Ижтимоий тармоқларда чексиз скроллинг мия учун хавфли экани тасдиқланди
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда чексиз скроллинг одамлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Бир қарашда бунда ҳеч қандай хавф йўқдек туюлади, лекин олимлар бу одатнинг мияга салбий таъсир қилаётганини rel='nofollow'>исботлашди.
Миядаги ҳабенула номли махсус зона мотивацияни бошқаради. Скроллингга ҳаддан ташқари кўп вақт ажратилганда, бу зона фаолияти бузилади. Натижада, инсон нафақат ҳаётга бўлган қизиқишни йўқотади, балки консентрация ва хотира пасайишига ҳам дуч келади. Янада ёмони, ижтимоий тармоқларга бўлган психологик қарамлик кучайиб боради. Бу эса бошқа фаолият турларига вақт ажратиш ва реал ҳаёт билан мулоқот қилишни чеклаб қўяди.
Илмий тадқиқотларга кўра, ижтимоий тармоқларда чексиз скроллингнинг асосий зарарлари кўп. Масалан, концентрация ва диққат пасаяди, фаолият самарадорлиги тушади. Эмоционал чарчоқ ва ҳаётга бўлган қизиқиш йўқолади. Шунингдек, хотира заифлашиши ва узоқ муддатли ривожланишга тўсқинлик қилиши мумкин. Қарамлик шаклланиб, реал дунёга қизиқиш пасаяди.
Мутахассислар бу одатнинг олдини олиш учун ижтимоий тармоқларда ўтказадиган вақтни чеклаб, кундалик лимит белгилаб олишни, ижтимоий тармоқларда вақтнинг камида 80 фоизини фойдали, билимни оширадиган материалларга сарфлашни тавсия қилишади. Шунингдек, реал дунёда дўстлар ва яқинлар билан кўпроқ мулоқот қилиш, ҳар куни сайр қилиш ёки фаол жисмоний ҳаракатлар мия фаолиятини тиклашга ёрдам беради.
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда мувозанатни сақлаш жуда муҳим. Виртуал дунёга ҳаддан ташқари берилиш ҳақиқий ҳаётдаги катта имкониятларни қўлдан бой беришга олиб келиши мумкин. Ҳар сафар лентани чексиз айлантиришни бошлаганда ўзингизга савол беринг: бу вақтимни қийматлироқ нарсаларга сарфласам бўлармиди?
🧠@nurbekalimov