш қобилияти шунчалик пасаяди. Бу жараённи олимлар “когнитив юкдан халос бўлиш” деб атайди. Яъни, мия жуда кўп дам олади ва натижада ўзининг муҳим вазифаларини бажариш қобилиятини йўқота бошлайди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сунъий интеллектга таянган инсонларда ақлий самарадорлик 20-30% га камаяди. Бу, айниқса, мураккаб вазифаларни ҳал қилишда, стратегик фикрлашда ва мустақил қарорлар қабул қилишда сезиларли бўлади. Шундай бўлса-да, нейросетлардан фойдаланиш умуман зарарли эмас, балки улардан мувозанатли фойдаланиш муҳим.
Ҳаётимизнинг кўп соҳаларида сунъий интеллект ёрдамчи сифатида кўрилади, лекин у инсоннинг ақлий қобилиятини бутунлай алмаштира олмайди. Шундай экан, вазифаларни нейросетга топширишда доимий равишда ўйлаш, таҳлил қилиш ва ўз миямизни машқ қилишни унутмаслигимиз керак.
Қисқасини айтганда, технология инсон ҳаётини енгиллаштиради, лекин ақл тиниқлигини сақлаб қолиш учун унга тўлиқ боғлиқ бўлиб қолмаслик керак. Ахир “когнитив тушиш” деган атама илмий тўқилган бўлса-да, унинг оқибатлари жуда ҳам ачинарли бўлиши мумкин.
🧠@nurbekalimov