БРИКС+ СИ альянси — дунёда янги куч маркази пайдо бўлмоқда
Россия, Хитой ва Ҳиндистоннинг сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди. Улар БРИКС+ СИ альянсини тузиб, илғор технологияларни ривожлантиришда ўзаро куч ва ресурсларни бирлаштиряпти. Бу ташаббус халқаро даражада катта қизиқиш уйғотиб, янги геосиёсий куч марказининг шаклланишига ишора қиляпти.
Бугунги дунёда сунъий интеллект нафақат технологиялар, балки иқтисодий ва ҳарбий устунликнинг муҳим омилига айланди. Ғарб давлатлари, айниқса АҚШ, СИ соҳасида етакчи мавқега эга. Лекин Россия, Хитой ва Ҳиндистоннинг бу соҳадаги ҳамкорлиги глобал мувозанатни ўзгартириши мумкин.
БРИКС+ СИ альянсининг координацияси Россиянинг йирик молиявий ташкилоти бўлган Сберга топширилган. Сбер ҳозирданоқ хорижий илмий институтлар, хусусан Шанхай билан ҳамкорлик лойиҳаларини бошлади.
Таҳлилчилар фикрича, БРИКС+ СИ альянсининг умумий имкониятлари Ғарб давлатларининг СИ соҳасидаги ишланмаларидан ошиб кетиши мумкин. Россиянинг математика ва алгоритмлар соҳасидаги билимлари, Хитойнинг катта маълумотлар базасига эга эканлиги ҳамда Ҳиндистоннинг дастурлаш соҳасидаги мутахассислари ушбу ҳамкорликни улкан салоҳиятга эга қилиши айтиляпти.
БРИКС+ СИ альянси Ғарбнинг технологиялар борасидаги ҳукмронлигини қийин ҳолатга солиши мумкин. СИ нафақат иқтисодиёт, балки сиёсий кучнинг ҳам муҳим қуролига айланяпти. Альянсга аъзо давлатлар сунъий интеллект соҳасида ўзининг мустақил экотизимини яратишга интиляпти. Бу эса уларни санкциялар ва ташқи босимларга нисбатан барқарорлаштиради.
Шу билан бирга, альянснинг муваффақияти кўп жиҳатдан самарали ҳамкорликка боғлиқ. СИ тадқиқотлари улкан маблағ ва илмий билимларни талаб қилади. Маданиятлар ва сиёсий тизимлар турфа эканлиги ҳамкорлик жараёнини секинлаштириши мумкин. Шунингдек, Ғарб давлатлари ушбу ташаббусни ўзининг манфаатларига хатар сифатида баҳолаб, қарши санкцияларни кучайтириши мумкин.
🧠@nurbekalimov